Маслаҳатлар
Дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланган даромад солиғи
Дата публикации 14.09.2021
Хорижий инвестор - Ўзбекистон корхонасининг ягона таъсисчиси. У устав капиталини олдинги йилларнинг тақсимланмаган фойдаси ҳисобига кўпайтириш тўғрисида қарор қабул қилди. Мазкур ҳолда УКга йўналтирилган маблағлардан дивиденд солиғини ушлаб қолиш зарурми? Буни buxgalter.uz илтимосига биноан Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси бош давлат солиқ инспектори Алишер ЮЛДАШЕВ тушунтирди: ... 

Дата публикации 05.08.2021
Дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадлардан олинадиган солиқ ҳисоб-китобининг янги шаклини (10202_6 коди) 2021 йилнинг июль ойи учун - 20 августдан кечиктирмай тақдим этиш зарур (СК 345-м. 5-6-қ.). Солиқ тўловчиларда уни тўлдиришда мураккабликлар ва саволлар юзага келди: барча тўғри кўрсатаётгандек, тизим эса хато бермоқда? Бу вазиятда нима қилиш лозимлигини buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш департаменти бош солиқ инспектори Хурсандбек БЕКМЕТОВ тушунтирди: ... 

Дата публикации 04.08.2021
Юридик шахс томонидан “Норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби қандай топширилади” мақоласи берилганидан кейин buxgalter.uz га бир неча кишилар саволлар билан мурожаат қилишди. Солиқ тўлов манбаида ушлаб қолинмаган ва солиқ агентининг ўз маблағлари ҳисобидан тўланган ҳолларда Ҳисоб-китоб тақдим этилиши лозимми деган саволлар берилди. Вuxgalter.uz илтимосига биноан ушбу саволларга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 09.07.2021
Норезидентларга дивидендлар ва фоизлар тўловчи солиқ агентлари 10307_4 кодига эга “Солиқ агенти томонидан тўлов манбаидан ушлаб қолинадиган юридик шахслар, норезидентлар даромадларига солинадиган фойда солиқлари ҳисоб-китоби” янги шаклга эга бўлди. Бу ҳақда солиқ маслаҳатчиси Гульнара Эргашева buxgalter.uz га батафсил маълумот берди. ... 

Дата публикации 09.07.2021
Норезидентларга дивидендлар ва фоизлар тўловчи солиқ агентлари 10307_4 кодига эга “Солиқ агенти томонидан тўлов манбаидан ушлаб қолинадиган юридик шахслар, норезидентлар даромадларига солинадиган фойда солиқлари ҳисоб-китоби” янги шаклга эга бўлди. Бу ҳақда солиқ маслаҳатчиси Гульнара Эргашева buxgalter.uz га батафсил маълумот берди. ... 

Дата публикации 08.05.2021
Йил якуни бўйича МЧЖда фойда ҳосил бўлди, уни жамиятнинг ягона таъсисчиси корхонани ривожлантириш учун қолдирмоқчи. Агар дивидендларни ҳисобламаса, қандай солиқ оқибатлари бўлади? Қандай бухгалтерия ўтказмаларини амалга ошириш лозим? Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан юрист Икром АБДУЛҚОДИРОВ тушунтирди: ... 

Дата публикации 06.05.2021
Норезидентлар томонидан Ўзбекистон корхоналаридан роялти тарзида оладиган даромадларига тўлов манбаида юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи (кейинги ўринларда - ФС) солиниши керак. Бироқ хорижий ташкилотга роялти тарзида даромадлар ҳисоблашда (тўлашда) улар даромадларга ҳақиқатда эга бўлганга эмас, балки бошқа шахсга тўланадиган вазиятлар юзага келиши мумкин. Даромадга ҳақиқатда эга бўлганни қандай аниқлаш ва буни қачон амалга оширишни buxgalter.uz илтимосига биноан «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 18.03.2021
ДСҚ ҳузуридаги Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси жисмоний шахсларга тўланган дивидендлар ва фоизлар бўйича ҳисобот топшириш муддати - ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15 куни эканлиги ҳақида эслатма йўллади. У вақтларда бир йилдан ортиқ муддатдан буён у бўйича тегишли тўловлар айнан кимга амалга оширилишига эътибор бермаган ҳолда 20 кунгача ҳисобот беришган. Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гульнара ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди: ... 

