Қонунчиликдаги янгиликлар
Дата публикации 13.06.2023
2023 йил 12 июнда янги имтиёзлар тасдиқланди: 1) Қорақалпоғистон тадбиркорлари учун (ЎРҚ-845-сон Қонун) ва 2) “Ҳунарманд” уюшмасининг аъзолари учун (ПФ-91-сон Фармон). Тафсилотларни norma.uz портали келтириб ўтади: ... 

Дата публикации 09.06.2023
Вазирлар Маҳкамаси томонидан маҳаллий хўжалик шартномалари доирасида юзага келадиган форс-мажор ҳолатларини тасдиқлаш тартиби тасдиқланди. Хўжалик юритувчи субъектлар бундай вазиятда Савдо-саноат палатаси раисининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган QR-код билан сертификат олишлари мумкин. Батафсил – buxgalter.uz шарҳида. ... 

Дата публикации 02.06.2023
Buxgalter.uz 2023 йил 1 июндан кучга кирган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар тўпламини тайёрлади. ... 

Дата публикации 01.06.2023
2023 йил 1 декабрдан бошлаб “Рақамли ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси туфайли давлат органлари аҳоли ва бизнесдан яна 47 турдаги маълумотларни талаб қилмайди. ЯИДХПда тез орада 95 та янги хизматлар ва сервислар пайдо бўлади. Шунингдек, иқтисодиётнинг тармоқларини рақамлаштириш соҳасида 51 та лойиҳа ташаббуси билан чиқилди. ... 

Дата публикации 23.05.2023
2023 йил 1 июлдан бошлаб тадбиркорлар хорижий ижтимоий тармоқлардаги реклама хизматлари учун корпоратив валюта карталари ёрдамида ҳақ тўлашлари мумкин. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 19.05.2023 йилдаги “Юридик шахслар томонидан хорижий ижтимоий тармоқларда реклама бериш харажатларини чет эл валютасидаги корпоратив банк карталари ёрдамида тўлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 207-сон қарорида назарда тутилган. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди: ... 

Дата публикации 17.05.2023
2023 йил 1 июлдан бошлаб қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган энергияни истеъмол қилиш меъёрини тўлиқ бажармаган юридик ва жисмоний шахслар етишмаган энергия улушини “яшил энергия” сертификатларини сотиб олган ҳолда қоплашлари мумкин. Бу Президентнинг 12.05.2023 йилдаги ПҚ-156-сон қарорида назарда тутилган. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ... 

Дата публикации 11.05.2023
2023 йил 1 майдан 2024 йил 1 июлга қадар туроператорларга 5 нафар ва ундан ортиқ чет эллик туристларга жойлаштириш, транспорт, экскурсия ва овқатланиш бўйича хизматлар кўрсатишни назарда тутувчи турпакетлар бўйича ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган ҚҚСнинг 20 фоизи қайтарилади. Бу Президентнинг 26.04.2023 йилдаги ПҚ-135-сон қарорида назарда тутилган. ... 

Дата публикации 01.05.2023
1 майдан қонун ҳужжатларига ўзгартиришларнинг навбатдаги тўплами кучга киради. Buxgalter.uz улардан энг муҳимларининг шарҳини тайёрлади: ... 

Дата публикации 13.03.2023
2023 йил 1 январдан бошлаб халқаро брендлар товарларининг айрим турлари бўйича импорт божхона божининг пасайтирилган ставкалари қўлланилади. Вазирлар Маҳкамасининг 09.03.2023 йилдаги 99-сон қарори билан Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди. Тафсилотлар norma.uz порталида келтирилади: ... 

Дата публикации 13.03.2023
2023 йил 1 майдан бенефициари бюджет ва корпоратив буюртмачи ҳисобланган айрим тўловлар бўйича тўлов хизматлари кўрсатганлик учун воситачилик ҳақи тўлов шаклидан қатъи назар тўловчи – жисмоний шахсдан эмас, балки тўлов суммасидан чегириб қолиш йўли билан ундирилади. Бунда, воситачилик ҳақи миқдори тўлов суммасининг 1%игача, бироқ Марказий банк томонидан белгиланадиган чегаравий миқдорлардан кўп бўлмаган миқдорда бўлиши мумкин. ... 

