Фойда солиғи
Дата публикации 24.07.2023
2022 йилдан бошлаб курсдаги фарқлар солиқ ҳисоби мақсадларида Солиқ кодексининг 320-моддасига асосан (илгари – 22-сон БҲМСга асосан) аниқланади. Курсдаги фарқларни қандай қилиб тўғри ҳисоблаб чиқариш ва Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот ва Фойда солиғи ҳисоб-китобида акс эттириш мумкин? Buxgalter.uz илтимосига биноан масалани Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Фискал сиёсат департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА тушунтирди. ... 

Дата публикации 20.07.2023
Компания муҳим сана муносабати билан корпоратив байрамни ташкил этади, унда ходимлар ва таклиф қилинган меҳмонлар иштирок этади. Бинони ижарага олади, майдонни безатиш ва фотоҳудудни барпо этиш учун инвентарь сотиб олади. Банкет ўтказиш учун шартнома тузади. Бошқа шаҳарлар ва мамлакатларда яшовчи масофадан туриб ишлайдиган ходимлар учун авиа ва темир йўл чипталарини банд қилади ва тўловни амалга оширади, шунингдек тадбир даврида меҳмонхонада яшашга доир шартномалар тузади. Корпоратив тадбирлар, байрамларни ўтказиш харажатларига қандай солиқлар солинади? Масофадан туриб ишлайдиган ходимларнинг келишини хизмат сафари деб ҳисобласа бўладими? Корхонанинг йўлкира харажатлари ва корпоратив тадбирни ўтказиш вақтида масофадан туриб ишлайдиган ходимларнинг меҳмонхонада яшаш харажатларини қандай малакалаш керак? Вазиятни buxgalter.uz учун махсус Profi Training бизнес-тренери Юлия ПАКИДИШЕВА (ACCA DipIFR, CAP) тушунтирди: ... 

Дата публикации 19.07.2023
“2018 йилда ташкилот банк билан автомобилни 75 млн сўм миқдорида кредитга сотиб олишга доир шартномани расмийлаштирди. 2023 йил 1 майга келиб кредит тўлиқ сўндирилди, шундан сўнг 75 млн сўмга автомобилнинг олди-сотди шартномаси расмийлаштирилди. Нима учун олди-сотди шартномаси 2023 йилда автомобилнинг бошланғич харид қиймати бўйича амортизацияни ҳисобга олмаган ҳолда 75 млн сўмга расмийлаштирилмоқда, ахир автомобиль ташкилотимиз томонидан фойдаланилиши учун 2018 йилда топширилган? Бугунги кунда автомобилнинг реал қиймати 5 йил фойдаланишдан сўнг баҳоловчи компаниянинг хулосасига кўра тахминан 25 млн сўмни ташкил этади. Ҳужжатлар расмийлаштирилганидан кейин биз автомобилни дарҳол 25 млн сўмга қайта сотишни режалаштирмоқдамиз. Биз солиқларни тўлашдан бўйин товламаяпмизми, ахир битимнинг нархи сотиб олиш қийматидан анча паст?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Азиз ҲОШИМОВ жавоб берди. ... 

Дата публикации 12.07.2023
“МЧЖнинг фаолияти – олий таълим. Ташкилот Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тақдим этилган лицензия асосида таълим соҳасида фаолиятни амалга оширади. Бизнинг ташкилотимиз ижтимоий соҳада фаолиятни амалга оширувчи ташкилот сифатида фойда солиғи бўйича 0 % ставкани қўллаши мумкинми? Ёки ушбу ставка фақат нотижорат ташкилотларига тааллуқлими?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Азиз ҲОШИМОВ жавоб беради. ... 

Дата публикации 05.07.2023
2022 йил 1 сентябрдан кейин жами даромади жорий йил мобайнида илк марта 10 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар шу ва кейинги йиллар мобайнида фойда солиғини 7,5% ставка бўйича тўлашга ҳақли – башарти ушбу икки йилда солиқ тўловчининг жами даромади 100 млрд сўмдан ошмаса. ... 

Дата публикации 22.06.2023
“Умумбелгиланган солиқлар тўловчиси бўлган компания банкларда депозитларни фоизга жойлаштиради. Ой якуни бўйича банк фоизлар тўлайди ва ҳисобланган фоизлар бўйича маълумотнома тақдим этади. Мазкур маълумотнома асосида компания ҳисобда олинган даромадни акс эттиради. Банк томонидан ҳисобланган фоизларга бир томонлама ЭҲФ тақдим этиш керакми?”. Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан “Balance Calculate” ХК директори, “Profi Training” НТМнинг бухгалтерия ҳисоби бўйича сертификатланган тренери Венера МАЛИКОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 19.06.2023
“Корхона Ўзбекистон резиденти бўлган жисмоний шахсдан 6 ойга йиллик 17% ставкада фоизли қарз олди. Фоизли даромадни қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда аниқлаш керакми? Фоизларга ҚҚС солинадими? Корхонанинг фоизлар тўлаш бўйича харажати фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда чегириб ташланадиган харажат ҳисобланадими? Корхона қандай ҳисоботларни тақдим этиши керак?”. Саволларга “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 16.06.2023
“Фойда солиғи ҳисоб-китобининг янги шаклида бухгалтерия ҳисоби ахборотини тўлдириш бўйича устунлар назарда тутилган. Фойда солиғи тўловчилари ҳисобланадиган, бироқ бухгалтерия ҳисоби субъекти ҳисобланмайдиган юридик шахслар бундай ахборотни қандай акс эттиришлари лозим? Масалан – чет эл компанияларининг доимий муассасалари?”. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 15.06.2023
Корхона реэкспортга ноль даражали ставка бўйича солиқ солди. Солиқчилар эса камерал текширув якунлари бўйича 15% ставкани ҳисобга олган ҳолда қўшимча фойда солиғи ҳисоблашди. Солиқ тўловчи солиқчиларнинг хулосасига рози эмас ва ўзининг айтганида турибди. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА ушбу масала бўйича ўз нуқтаи назари билан ўртоқлашди: ... 

