Янгиликлар
Дата публикации 08.08.2023
Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш тўғрисидаги низом тасдиқланди (03.08.2023 йилдаги 331-сон ВМҚ). Агросубсидиялар аграр ва озиқ-овқат соҳаларида фаолият кўрсатувчи тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган. Уларни олиш механизми – Buxgalter.uz шарҳида. ... 

Дата публикации 08.08.2023
Тошкент шаҳрида учинчи марта бухгалтерлар, аудиторлар ва молиячилар учун “Expert” интеллектуал ўйини бўлиб ўтди. Мазкур ўйин нафақат кўнгилочар тадбир ҳисобланади, балки профессионал равишда ўсиш имконини беради. ... 

Дата публикации 03.08.2023
Президент Шавкат Мирзиёев 2 август куни бўлиб ўтган йиғилишда солиқ органларини янада такомиллаштириш бўйича бир қатор ташаббусларни айтиб ўтди. Бу ҳақда Президентнинг матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди. ... 

Дата публикации 27.07.2023
2023 йил 1 августдан бошлаб алкоголь ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркалари жорий этилади. Янги маркаларга ўтиш жараёни 26.07.2023 йилдаги 313-сон ВМҚ билан регламентланган. ... 

Дата публикации 27.07.2023
Вазирлар Маҳкамаси томонидан Пиллани қайта ишлаш ва пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан пилла боқувчиларга етказиб берилган ипак қурти уруғи учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (21.07.2023 йилдаги 305-сон ВМҚ). ... 

Дата публикации 18.07.2023
Солиқ бошқармалари Солиқ қўмитасининг топшириғига биноан чет эл ташувчиларининг транспорт хизматларидан фойдаланадиган ТИФ иштирокчиларига оммавий тарзда хатлар йўллашди. Хатларда охирги 5 йил учун доимий муассаса билан боғлиқ бўлмаган норезидентлар даромадларидан олинадиган солиқ бўйича топширилган ҳисоботларни мустақил равишда тузатиш юзасидан кўрсатма берилган. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА buxgalter.uz илтимосига биноан мазкур хатга қандай тўғри муносабат билдиришни тушунтирди. ... 

Дата публикации 18.07.2023
Май ойида аудиторлик ташкилотларининг ҳар йилги рэнкинги натижалари эълон қилинди. “TSIAR-FINANS” аудиторлик ташкилоти раҳбари Собир САФАЕВ унда нима лозим даражада эмаслиги ва уни қандай яхшилаш ҳақида ўз фикри билан ўртоқлашди. ... 

Дата публикации 17.07.2023
Вахта усулида ишлашни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди. Тафсилотлар – Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 июлдаги 287-сон қарорида. Эътиборингизни асосий жиҳатларга қаратамиз. ... 

Дата публикации 14.07.2023
Иш берувчи фақат ходимнинг ёзма розилигига асосан ва белгиланган ҳолларда меҳнатга “натура шакли”да ҳақ тўлашга ҳақлидир. Вазирлар Маҳкамаси 13.07.2023 йилдаги 286-сон қарори билан ушбу амалиётни регламентлади. ... 

Дата публикации 13.07.2023
2023 йил 14 июлдан бошлаб электрон ҳисобварақ-фактуралар шаклининг жадвал қисмида янги “Товарнинг келиб чиқиши” устуни пайдо бўлади. Бундан ташқари, “Етказиб берувчи тоифаси” ҳамда “Реализация мақсади” устунларини тўлдириш талаби бекор қилинмоқда. Солиқ қўмитасининг мутахассислари янгиликлар билан қандай тўғри ишлаш ҳақида сўзлаб беришди. ... 

Дата публикации 12.07.2023
“20 минг тадбиркор - 500 минг малакали мутахассис” дастури доирасида Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган фуқароларни иш билан таъминлайдиган тадбиркорлар солиқ имтиёзлари ва преференцияларига эга бўлишди. Вазирлар Маҳкамаси томонидан тегишли Низом тасдиқланди (07.07.2023 йилдаги 279-сон ВМҚга илова). ... 

