Фойда солиғи
Дата публикации 11.04.2023
“Ускунанинг Хитойдан етказиб берилишида Хитой транспорт компанияси хизматларидан фойдаланмоқчимиз. Юк Ўзбекистоннинг божхона чегарасигача етказиб берилади. Бунда солиқ солиш бўйича қандай мажбуриятлар юзага келади?”. Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 06.04.2023
Ҳисоб-китобга янги иловаларни тўлдириш чоғида нимага эътибор бериш ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гульнора ЭРГАШЕВА гапириб берди: ... 

Дата публикации 05.04.2023
“Чет эл компаниясининг ваколатхонаси турли вақтларда бош компаниядан (Туркия) халқаро тўқимачилик кўргазмаларида иштирок этиш учун тикув саноат ускуналарини олган. Анча миқдорда турли модификациядаги тикув ускуналари намуналари йиғилиб қолди (ҳар бир моделдан – битта нусхадан). Уларнинг айримлари эскирган, Туркияга қайтариб жўнатишдан маъно – йўқ. Шунингдек, Ўзбекистонда ХК МЧЖ – ушбу Туркия компаниясининг шуъба корхонаси мавжуд. Биз бош компаниянинг фармойишига биноан ускунани сотишимиз ва олинган маблағлардан ўз эҳтиёжларимиз (офиснинг харажатлари) учун фойдаланишимиз мумкинми”. Вазиятни “Норма” илтимосига биноан ДСҚ Солиқ солиш услубияти департаментининг халқаро солиқ солиш бўлими бошлиғи Раъно АЛИШАЕВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 05.04.2023
20 апрелда 2023 йилнинг I чораги учун фойда солиғи бўйича ҳисоботни топшириш муддатлари тугайди Солиқ қўмитаси my.soliq.uzда 10205_40, 10205_38, 10202_9 ва 10205_39 кодли янги шаклларни жойлаштирди. Янги шакллар эскиларидан нима билан фарқ қилиши – buxgalter.uz шарҳида. ... 

Дата публикации 30.03.2023
“Бизнинг чет элдаги мулкимизда омборлар ва ишлаб чиқариш бинолари мавжуд. Уларни шу мамлакатнинг юридик шахсига ижарага бермоқчимиз. Бунда Ўзбекистонда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?”. Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 27.03.2023
“Корхона таъсисчидан- жисмоний шахсдан транспорт воситасини ижарага олган. 2022 йилнинг декабрь ойида 97 млн сўмга хизмат кўрсатилди. Фойда солиғи ҳисоб-китобида 0112-“Оператив ижара бўйича харажатлар” сатрида биз ушбу харажатларни чегириб ташланадиган харажатлар сифатида кўрсатганмиз. Лекин – биз “автокамерал” натижалари бўйича уларда дастурда ЭҲФ мавжуд эмаслиги боис ижара бўйича харажатлар суммаси кўринмаётганлиги ва 2022 йил учун фойда солиғи бўйича ҳисоботни қайта топшириш кераклиги ҳақида хат олдик”. Бу вазиятда корхона харажатларни қандай асослаши кераклигини “Норма” эксперти Дилором САИДОВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 02.03.2023
“МЧЖ – умумбелгиланган солиқлар тўловчиси 2022 йилда фақат экспортга хизматлар кўрсатди. Хизматлар экспортидан олинган даромад жами даромаднинг 15%идан ошганлиги боис, 0% солиқ ставкасини қўлладик. Шунингдек, йил мобайнида валюта банк ҳисобварағи бўйича валюта курсидаги ўзгаришлар ҳисобланди. Бу ҳолда курсдаги ижобий ва салбий фарқ ўртасидаги фарқ тарзидаги даромадга фойда солиғининг қандай ставкасини қўллаш лозимлиги ва бунда солиқ базаси қандай ҳисоблаб чиқарилишини “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 22.02.2023
“МЧЖ норезидентдан техник маслаҳат (намуналар таҳлили) олди. Шартнома бўйича у ўз мамлакати ҳудудида хизмат кўрсатди. СКнинг 351-моддасида Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида кўрсатилган хизматлардан олинган даромадлар норезидентларнинг Ўзбекистондаги манбаларидан олинган даромадлар жумласига кирмайди, дейилган. Шу боис, норезидентга даромад тўлаш чоғида МЧЖ ундан солиқни ушлаб қолмайди. СКнинг 241-моддасига асосан Ўзбекистон хизматларни реализация қилиш жойи ҳисобланади, сабаби уларнинг харидори – МЧЖ – Ўзбекистонда фаолият кўрсатади. Бинобарин, МЧЖ хизматлар импорти учун ҚҚС бўйича солиқ агенти ҳисобланади. Мазкур вазиятда МЧЖ норезидентнинг даромадларидан олинадиган солиқ бўйича ҳисобот топшириши керакми? ДСИ ходимлари норезидентнинг даромадларидан олинадиган солиқ бўйича имтиёзни кўрсатган ҳолда Ҳисоб-китобни топширишни сўрашмоқда. Лекин бу – имтиёз эмас”. Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА ва “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА жавоб беришди: ... 