Дата публикации 08.06.2023
“Биз чет эл компаниясига хизматлар кўрсатамиз. Унинг Ўзбекистон ҳудудида ваколатхонаси мавжуд. Хизматлар экспортидан олинган даромадга фойда солиғининг ноль даражали ставкасини қўллаш мумкинми?”. Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 23.05.2023
“Корхона асосий воситаларни сотиб олди. Шартнома кешбэкни назарда тутади. Харидор уни олиш учун шартларни бажарди, сотувчи қўшимча ҳисобварақ-фактура расмийлаштирди ва кешбэк суммасини харидорнинг ҳисобрақамига қайтарди. Натижада харидорда қандай солиқ оқибатлари юзага келади? Кешбэкни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш керак?”. Саволларга “Норма” эксперти Дилором САИДОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 17.05.2023
Пудратчи қурилишни тугаллади ва объектни буюртмачига топширди. Кейинроқ камчиликлар аниқланди, пудратчи уларни шартномага мувофиқ кафолат муддати мобайнида ўз ҳисобидан бартараф этди. У нуқсонларни бартараф этиш харажатларини бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириши лозимлигини “Норма” эксперти Дилором САИДОВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 12.05.2023
“Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-иловада жисмоний шахсга бино ижараси шартномаси бўйича тўланган суммаларни қандай тўғри акс эттириш мумкин?”. Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 10.05.2023
“МЧЖ юридик шахсдан дивидендлар олди ва 5% ставка бўйича солиқ тўлади. Йил якунлари бўйича – фойдадан таъсисчи – жисмоний шахсга дивидендлар ҳисоблади”. Мазкур ҳолда бундай операцияга қандай солиқ солишни “Balance Calculate” ХК директори, “Profi Training” НТМнинг бухгалтерия ҳисоби бўйича сертификатланган тренери Венера МАЛИКОВА ва “Норма” эксперти Дилором САИДОВА тушунтиришди: ... 

Дата публикации 05.05.2023
“Корхона – IT парк резиденти, фойда солиғи тўловчиси ҳисобланади, дорихоналар ва уларнинг мижозларига маълумот хизматларини кўрсатамиз. Акцияни йўлга қўйдик: агар мижоз дорихонага бизнинг мобиль иловамиз орқали келса ва мазкур дорихонада қилинган харид учун чекни рўйхатдан ўтказса унга қўшимча равишда картасига 1% миқдорида кешбэк тўлаб берилади. Мақсад – дорихоналарга биз уларнинг дорихоналарига кўпроқ мижозларни жалб қила олишимизни кўрсатиш ва шу билан ўзимизнинг мижозларга доир базамизни кенгайтириш ҳисобланади. Кешбэкни қандай акс эттириш лозим, чунки бу чегирма эмас ва бизнинг мижозларимизга берилмайди, балки мижозларимизнинг харидорларига тақдим этилади? Қандайдир қўшимча солиқ оқибатлари юзага келадими?”. Саволга “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 03.05.2023
“Ижарага берувчи электр энергияси ва бошқа коммунал хизматларни қоплаш учун ЭҲФ тақдим этди. Фойда солиғи бўйича ҳисоботда ушбу харажатларни “Ижара харажатлари” устунига киритиш керакми ёки Ҳисоб-китобга 2-илованинг қуйи сатрларида – бошқа харажатлар сифатида кўрсатиш лозимми?”. Саволга “Balance Calculate” ХК директори, “Profi Training” НТМнинг бухгалтерия ҳисоби бўйича сертификатланган тренери Венера МАЛИКОВА ва “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб беришди: ... 

Дата публикации 26.04.2023
“Инвойсга асосан 3D-моделларни импорт қилишни режалаштираяпмиз, тўловни амалга оширгандан сўнг, уларни ишлаб чиқарувчининг сайтидан юклаб оламиз. Бу хизмат кўрсатиш ҳисобланадими? Фойда солиғи юзага келадими?». Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 20.04.2023
“Ер қаъридан фойдаланувчи бўлган корхона оҳактош, лёсслар қазиб олади, амалдаги ва қазиб олиш режалаштирилаётган очиқ конларга эга. Қазиб олишни бошлашдан олдин корхонада конга доир тайёргарлик, устки қатламни очиш ва бурғулаш ишларига доир харажатлар юзага келади. Бундай харажатларни қайси счётда юритиш керак? Қандай ҳисобдан чиқариш ва ҳисобда акс эттириш лозим?”. Саволларга “Норма” экспертлари Миржалол МИРФАЁЗОВ и Дилором САИДОВА жавоб беришди: ... 

Дата публикации 17.04.2023
Фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини тўловчилар уларни кутилаётган фойда суммасидан келиб чиққан ҳолда тўлашлари мумкин. Бунда бўнак тўловлари суммаси солиқ органлари томонидан ҳисоблаб чиқарилади, башарти солиқ тўловчи бўнак тўловлари суммаси тўғрисида маълумотномани тақдим этмаса. Буни у чорак биринчи ойининг 15 санасидан кечиктирмай жорий чоракда кутилаётган фойда суммасидан келиб чиққан ҳолда амалга ошириши мумкин. ... 

Дата публикации 17.04.2023
Фойда солиғи ҳисоб-китобининг 10205_40 кодли шаклининг 6-“Имтиёзлар” иловасини қандай тўлдириш кераклигини Солиқ қўмитасида тушунтиришди. Эътиборга оламиз! ...