Дата публикации 07.07.2023
Солиқ қўмитаси ҳузуридаги “Yangi texnologiyalar” ИАМ tasnif.soliq.uz сайтининг такомиллаштирилган версиясини тақдим этди. Янгиланишлар орасида керакли МХИКни қидиришни, шунингдек ҳисобварақ-фактуралар ва онлайн-НКТ чеклари билан ишлашни жиддий осонлаштирадиган янги функционал ҳам мавжуд. ... 

Дата публикации 23.06.2023
Ўзбекистон BEPS инклюзив ҳадли дастурига қўшилган ҳолда ўз зиммасига – давлат даражасида дунё миқёсидаги ИҲТТ лойиҳаси – BEPS 2.0.ни амалга ошириш мажбуриятини олди. Унинг қоидаларига асосан халқаро компаниялар гуруҳлари улар қаерда фаолият кўрсатишмасин, солиқларнинг ҳаққоний улушини тўлашади. ... 

Дата публикации 23.06.2023
Статистика агентлиги Корхона ва ташкилотларнинг ягона давлат реестри (КТЯДР) ахборот тизимидан маълумотлар олиш учун янги веб-модулни жорий этди. Buxgalter.uz янги хизмат қандай ишлаши ва унинг ёрдамида қандай маълумотларни олиш мумкинлигини текширди: ... 

Дата публикации 05.06.2023
“Солиқ ва божхона хабарлари” ҳафталигининг қоғоз шакли билан ишлашга кўникканлар учун хушхабар! Бизда 2024 йил учун обуна бошланди. Анъанавий тарзда обуначилар ўзларининг севимли газеталарига қўшимча равишда кўплаб бонуслар оладилар! ... 

Дата публикации 01.05.2023
2023 йил 1 майдан 2025 йил 1 январга қадар бўлган даврда давлат иш берувчиларга 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини тўлиқ қоплаб беради. Бу Президентнинг 26.04.2023 йилдаги ПФ-61-сон Фармонида назарда тутилган. ... 

Дата публикации 26.04.2023
Қонун чиқарувчилар Россия компанияларига чет элда туриб ишлайдиган ходимлардан ЖШДСни 30% ставка бўйича ундириш мажбуриятини юклашни режалаштиришмоқда. Бундай қонун лойиҳаси РФ Давлат думасига киритилган. Агар у ўзгартиришсиз қабул қилинса, норма 2024 йил 1 январдан кучга киради. ... 

Дата публикации 14.04.2023
Транспорт вазирлиги юкларни ташиш ва транспортда ташувлар учун ҳужжатларни тузиш, тўлдириш ва расмийлаштириш бўйича йўриқномани ишлаб чиқди. Лойиҳа ҚҲТБТда жойлаштирилган, уни муҳокама қилишда 2023 йил 22 апрелга қадар иштирок этиш мумкин. Йўриқноманинг қабул қилиниши билан йўловчи ташувларини амалга оширувчи транспорт воситаларида йўл ва чипта-ҳисоб варақаларининг барча турларининг реквизитларини тўлдириш қоидалари мажбурий бўлади. ... 

Дата публикации 17.03.2023
2023 йил 16 март куни Марказий банк асосий ставкани 15%дан 14%гача пасайтирди. ... 

Дата публикации 27.02.2023
Buxgalter.uz сайти маълумотига кўра, 2023 йилнинг 1 март кунидан бошлаб солиқ тўловчилар Давлат солиқ қўмитасининг E-aktiv ахборот тизимидан тажриба тариқасида фойдалана оладилар. Тизимдан оммавий фойдаланиш 2023 йилнинг 4-чорагидан бошлаб мажбурий тарзда киритилиши мумкин. ...