Дата публикации 03.03.2023
2023 йил 1 июлдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига нисбатан янги турдаги жавобгарлик ва жазо чораларини жорий этишга уч йиллик мораторий ўрнатилади. Бу ҳақда Президентнинг 28 февраль куни имзоланган Фармонида сўз юритилади. ... 

Дата публикации 02.03.2023
Buxgalter.uz қонун ҳужжатларига ўзгартиришларнинг анъанавий ҳар ойлик шарҳини тақдим этади. Қулайлик учун биз 2023 йил 1 мартдан кучга кирган нормаларни жадвалга тўпладик: ... 

Дата публикации 23.02.2023
Электр энергетика тизимига юкламани пасайтириш учун давлат қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларидан фойдаланувчи тадбиркорларни рағбатлантиради. Нафақат имтиёзлар, балки мажбуриятлар ҳам қўшилади. Бу Президентнинг “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-57-сон қарорида назарда тутилган. ... 

Дата публикации 17.02.2023
2023 йил 1 мартдан бошлаб Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясига “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ, “Ўзтрансгаз” АЖларнинг электр энергияси ва табиий газни назорат қилиш ҳамда ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимларидаги ёқилғи-энергия ресурслари истеъмоли тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланиш имконияти яратилади. Ушбу инспекциянинг ходимлари сутканинг исталган вақтида истеъмолчиларнинг (аҳолидан ташқари) ёқилғи-энергия ресурсларини ҳисобга олиш ускуналари, схемалари ҳамда қурилмаларини тўсқинликсиз бориб кўришга ҳақли. Буларнинг барчаси Президентнинг 13.02.2023 йилдаги “Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш соҳасида давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-54-сон қарорида назарда тутилган. Бу ҳақда norma.uz портали ёзади: ... 

Дата публикации 16.02.2023
Ўзбекистоннинг резидентлари томонидан таъсис этилган юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар 2023 йил 1 майдан бошлаб банкда ҳисобварақларни фаолиятнинг ҳар қандай босқичида масофадан туриб очишлари мумкин. Бу янги Банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартиби тўғрисидаги йўриқномада назарда тутилган. ... 

Дата публикации 14.02.2023
Давлат активларини бошқариш агентлиги Ўзбекистон Республикасида 2023 йил учун кўчмас давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларини эълон қилди. ... 

Дата публикации 13.02.2023
Солиқ қўмитаси 2023 йил 1 октябрга қадар тажриба тариқасида олди-сотди битимлари солиқ узилишига (ҚҚС кам тўланганлигига) олиб келган корхоналарга нисбатан солиқ текширувларини тайинлайди. Бундай текширувларга кимлар тушади – фақат ҳуқуқбузарларми ёки уларнинг контрагентлари ҳам тушадими? Солиқ идораси тушунтирди: ... 

Дата публикации 13.02.2023
Президентнинг 10.02.2023 йилдаги ПФ-21-сон Фармони тадбиркорлик субъектларини кичик, ўрта ва йирик бизнесга ажратиш мезонларини белгилади. Корхонага солиқ солиш, имтиёзлар ва преференциялар унинг таснифланишига боғлиқ бўлади. ... 

Дата публикации 01.02.2023
2023 йил 1 февралдан қонун ҳужжатларига ўзгартиришларнинг навбатдаги тўплами кучга киради. Бу сафар улар камроқ ҳамда кичик ва ўрта корхоналарнинг ССП аъзолигига, заргарлик буюмларини олиб чиқиш қоидалари, заргарлар учун банк кафолатлари ва адвокатлар фаолиятининг айрим жиҳатларига дахл қилади. ... 

Дата публикации 10.01.2023
ҚҲТБТда Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиши тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги НҲҲ лойиҳаси пайдо бўлди. Ишлаб чиқувчи – Молия вазирлиги. Бошланғич ҳужжатларни сақлаш қоидаларида нима ўзгаришини buxgalter.uz шарҳида ўқинг: ...