Пригодятся в январе материалы экспертов:
12 январь
• 2025 йил декабрь ойи учун акциз солиғи бўйича ҳисоботларни тақдим этиш ва тўловларни амалга ошириш (СК 292–293-м.);
• Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси томонидан 2025 йил ноябрь ойи давомида ўзи ва инвестиция воситачилари рўйхатга олган акциялар бўйича тузилган битимлар ҳақидаги маълумотларни тақдим этиш (СК 133-м. 12-қ.);
• 16 ёшгача бўлган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бирига қўшимча дам олиш кунини тўлаш бўйича юридик шахснинг харажатларини қоплаш учун Пенсия жамғармасидан маблағ (нафақа) олиш учун 2025 йил декабрь ойи учун ариза тақдим этиш (14.12.2023 й. 661-сон ВМҚга 1-илова, 45-46-б.).
16 ёшгача бўлган ногиронлиги бўлган болани тарбиялаётган ота-онанинг бирига ёки ота-онанинг ўрнини босувчи шахсга ойига қўшимча бир дам олиш куни берилади. Ушбу кун учун иш берувчи давлат ижтимоий суғуртаси маблағлари ҳисобидан кунлик иш ҳақи миқдорида нафақа тўлайди (МК 399-м.).