Қонунчиликдаги янгиликлар
Дата публикации 20.12.2023
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ижтимоий солиқни тақсимлаш, пенсия ва бошқа тўловларни тўлаш учун ажратилган харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (14.12.2023 й. 661-сон ВМҚ). Ушбу тартибни белгилайдиган НҲҲнинг мақоми оширилди, бироқ тартибнинг ўзи ўзгартирилмади. ... 

Дата публикации 19.12.2023
Янги Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (14.12.2023 й. 660-сон ВМҚ). У 22 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ўрнига қабул қилинди. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА янгиликни батафсил шарҳлаб берди:   Бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлиб, қонун ... 

Дата публикации 15.12.2023
202 4 йил январда бухгалтерлар Атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик, чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўлови суммаси ҳисоб-китобини топширадилар ва тўловни тўлайдилар. Давлат экология қўмитасининг Тошкент шаҳар бошқармаси атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик учун компенсация ... 

Дата публикации 07.12.2023
Қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини солиқ органларида қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Ўзгартиришлар ҚҚС маъмуриятчилигини соддалаштиради ва Президентнинг 2023 йил 4 сентябрдаги ПҚ-292-сон қарори ижроси юзасидан киритилди. Эслатиб ўтамиз, Қарор билан ҚҚС-гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш тартиби бекор қилинди, бундан амалга оширилаётган битимлар (операциялар) харид қилинаётган ва реализация қилинаётган товарлар (хизматлар) номенклатурасига номувофиқ бўлган ҳолатлар мустасно. Гувоҳнома фақат сотилаётган товарлар номенклатураси харид қилинган товарлар номенклатурасига мувофиқ келмаса, тўхтатиб турилиши мумкин. Ушбу ўзгартиришлар ҚҚС тўловчилар учун нималарни ўзгартириши ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА гапириб берди: ... 

Дата публикации 01.12.2023
Савдо-саноат палатаси томонидан Тадбиркорлик субъектининг ишончлилик рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси ишлаб чиқилди. Рейтинг маълумотлари юридик шахсларга преференциялар бериш ва рағбатлантириш чораларини кўриш тўғрисида қарор қабул қилиш учун асос бўлиб хизмат қилиши керак. ... 

Дата публикации 29.11.2023
Президент томонидан 2023 йил 16 ноябрдаги ПФ-195-сон Фармон имзоланди, у билан халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳалар доирасида ҚҚС бўйича имтиёз берилган. Имтиёздан фойдаланишга ҳақли бўлган солиқ тўловчилар нималарни инобатга олишлари муҳимлигини – “ICONSULTANT” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Ирода АББОСХОНОВА шарҳлаб беради: ... 

Дата публикации 29.11.2023
23.11.2023 йилдаги 619-сон ВМҚ билан шаҳарсозлик соҳасида лицензиялаш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Ҳужжат 2023 йил 25 ноябрдан кучга кирди. ... 

Дата публикации 28.11.2023
Янги ой бошланиши билан миллий қонунчиликка киритилган ўзгартиришларнинг янги тўплами кучга киради. Buxgalter.uz декабрь ойининг энг муҳим янгиликлари шарҳини тақдим этади. ... 

Дата публикации 17.11.2023
17 ноябрь куни Президент томонидан Фармон имзоланди, унга асосан 1 декабрдан бошлаб иш ҳақи, пенсиялар ва ижтимоий нафақалар 7 фоизга оширилади. Шунингдек, МҲЭКМ ва БҲМ ҳам оширилади. ... 

Дата публикации 15.11.2023
Президент томонидан “Кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон имзоланди. Ҳужжатнинг асосий қоидалари – бизнинг шарҳимизда. ... 

Дата публикации 09.11.2023
Энди кўрсатилган хизматлар экспорти ёки импорти тўғрисидаги маълумотлар ТСОЯЭАТга далолатнома тузилган ойдан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирилмаган муддатда киритилган бўлиши керак. Илгари бир кунлик муддат белгиланган эди. Ушбу ўзгартириш Ташқи савдо операцияларини амалга ошириш ва уни назорат қилиш тартиби тўғрисида низомда нимани ўзгартириши ва янги нормани инобатга олган ҳолда қандай ишлаш кераклиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан “TRI-S-Audit” аудиторлик компанияси директори Светлана ГОЛОСОВА гапириб берди: ... 

