Пригодятся в январе материалы экспертов:
Солиқ органлари ва солиқ тўловчилар ўртасидаги низоларга кўпинча нима сабаб бўлади
Солиқ органлари ва солиқ тўловчилар ўртасидаги келишмовчиликларнинг сабаблари турлича бўлиши мумкин. Buxgalter.uz уларнинг кўпчилиги ҳақида бир неча бор ёзган, солиқ тўловчилар ва солиқ маслаҳатчиларининг позицияларини эълон қилган. Бироқ, ҳар қандай баҳсли масалада иккала томонни ҳам тинглаш керак.
Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА солиқ идорасининг позициясини қуйидагича ифодалашга ҳаракат қилди:
Керакли тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
– Одатда муаммоларга олиб келадиган асосий камчиликлар ва нотўғри стратегияларни санаб ўтаман.
1. Ўз вақтида тузатилмаган хатолар
Ҳеч бир солиқ тўловчи солиқ текшируви объекти бўлишни хоҳламайди.
Хўжалик юритувчи субъектлар ўзларининг текширилишини хоҳламайдилар, солиқ мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда бажаряпмиз, деб ҳисоблайдилар, текширувдан олдинги таҳлил натижаларига рози бўлмайдилар ва ҳоказо.
Шу ўринда солиқ текшируви ҳеч қачон сабабсиз тайинланмаслигини эслатиб ўтмоқчиман. Агар солиқ тўловчи ўз мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда бажарса, солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига аниқ ва заррача ҳам четга чиқмасдан риоя қилса, Солиқ қўмитасининг таваккалчиликларни таҳлил қилиш тизимида у текширувга потенциал номзод сифатида акс эттирилмайди.
Фақат солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи мавжуд бўлган тақдирда, хавф-хатарни таҳлил қилиш тизими солиқ тўловчини потенциал номзодлар реестрига киритади. Солиқ органи Солиқ кодексида назарда тутилган текширувлардан бирини (камерал, сайёр, солиқ аудити) тайинлаши мумкин. Бундан ташқари, автоматик режимда текширувдан олдинги таҳлил амалга оширилади.
Солиқ тўловчиларга ҳар қандай хатоларини тузатиш имконияти борлигини эслатиб ўтмоқчиман. Аммо шунга қарамай, баъзилар бу имкониятларни эътиборсиз қолдирадилар ёки сезмайдилар ва ишни солиқ аудитига олиб борадилар.
Солиқ аудити – солиқ назоратининг якуний нуқтаси, уни ўтказишда хатоларни ўз вақтида тузатмаган бўлсангиз, жарима ва пенялардан қочиб қутулиб бўлмайди!
Агар солиқ аудитига келсак, унинг бутун даври учун ҳисобот юритишга, барча ресурслардан фойдаланишга, маслаҳатчиларни ва ҳатто, эҳтимол, адвокатларни жалб қилишга тўғри келади. Буларнинг ҳаммасидан қутулиш мумкин-ку! Бунинг учун ҳар куни шахсий кабинетингизни текшириб, солиқ органларининг турли эътирозларига ўз вақтида муносабат билдириш кифоя.
2. Тўлиқ бухгалтерия ҳисобининг йўқлиги
Солиқ тўловчилар ўзлари учун яратадиган яна бир муаммо – бухгалтерия ҳисобининг йўқлиги. Солиққа тортиш бухгалтерия ҳисобининг натижасидир, шунинг учун у бўлмаганда қўшимча ҳисоблаш ва жарима олиш хавфи бир неча баробар ортади.
Агар бухгалтерия ҳисоби тўғри ташкил этилган бўлса, солиқ органига даромадлар ва харажатлар тўғри ҳисобланганлигини исботлаш анча осон бўлади. Ва аксинча. Шунингдек, агар бухгалтерингиз бўлмаса, солиқ идораси сизнинг аҳволингизга тушиб қолишига умид қилманг. Бу ҳолда бутун масъулият раҳбар зиммасига тушади.
3. Текширувчиларнинг қаршилиги
Агар хатоларни ўз вақтида тўғрилай олмаган бўлсангиз ва ишни текширишгача олиб борган бўлсангиз, солиқ органларига уларнинг ишини бажаришга тўсқинлик қилмаслигингиз керак. Ишонинг, солиқчилар ихтиёрида сизни кўмаклашишга мажбурлаш учун барча механизмлар мавжуд.
Масалан, солиқ органи ҳисоб-китоб ҳисобварағи бўйича операцияларни тўхтатиб қўйишга ҳақли. Шунда солиқ тўловчи текширувчиларга рухсат беришга мажбур бўлади. Бундан ташқари, солиқ органи ҳисоб ҳужжатлари йўқ қилинган ёки йўқотилган тақдирда солиқларни мустақил равишда ҳисоблаб чиқаришга ҳақли.
Шунингдек, солиқ тўловчи текширувчиларни қўйиб юбориб, кейин ҳужжатларини судраб юриши ҳам кўп учрайди. Катта хато! Солиқ органларининг ахборот ресурсларида солиқ тўловчилар бўйича деярли барча маълумотлар мавжуд. Аудитга бирламчи бухгалтерия ҳужжатлари асосида солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги фактини тасдиқлаш ёки рад этиш учун чиқилади. Уларсиз солиқ органида ҳал этилмаган масала қолиши мумкин, бу қўшимча ҳисоблаш ва жарималарга олиб келади. Шунинг учун ҳаммасини ўз вақтида тақдим этган маъқул, акс ҳолда барибир буни судгача ёки суд муҳокамаси босқичидаёқ амалга оширишга тўғри келади. Ва бу ҳолда, нима учун буни олдинроқ қилмаганингизни ҳам тушунтиришингиз керак бўлади.
Хулоса ўрнида яна бир бор солиқ тўловчиларга мурожаат қилмоқчиман. Ёдда тутинг:
- агар сиз ўз солиқ мажбуриятларингизни ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда бажарсангиз, барча масалаларда солиқ қонунчилигига риоя қилишга ҳаракат қилсангиз, солиқлардан қочиш, даромадларни камайтириш ёки яшириш ниятида бўлмасангиз, солиқ органлари сизга максимал даражада ёрдам кўрсатади ва катта эҳтимол билан олдингизга келишмайди;
- агар сиз билмасдан хатоларга йўл қўйган бўлсангиз, уларни тузатиш учун ҳар доим имконият мавжуд;
- агар сиз давлатни алдашга интилсангиз, солиқ маъмуриятчилигининг замонавий усуллари буни жазосиз бажаришга йўл қўймайди, эртами-кечми ҳуқуқбузарликлар учун тўлиқ ҳажмда жавоб беришга тўғри келади.
Buxgalter.uz тавсия қилади
- Солиқ органларига жавоблар (автокамерал назорат, ҚҚС, фойда солиғи, ЖШДС ва ижтимоий солиқ, мол-мулк солиғи, айланмадан олинадиган солиқ);
- Солиқ низосларини судга мурожаат қилмасдан қандай ҳал қилиш мумкин;
- Камерал текширув натижалари устидан қандай ва кимга шикоят қилиш мумкин;
- Солиқ аудити натижалари устидан қандай шикоят қилиш мумкин;
- Солиқ мониторинги пайтида инспекция билан қандай ҳамкорлик ўрнатиш мумкин;
- Ҳисобварақларингиздаги операциялар тўхтатилмаслиги учун қандай ишлаш керак.
![]()