Дата публикации 16.02.2023
“Суғурта агенти (юридик шахс, айланмадан олинадиган солиқ тўловчи) ҳақ эвазига хизматлар кўрсатади. Ташкилот 1 млрд сўм миқдоридаги чегарага етганида қандай солиқ ҳисоботи ва молиявий ҳисоботни топшириши керак?”. Саволга “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 14.02.2023
“Чет эл компаниси (норезидент) қурилиш пудрати шартномаси асосида Ўзбекистонда доимий муассаса очди. Ўзбекистон ва солиқ резидентлиги давлати ўртасида иккиёқлама солиқ солиш тўғрисида битим мавжуд эмас. ДМ – фойда солиғи ва соф фойдадан солиқ тўловчи. Биз Ўзбекистонда ДМ қурилиши билан боғлиқ резидентлик давлатида амалга оширилган харажатларни ДМнинг харажатларига олиш ҳуқуқига эгамизми? Агар эга бўлсак, қандай қилиб бундай харажатларни расмийлаштириш ва улар ҳақиқатда бўлганлигини исботлаш мумкин”. Вазиятни “Норма” ва buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Солиқ солиш услубияти департаментининг халқаро солиқ солиш бўлими бошлиғи Раъно АЛИШАЕВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 31.01.2023
“Ўқув маркази абитуриентларни ОТМга ўқишга кириш учун тайёрлайди. Бир тайёрлов дастури 8 ой, бошқаси – 1 йил давом этади. Ташкилот 2022 йил август ойида очилган, 2022 йил 17 октябрдан бошлаб – лицензия олгандан кейин хизматлар кўрсатишни бошлади. 2023 йил 1 январдан бошлаб СКнинг 462-моддаси 7-қисмига асосан ихтиёрий равишда ҚҚС тўлашга ўтамиз. Қуйидагиларни тушунтириб беришингизни сўраймиз: 1) 2022 ва 2023 йиллар учун умумбелгиланган солиқлар бўйича солиқ солиш тартиби; 2) бизнинг ташкилотимиз қандай солиқ имтиёзлари остига тушади ва ЭҲФ тақдим этишда ҳамда ҚҚС ва фойда солиғи бўйича ҳисоботларни жўнатишда улар қандай қўлланади; 3) биз СКнинг 59-моддаси, СКнинг 243-моддаси, СКнинг 337-моддасига асосан имтиёзни қўллашимиз мумкинми?” Саволларга “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 24.01.2023
“Корхонада 100% чет эл шуъба жамияти – назорат қилинадиган чет эл компанияси (НЧК) мавжуд. 2022 йил учун НЧК фойда олади, лекин дивидендларни тақсимламайди. Ушбу фойда СКнинг 204-моддасида назарда тутилган озод қилиш остига тушмайди. 2023 йилнинг бошида НЧКнинг 100% улушини сотиш режалаштирилмоқда. НЧКнинг молия йили календарь йилига тўғри келади. Сотилган тақдирда НЧКнинг фойдасига корхонада солиқ солинадими?”. Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Солиқ солиш департаментининг халқаро солиққа тортиш бўлими бошлиғи Раъно АЛИШАЕВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 23.01.2023
“Норезидент бўлган компания Ўзбекистоннинг юридик шахсига ходимларни беришга доир шартнома тузди. Шартномага биноан унинг ходимлари Ўзбекистонда 120 кун бўлади. СКнинг 36-моддаси 11-қисмининг учинчи мезонига риоя қилинмаяпти (ходимларни беришдан олинган даромад солиқ даври учун 10%дан ошади). ДМни ҳисобга қўйиш керакми ёки СКнинг 36-моддаси 3-қисми 2-бандини қўллаш керакми (камида 183 кун хизматлар кўрсатиш)?”. Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 17.01.2023
“Корхона автокредит шартномалари бўйича воситачилик хизматларини кўрсатади. Уч томонлама шартнома бўйича харидор бизга воситачилик фоизларини тўлаши керак. Бироқ ҳамма харидорлар ҳам уларни ўз вақтида тўлашмайди. Бу ҳолда нима даромад деб эътироф этилиши лозим – шартномада кўрсатилган воситачилик фоизларими ёки ҳақиқатда олинган фоизларми?”. Саволга “Норма” эксперти Миржалол МИРФАЁЗОВ жавоб берди: ... 