Дата публикации 02.11.2023
Барча давлат мулки объектларини савдога чиқариш, аукционлар ва уларнинг натижалари тўғрисида ахборот жойлаштириладиган Портал яратилади. Ушбу тизим солиқ органларининг ахборот тизимига интеграция қилинади. ВМнинг Портални ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисидаги 2023 йил 28 октябрдаги 572-сон қарори қабул қилинди. ... 

Дата публикации 27.10.2023
1 ноябрдан бошлаб қонун ҳужжатларига навбатдаги ўзгаришлар тўплами кучга киради. Buxgalter.uz шарҳида – муҳим янгиликлар ҳақида. ... 

Дата публикации 24.10.2023
Онлайн-НКТнинг сотиш чекларида йўл қўйилган техник хатоларни тузатиш мумкин бўлган муддат ўзгартирилди. У 10 кунга – сотиш чеки шакллантирилган ой учун ҚҚС ёки айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботини топшириш санасига қадар узайтирилди. Чекларни тузатишда эса алоҳида ҳолларда солиқ базасига тузатиш киритиш учун СКнинг 257-моддасида белгиланган муддатларга риоя қилинади. Ўзгартиришлар ВМнинг 18.10.2023 йилдаги 548-сон қарори билан киритилди. ... 

Дата публикации 23.10.2023
2024 йил 1 январдан бошлаб солиқ тўловчи ҚҚС, айланмадан олинадиган солиқ, юридик шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиқлари бўйича солиқ ҳисоботларини автоматик равишда шакллантиришни танлаши мумкин бўлади. Тегишли Низом 18.10.2023 йилдаги 548-сон ВМҚ билан тасдиқланган. ... 

Дата публикации 27.09.2023
Навбатдаги ўзгаришлар тўплами янги ой бошланиши билан кучга киради. Тадбиркорлар учун энг муҳим янгиликларни биз buxgalter.uz тўпламида санаб ўтдик. ... 

Дата публикации 25.09.2023
Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган янги технологик асбоб-ускуналарни олиб кириш ҚҚС ва божхона тўловларидан озод қилинади. Ушбу рўйхат 19.09.2023 йилдаги 482-сонли ВМҚ билан тўлдирилди. ... 

Дата публикации 12.09.2023
2024 йил 1 январдан эътиборан иқтисодий судлар томонидан кўриб чиқиладиган солиқ органлари иштирокидаги ишлар маъмурий судлар юрисдикциясига ўтказилади. Шунингдек, солиқ низолари бўйича даъво қилинадиган муддатлар ҳам қисқартирилади. Жорий қилинган янгилик ҳақида Солиқ қўмитасининг солиқ солиш методологияси департаменти мутахассислари батафсил маълумот бердилар. ... 

Дата публикации 12.09.2023
Камерал текширув доирасида солиқ тўловчининг ҳудудига кириш, ҳудудни ва бинони кўздан кечириш, солиқ тўловчидан ҳужжат талаб қилиб олиш ҳамда уни чақириш, солиқ тўловчининг ҳужжатлари ва ашёларини олиб қўйишга энди ҚҚСни қоплаш масаласи кўриб чиқилгандагина йўл қўйилади. Қолган барча камерал текширувларда буларни қилиш тақиқланади. Жорий қилинган янгиликка Солиқ қўмитасининг солиқ солиш методологияси департаменти мутахассислари тушунтириш бердилар. ... 

Дата публикации 11.09.2023
ҚҚС тўловчиси сифатида махсус рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома энди фақат солиқ тўловчи сохта ёки товарсиз битимларни амалга оширганлиги аниқланган ҳолатларда тўхтатиб турилади. Қолган барча ҳолатларда ҚҚС гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш тартиб-таомили Президентнинг 04.09.2023 йилдаги ПҚ-292-сон қарори билан бекор қилинди. Янгиликларни Солиқ қўмитасининг Солиқ солиш методологияси департаменти мутахассислари тушунтириб бердилар. ...