Фойда солиғи
Дата публикации 06.12.2021
“Автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаси бензинни биржа орқали харид қилади, бензин нархи ҳар куни ўзгаради. Ҳисоб сиёсатида AVECO усули (ўртача нархлар бўйича) қўлланилади. Баъзан бензин таннархидан паст нархда сотилади. Бунда қандайдир солиқ оқибатлари бўладими? Агар бўлса, қандай оқибатлар?”. Саволга “Норма” эксперти, солиқ маслаҳатчиси Татьяна БЕЛОУСОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 30.11.2021
Умумбелгиланган солиқлардан айланмадан олинадиган солиққа қандай ўтилиши ва қандай шартларда бунинг имкони борлигини “Норма” эксперти Ирина АХМЕТОВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 29.11.2021
Корхона бошқа юридик шахсга тегишли бўлган бинодан ижара шартномаси асосида бепул фойдаланмоқда. Савол туғилади: 1.Ушбу ҳолатда ЭҲФ расмийлаштириладими? 2. Бундай вазиятда ижарачида қандай солиқ оқибатлари юзага келади? Buxgalter.uz илтимосига кўра бу саволларга Молия вазирлигининг билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚАБИЛОВ жавоб берди: ... 

Дата публикации 23.11.2021
Ҳисоб палатаси 2022 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси ва бюджетномани таҳлил қилди. Солиқ тизимида кутилаётган ўзгартиришларни жадвалда кўринг: ... 

Дата публикации 01.11.2021
Солиқ кодексининг VI бўлими кучга кирганидан кейин солиқчилар ўзаро боғлиқ бўлган шахслар ўртасида тузилган битимлар бўйича нархларни назорат қилишлари ҳамда муайян шартларда солиқларни қўшимча ҳисоблашлари шарт бўлади. Бу кимларга тааллуқли эканлиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Солиқ солиш услубияти департаментининг бош мутахассиси Раъно АЛИШАЕВА сўзлаб берди: ... 

Дата публикации 29.10.2021
Молия вазирлиги томонидан Солиқ кодексига киритиш таклиф этилаётган ўзгартиришлар орасида - асосий воситалар амортизациясининг йиллик энг юқори нормасини ошириш ва инвестициявий чегирма миқдорларини ошириш масалалари бор. Бу бизнесга нима беришини buxgalter.uz илтимосига биноан «Tax Consensus» СМТ директори Ирода Аббосхонова гапириб берди. ... 

Дата публикации 27.10.2021
“Корхона ёзда ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаган ҳолда ходимлар ва таъсисчиларнинг болалари учун оромгоҳга йўлланмалар учун тўловни амалга оширди. Ҳозир бизни аудиторлар текширишмоқда, бу жараёнда низоли саволлар юзага келди: мазкур тўловларга ЖШДС солинадими, бундай харажатлар фойда солиғи ҳисоб-китобида чегириб ташланадими”. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директорининг биринчи ўринбосари Умид ҲАМРОЕВ тушунтирди: ... 

Дата публикации 21.10.2021
Бир қарашда, тажрибали бухгалтер учун хизмат сафари харажатларини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш осондек туюлади. Фақатгина берилган бўнаклар бўйича проводкалар тузилса ва ҳисобдор ходимларнинг харажатлари тан олинса бўлди. Бироқ амалиётда кўпинча бундай ходимлар билан ҳисоблашишлар солиқларнинг қўшимча ҳисобланишига олиб келади. Вuxgalter.uz илтимосига биноан «Arkad Audit» консалтинг компанияси директори Наталья ТУРАЛИНОВА кўп учрайдиган айрим хатолар ҳақида сўзлаб берди. ... 

Дата публикации 18.10.2021
Вазият: корхонанинг балансида асосий воситалар таркибида хизмат турар жойлари сифатида фойдаланилган квартиралар ҳисобда туради. Уларни ходимларга қолдиқ қиймати бўйича сотиш режалаштирилмоқда. Бундай хўжалик операциясини ҳисобда қандай акс эттириш ва у битим томонлари учун қандай солиқ оқибатларига эга бўлиши тўғрисида Молия вазирлиги Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубиёти департаменти бўлим бошлиғи Асал ХАШИМОВА гапириб берди: ... 

Дата публикации 13.10.2021
Халқаро амалиётда назорат қилинадиган чет эл компанияларининг (НЧЭК) фойдасига солиқ солиш режими энг аввало “пассив” даромадлар - мунтазам (дивидендлар, фоизлар, роялти) ёки бир марталик (акциялар ёки кўчмас мулкни бегоналаштириш ва ҳ.к.) даромадларга йўналтирилган. Актив даромадлар пассив даромадлардан фарқли ўлароқ реал фаолият ва ресурс харажатларини (масалан, ишлаб чиқариш) талаб қилади. “Активлик”ни аниқлаш тамойилларини buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Солиқ солиш методологияси департаменти бош мутахассиси Рано АЛИШАЕВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 11.10.2021
Ўзбекистон резиденти хорижий компания таъсисчиси ҳисобланади ёки шундай бўлишни режалаштирмоқда. Олинган дивидендлардан даромадларга солиқ солишдан ташқари қандай солиқ оқибатлари кутилаётганлигини ДСҚ Солиқ солиш методологияси департаменти бош мутахассиси Рано АЛИШАЕВА buxgalter.uz учун махсус тушунтирди: ... 