Дата публикации 17.01.2023
“ҚҚС тўловчиси бўлган корхона чет эл компанияси (Ирландия резиденти) билан ДТдан фойдаланиш ҳуқуқини сотиб олишга доир лицензия шартномасини тузди. Шартнома 12 ой давомида масофадан туриб техник кузатувни амалга оширишни назарда тутади. Роялти тарзидаги даромадни ва онлайн-кузатув хизмати учун тўловни амалга оширишда тўлов манбаи норезидентнинг фойда солиғини ушлаб қолиши (тўлаши) шартми?”. Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА ва “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА жавоб беришди: ... 

Дата публикации 11.01.2023
“Компания газ ҳисоблагичларини ишлаб чиқариш учун деталларни импорт қилади. Шартнома шартларига кўра, яроқсиз ёки нуқсонли деталлар аниқланган тақдирда етказиб берувчи ТМҚни компенсация қилишни кафолатлайди. Етказиб берувчидан яроқсиз деталлар ўрнига деталлар олинишига фойда солиғи солинадими?”. Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори ўринбосари Умид ҲАМРОЕВ жавоб берди: ... 

Дата публикации 10.01.2023
Фойда солиғини тўловчилар кутилаётган фойда суммасидан келиб чиққан ҳолда фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини тўлаш ҳуқуқига эга (СК 340-м. 11-қ.). Ушбу масала юзасидан 2023 йилда қандай жиҳатлар ҳисобга олиниши лозимлигини buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА тушунтириб берди: ... 

Дата публикации 10.01.2023
“Пахта-тўқимачилик кластери 22.06.2020 йилдаги 397-сон ВМҚнинг 3-бандига асосан Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмасига киради. У ҳар бир гектар ер участкаси учун ҳар ойда тенг улушларда ҳар ойнинг биринчи декадасидан кечиктирмай – БҲМнинг 10%и миқдорида аъзолик бадалларини тўлайди. Уюшма кластерга аъзолик бадаллари учун ЭҲФ тақдим этиши керакми? Бу қандай солиқ оқибатларига олиб келади?”. Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚАБИЛОВ жавоб берди: ... 

Дата публикации 07.01.2023
“2022 йил якунлари бўйича жами даромад 1 млрд сўмдан бир неча минг сўмга ошди. Корхона таъсисчининг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилган, ҳақиқатда эса – ижарага олинган бинода жойлашган. Демак – ҚҚС тўловчиси гувоҳномаси билан муаммолар бўлади. Биз буёғига қандай ишлашимиз керак?”. Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 05.01.2023
2023 йил анъанавий тарзда Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритиш билан бошланди. Уларни тезроқ тушуниб олиш учун “Норма” экспертларининг йўл-йўриқларидан фойдаланинг. Ушбу материалда – фойда солиғи бўйича сақлаб қолинадиган ва янги қоидалар: ...