Солиқ идорасидан қўнғироқлар ва хатлар: тадбиркорлар давлат органининг босимига қандай муносабатда бўлишлари керак

preview

Тадбиркорлар солиқ идорасидан мунтазам қўнғироқлар ва келаётган хатлардан шикоят қилишмоқда. Инспекторлар нима учун компаниянинг айланмаси ва тушуми олдинги даврларга нисбатан пасайгани билан қизиқишмоқда. Бироқ, бу мулоқот қандай кечиши ҳайратланарли: суҳбат оҳанги кўпинча сўроқни эслатади,  иқтисодий пасайишнинг объектив сабабларини ҳисобга олмаган ҳолда  – айбловлар ва даромадларни яширишга ишоралар янграйди.

Buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА вазиятни шарҳлаб берди:

Муҳим тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм каналимизга обуна бўлинг.

Камерал текширувдан кейин ҳисобрақамни ёпиш: тасодифми ёки қонуният?

 

– Солиқ назорати тизимлари энди реал вақт режимида тушумни мониторинг қилиш ва кўрсаткичларни ўтган даврлар билан таққослаш имконини беради. Айланма камайганда, алгоритмлар автоматик равишда инспекторларга билдиришномаларни шакллантириши мумкин, улар кейинчалик сабабларни аниқлаш учун тадбиркорлар билан боғланишади.

Эҳтимол, солиқ инспекциялари ходимларида мезонлар бўйича, хусусан, солиқ назорати тадбирлари сони, бизнесдан олинган жавоблар, тўланган солиқлар миқдорининг ошиши бўйича KPIлар мавжуд – шунинг учун солиқ тўловчиларга қўнғироқлар ва хатлар мунтазам иш амалиётига айланмоқда.

 

Бундай савол ва илтимослар қанчалик тўғри?

Солиқ идораси ҳақиқатдан ҳам ҳисоботлардаги номувофиқликларни аниқлашга ҳақли, аммо ҳар қандай босим ва исботсиз айбловлар нотўғри. Тадбиркор объектив иқтисодий омиллар туфайли юзага келган пасайишларни тушунтиришга мажбур эмас.

Норасмий саволлар билан қўнғироқлар ва расмий бланкда бўлмаган хатлар дарҳол санкциялар таҳдиди билан талаб эмас, балки кўпроқ тавсиявий ва огоҳлантирувчи характерга эга. Бироқ, сўровларни эътиборсиз қолдириш солиқ назорати доирасида текширувга олиб келиши мумкин.

 

Тадбиркор нима қилиши керак: жавоб бериши керакми ёки йўқми?

Агар сўров расмий равишда келган бўлса – ҳеч бўлмаганда қисқача жавоб бериб, тушум камайишининг объектив сабабларини (фаолиятнинг баъзи турларини тугатиш, рақобатнинг ўсиши, мавсумийлик, умумий иқтисодий қийинчиликлар) кўрсатган маъқул. Агар бу билдиришнома талабсиз бўлса, жавоб бермаслигингиз мумкин, лекин барча хабарларнинг нусхаларини сақлашни тавсия қиламиз.

Инқироз даврида, айниқса, оборот пасайишининг ҳақиқий сабабларини кўрсатиш учун ҳисобни пухта юритиш ва тасдиқловчи ҳужжатларни сақлаш муҳимдир.

Агар солиқ хизмати ходими қўполлик қилса ёки босим ўтказса, юқори солиқ хизмати органларига ёки бизнес-омбудсманга мурожаат қилиш мантиқан тўғри бўлади.

Инспекторнинг саволларини эътиборсиз қолдириш дарҳол оқибатларга олиб келмайди, аммо камерал солиқ текшируви ҳолатида аниқ сабабларсиз тушумнинг камайиши қўшимча саволларни келтириб чиқариши мумкин.

Бизнесга бугунги кунда назорат қилувчи органларнинг босими эмас, балки қўллаб-қувватлаш керак. Кўрсаткичларни таҳлил қилиш учун замонавий рақамли хизматлардан фойдаланиш яхши восита, аммо саволларни тўғри ва тадбиркорнинг ҳақиқий аҳволини ҳисобга олган ҳолда бериш керак.

Тадбиркорлар хотиржамликни сақлашлари, шаффоф ҳисоботлар юритишлари ва керак бўлса, ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишлари муҳим. Аниқ асосларсиз тинимсиз қўнғироқлар ва эътирозлар ёқимсиз ҳодиса, аммо ҳукм эмас. Тўғрироғи, бу сигнал: ҳамма нарсани қайта текшириш, ҳужжатларни тартибга солиш ва текширишга тайёр бўлиш керак.

 

Юлия ТАРШИЛОВА тайёрлади

Солиқ назорати Солиқ назорати Солиқ назорати /ru/publish/doc/text209691_soliq_idorasidan_qungiroqlar_va_hatlar_tadbirkorlar_davlat_organining_bosimiga_qanday_munosabatda_bulishlari_kerak