ТСОЯЭАТ дастурида чет эл жисмоний шахслари билан боғлиқ муаммо вақтинча қандай ҳал этилмоқда

preview

ТСОЯЭАТ электрон базасига жисмоний шахс-норезидентлар билан тузилган хизмат кўрсатиш (ФҲХ ) шартномалари киритилиши керак  .

Бунда жисмоний шахс-норезидентлар даромадларининг солиқ солиниши СКнинг XIII бўлими («Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи») билан тартибга солинади. Бироқ, хорижликлар билан тузилган шартномалар ТСОЯЭАТ тизимида рўйхатга олиниши сабабли, улар автоматик равишда my3.soliq.uz сайтидаги юридик шахс-норезидентларнинг фойда солиғи бўйича янги Ҳисоб-китобига «тортилади».

Ушбу муаммонинг вақтинчалик ечими ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА қуйидагиларни маълум қилди:

Мутахассиснинг керакли тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Ҳозирги вақтда Солиқ қўмитасининг дастурий мажмуаси ҳам, божхона органларининг ТСОЯЭАТ тизими ҳам такомиллаштирилмоқда. Ушбу ишлар якунлангач, норезидент-юридик шахслар даромадларидан олинадиган фойда солиғи Ҳисоб-китобида фақат юридик шахслар билан тузилган шартномалар бўйича суммалар акс эттирилади. Норезидент-жисмоний шахслар билан тузилган ФҲХ шартномалари бўйича тўловлар автоматик равишда фильтрланади.

Шунингдек, ТСОЯЭАТ базасида хорижий жисмоний шахслар билан хизмат кўрсатиш шартномаларини идентификация қилиш имконини берувчи янги функция пайдо бўлиши керак.

Бу муаммо техник жиҳатдан ҳал қилинмагунча, Солиқ қўмитаси вақтинчалик ечим таклиф этмоқда – жисмоний шахс билан тузилган ҳар бир шартноманинг идентификация рақами (ИДР) бўйича Солиқ қўмитасига мурожаат ёзиб, ушбу шартномани тизимдан чиқариб ташлашни сўраш лозим.

Жисмоний шахс-норезидентлар даромадларига солиқ солиш СКнинг XIII бўлимига мувофиқ амалга оширилади – 11101_18 коди бўйича ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича Ҳисоб-китобни тақдим этиш билан.

 

Саида ЖАНИЗАКОВА тайёрлади


ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ /ru/publish/doc/text207731_tsoyaeat_dasturida_chet_el_jismoniy_shahslari_bilan_bogliq_muammo_vaqtincha_qanday_hal_etilmoqda