Дата публикации 06.10.2021
Бухгалтер учта муҳим солиқ – ҚҚС, ЖШДС ва фойда солиғини ўрганиб чиқар экан, уларга вакиллик харажатлари жиддий таъсир кўрсатишини тушунади. ЖШДС ва фойда солиғини ҳисоблашда улар чегириб ташланади, кирувчи ҚҚС эса ҳисобга олинмайди. Бунда солиққа оид қонунчиликда вакиллик харажатларининг мезонлари белгиланган эмас. Шунга қарамай, бу борадаги муаммоларни четлаб ўтиш мумкин, деб ҳисоблайди “Arkad Audit” консалтинг компанияси директори Наталья ТУРАЛИНОВА: ... 

Дата публикации 06.09.2021
Ўзбекистон корхонаси норезидентдан (Ўзбекистонда доимий муассасага эга бўлмаган) қарз олди, бироқ жадвал бўйича фоизларни тўламади. Агар уларни сўндириш муддати келган бўлса, бироқ ҳақиқатда тўлов амалга оширилмаган бўлса, фоизлардан фойда солиғи тўлаш зарур ёки зарур эмаслигини buxgalter.uz учун МВ бевосита солиқлар бўлими бошлиғи Умид ҲАМРОЕВ тушунтирди: ... 

Дата публикации 27.08.2021
Корхона қарзни бошқа ташкилот фойдасига ундириш тўғрисидаги суд қарорини ўз вақтида ижро этмади. Давлат ижрочиси қарздордан ижро йиғимини ундирди. Фойда солиғи ҳисоб-китобида ушбу йиғим суммасини чегириб ташлаш мумкин ёки мумкин эмаслигини МВ бевосита солиқлар бўлими бошлиғи Умид ҲАМРОЕВ buxgalter.uz учун махсус тушунтирди: ... 

Дата публикации 18.08.2021
Жисмоний шахс уй-жойни нотурар жой тоифасига ўтказиб, ундан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда фойдаланмоқчи бўляпти. Мазкур ҳолатда ер ва мол-мулк солиқлари қандай тўланади? Бинодан умуман фойдаланилмаган тақдирда солиқлар тўланиши лозимми? Саволларга ДСҚ Солиқ назорати методологияси ва сифатини баҳолаш бошқармаси катта инспектори Шерзод НУРМАТОВ жавоб берди: ... 

Дата публикации 13.08.2021
МЧЖ ўз таъсисчисига - Ўзбекистон норезидентига устав фондини камайтириш ҳисобига чет эл валютасида пул маблағлари тўлади. Бунда солиқ оқибатлари юзага келиш ёки келмаслигини Молия вазирлигининг Билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚАБИЛОВ тушунтирди: ... 

Дата публикации 11.08.2021
Ташкилот давлат қимматли қоғозларига доир РЕПО шартномаларини валюта биржасида амалга оширади. Вuxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Солиқ солиш методологияси департаментининг солиқ солиш бўйича маслаҳатлар бўлими бошлиғи Азиз УМИРЗОҚОВ бундай шартномаларнинг натижалари солиқ солишга қандай таъсир кўрсатишини тушунтириб берди. ... 

Дата публикации 26.07.2021
Ҳар бир бухгалтер ҳар қандай товар ва тайёр маҳсулотнинг таннархи бўлишини билади. Уни турли услубиятни қўллаган ҳолда ҳисоблайдилар. Ҳар бир маҳсулот тури учун норматив калькуляцион карта мавжуд бўлиб, унда хом ашё, энергоресурслар ва ҳ.к. учун норматив харажатлар акс эттирилади. Бундай карталарни тузишда корхоналар ГОСТлар, ТШлар, ўз лаборатория тадқиқотларига амал қилишади. Хизматлар таннархи билан қандай йўл тутиш лозим? Уни ҳисоблаш зарурми ёки йўқ? Ва буни қандай тўғри амалга ошириш мумкин? Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан Profi Training бизнес-мураббийи, МҲХС ва бошқарув ҳисоби бўйича эксперт Александра ТОЛМАЧЕВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 19.07.2021
Тўлов манбаида солиқ агенти томонидан ушлаб қолинадиган норезидентларнинг даромадларидан юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи Ҳисоб-китоби қандай даврийликда топширилади, буни buxgalter.uz илтимосига биноан “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 16.07.2021
СКнинг 337-моддаси 8-қисмига мувофиқ ноль даражали фоиз миқдоридаги солиқ ставкасини, агар товарларни (хизматларни) экспорт қилишдан олинадиган даромадлар жами даромаднинг камида 15%ини ташкил этса, қўллаш мумкин. Бироқ айрим солиқ тўловчиларнинг фикрига кўра, электрон ҳисоботлар дастури “0%” ставкадан фойдаланиш имкониятини бермаслик учун атайин экспортдан олинган дармадлар кўрсаткичларини камайтирмоқда. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гульнара ЭРГАШЕВА тушунтирди: ...