Бугунги кунда солиққа оид ҳуқуқбузарликларни содир этиш хавфи ҳар қандай корхонада мавжуд бўлиши мумкин. Шунингдек, кўпчилик солиқ тўловчилар ўзлари билмаган ҳолда солиқ хавфининг ошиб кетиши оқибатида солиқ текширувига тушиб қолмокда. Шу нуқтаи назардан, ушбу мавзу амалиётда кўп саволлар туғилишига сабаб бўлмоқда ва айрим саволлар очиқлигича қолиб кетмоқда. Шу сабабли тадбиркорларга қулайлик яратиш ҳамда уларда солиқ хавфи ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида биз ушбу мақолани тайёрладик. ...
Бухгалтерия ҳисоби учун 1UZ дастурининг барча фойдали жиҳатларини Ўзбекистонда машҳур бўлган бухгалтерия учун бошқа хорижий дастурий таъминот мисолида таҳлил қиламиз.
1UZ кўп афзалликларга эга бўлиб, ҳар йили камида 1,5 млн сўм арзонга тушади: ...
Вазирлар Маҳкамасининг 22.08.2022 йилдаги 471-сон қарори билан Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга (14.08.2020 йилдаги 489-сон ВМҚга 2-илова) ўзгартиришлар киритилди. ...
22 август куни тадбиркорлар билан очиқ мулоқот чоғида мамлакатимиз Президенти томонидан хусусий бизнес учун бешта йўналиш бўйича бир қатор имтиёз ва преференциялар эълон қилинди. Айнан нималар ваъда қилинди? ...
Молия вазирлиги тадбиркорлик субъектларини МҲХСни қўллаш жараёнида қўллаб-қувватлаш тўғрисида Ахборот хатини эълон қилди. У Бухгалтерия ҳисобининг намунавий счётлар режаси ва МҲХС асосидаги молиявий ҳисобот шаклларини ўз ичига олади. Бироқ регулятор ҳамма саволларга ҳам жавоб бермаган ва бу аввалгидек тадбиркорларни безовта қилмоқда.
Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни молиявий маслаҳатчи Анвар РЎЗМАМАТОВ (ACCA DipIFR, CAP) шарҳлаб берди: ...
29 июль куни “ Норма” ПРМда бухгалтерлар, солиқ маслаҳатчилари ва аудиторлар молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ билан учрашувда солиқ тўловчиларга солиқларни энг кам чиқимлар билан тўлашга нима халақит бериши ҳақида гапириб беришди.
Солиқ мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ 10 та ...
“ B usiness.gov.uz ” я гона интерактив портали “Тадбиркор виртуал офиси ” ахборот портали этиб қайта ташкил этилмоқда . Бу Президентнинг 2022 йил 27 июлдаги “Тадбиркорлик субъектлари билан самарали мулоқот тизимини жорий этиш ва уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари ...
Бизнес-мактаб ютқизишсиз акция ўтказмоқда ва учта ғолибнинг ҳар бирига мукофот беради: BeFit SPA да массаж, B&B Lake House меҳмонхонасида икки кишилик номер ва Profi Training нинг бренд тўплами.
Иштирок этиш шартлари:
Июль ойида бизнинг исталган маҳсулотимизни харид қилиб, Profi Training ...
2022 йил 21 июлда Марказий банк асосий ставкани 15%гача пасайтириш тўғрисида қарор қабул қилди. Олдинги 17%дан 16%гача пасайтириш бир ойдан кўпроқ вақт олдин - 9 июнда содир бўлганди.
Асосий ставканинг миқдори нимага таъсир этишини эслатиб ўтамиз:
Ставка солиқ солиш мақсадларида фоизсиз ...
Кадастри й ўқ б ў лган уй хўжаликларига ер солиғи 3 карра оширилган ставка бўйича ҳисобланиши тўхтатиб турилади . Бу масала 18 июль куни озиқ - овқат ...
Кўнгилсиз янгилик: агар сиз “Yangi texnologiyalar” ИАМ Электрон калитларни рўйхатга олиш маркази томонидан берилган ЭРИси паролини ўзгартирсангиз, бу ушбу рақамли имзодан эски пароль билан ҳеч ким ҳеч қачон фойдаланмаслигини кафолатламайди.
Бундай вазиятда қандай қилиб рухсат этилмаган ҳаракатлардан ҳимоя қилишни кучайтириш ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан экспертлар сўзлаб беришди: ...
ДСҚ ортиқча тўланган солиқ суммасини бошқа солиқлар бўйича солиқ қарзини узиш эвазига ҳисобга олишни автоматлаштиради. Ушбу сервис юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган барча солиқларни қамраб олади. Бунда солиқ тўловчида ортиқча тўланган суммаларни ҳисобга олиш ёки қайтариш тўғрисида ариза бериш ҳуқуқи сақланиб қолади. Buxgalter.uz бу қандай ишлашини аниқлаштирди. ...
Технопарк резидентлари ўз мутахассисларини ўқитиш ҳамда ўқув маркази сифатида IT-таълимни ташкил қилиш учун мақсадли қарз олишлари мумкин. Бу ҳақда IT Park Дирекциясида қуйидагилар айтиб ўтилди: ...
ДСҚнинг аввал маълум қилинган жадвалига мувофиқ айрим фаолият турлари учун бир томонлама ЭҲФ тақдим этиш имконияти бекор қилинади. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди. ...
Молия вазирлигининг Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти buxgalter.uz билан биргаликда корхоналар бухгалтерлари ва раҳбарларини сўровдан ўтказишни давом эттирмоқда. Унинг 2022 йил 20 июнга қадар давом этадиган II босқичида - валюта тушуми келиб тушишидан қатъи назар ҚҚСни ҳисобга олиш; мол-мулк солиғи ҳисоб-китоби ва барча ҚҚС тўловчилар учун ягона солиқ даври бўйича саволлар бўлади.
Сўровнинг I босқичида 500 нафардан зиёд киши иштирок этди. Уларнинг жавоблари нимани кўрсатади? ...
1 июндан бошлаб ЯИДХПдаги яна 38 та давлат хизматидан (20.04.2022 йилдаги ПФ-113-сон Фармон 4-илова) ЭРИсиз фойдаланиш мумкин. Уларни олиш учун ариза берувчи One ID тизими орқали идентификациядан ўтади.
Buxgalter.uz бухгалтерлар, кадрлар бўйича мутахассислар, директор ва компаниянинг бошқа ходимларига ишда ва шахсий масалаларни ҳал қилишда фойдали бўлиши мумкин бўлган 24 та энг талабгир хизматларни жадвалга тўплади: ...
МВнинг Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти томонидан 2023 йилга солиқ сиёсати лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Ушбу мақсадда, 2022 йилда солиқ сиёсати воситалари қандай ишлаганини билиб олиш учун сўров ўтказилмоқда.
Улар қанчалик қулай ва тушунарли? Корхоналарда харажатлар қисқаришига ёрдам беряптими? Барча янгиликлар, шу жумладан солиқлар ва преференциялар бизнесчилар эътиборига оператив тарзда етказиляптими? Амалиётда тадбиркорлар қандай қийинчиликларга дуч келишмоқда? Солиқ сиёсатининг қандай воситалари юқори самара бермаяпти? ...
Бутун дунёда ахборот технологиялари ва сунъий интеллект ривожланиши сабабли ҳисоб юритиш жараёнининг катта қисми автоматлашганини кўрамиз. Замон тараққиёти бухгалтерлардан молиявий ҳисоботларни фойдаланувчиларга самарали усулда тақдим этишни талаб қилмоқда. Бу ҳақда Молия вазирлиги Бухгалтерия ҳисоби ва аудит методологияси департаменти директорининг ўринбосари Иброҳим АҲМАДХОНОВ сўзлаб берди. ...
Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби шаклларига (пакет коди - 10104_27) янги устунлар, сатрлар ва иловалар қўшилди. Солиқ тўловчилар учун бу кутилган ўзгартиришлардир, улар Ҳисоб-китобни солиқ базасини камайтирмасдан ёки оширмасдан топшириш имконини беради. Buxgalter.uz уларни қандай тўлдиришни ДСҚда аниқлаштирди: ...
17 апрель куни ҚҲТБТда солиқ ҳисоботи ва декларация шаклларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича лойиҳани муҳокама қилиш якунланди. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА солиқ органлари ушбу янги шакллар устида яхши ишлашди, деб ҳисоблайди. Бунда таклиф мавжуд - уларни ҳам солиқ тўловчилар учун, ҳам солиқчилар учун янада ахборот берувчи ва қулай қилиш. ...