Дата публикации 16.03.2021
Илгари валюта счётларида ҳисобда бўлган суммалар дивидендлар тўлашга йўналтирилиши мумкин эди. 2020 йил августда ушбу қоидалар ўзгарди. Энди уларда валюта маблағларини сарфлаш йўналишларининг ёпиқ рўйхати кўрсатилган, уларнинг орасида дивидендлар тўлаш мавжуд эмас. Buxgalter.uz илтимосига биноан саволни МҲХС ва бошқарув ҳисоби бўйича сертификатланган мутахассис, «Profi Training» молия саводхонлиги мактаби бизнес-мураббийи Александра ТОЛМАЧЕВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 14.10.2020
Шу йилдан бошлаб дивидендларни тўлашда корхонанинг ўзи томонидан олинган дивидендлар суммасига солиқ базасини камайтириши мумкин. Ушбу тартиб хусусий корхоналарга ҳам татбиқ этилади, сабаби хусусий корхона мулкдорига соф фойдадан тўланадиган даромадлар дивидендларга тенглаштирилади. ... 

Дата публикации 25.02.2020
Buxgalter.uz молия вазири ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВнинг ўқувчилар саволларига жавобларини эълон қилишни давом эттиради. ... 

Дата публикации 14.02.2020
Мy.soliq сайтида “Электрон солиқ ҳисоботи” таркибида учта янги шакл пайдо бўлди: Дивидендлар ва фоизлар кўринишида тўланадиган даромадлардан олинадиган, солиқ агенти томонидан тўлов манбаида ушлаб қолинадиган солиқ ҳисоб-китоби (шакл коди –10202_4), Чет эллик шахслардан сотиб олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС ҳисоб-китоби (шакл коди –10001_4), Солиқ агенти томонидан тўлов манбаида ушлаб қолинадиган юридик шахслардан олинадиган фойда, норезидентлардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китоби (10307_2). Бухгалтерларнинг аксарияти улар бўйича 20 февралдан кечиктирмай ҳисобот топширишларига тўғри келади. ... 

Дата публикации 04.02.2020
2020 йилда фоизларга солиқ солиш тартибига қандай ўзгартириш киритилди? 2020 йилгача тўланмаган фоизлардан солиқ қандай ушлаб қолинади? Олувчида ва тўлов манбаида солиқ қандай ушлаб қолинади? Фоизларга солиқ солиш тартиби тўғрисидаги саволларга молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ жавоб беради. ... 

Дата публикации 30.01.2020
1 апрелгача тақсимланган, кейинроқ тўланган дивидендлардан солиқ ушлаб қолиш лозимми? ХКларнинг тақсимланадиган соф фойдасига солиқ солиш керакми? Хусусий ва оилавий корхоналар, шунингдек фермер хўжаликлари соф фойдасига солиқ солиш тартиби тўғрисидаги саволларга молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ жавоб беради. ... 

Дата публикации 20.01.2020
2020 йилдан бошлаб дивидендларга каскадли солиқ солиш бекор қилинди ва корхоналар томонидан олинган дивидендларга солинган солиқни ҳисобга олиш назарда тутилган. Ушбу нормани амалда қўллаш тўғрисидаги саволга Молия вазирлиги бевосита солиқлар бошқармаси бошлиғи Умид ҲАМРОЕВ жавоб беради. ... 

Дата публикации 09.01.2020
Ирода Аббосхонова, солиқ маслаҳатчиси, «Tax Consensus» СМТ директори янги таҳрирдаги Солиқ кодекси бўйича тўртта тақдимот тайёрлади. Кодексда белгиланган нормалар таҳлил қилиниши ва келгусида такомиллаштирилиши лозим. Тақдим этилган материаллар дивидендларга солиқ солиш, ер ва “сув” солиқлари бўйича ўзгартиришлар, ресурс солиқлари бўйича ноль кўрсаткичли ҳисобот топширишга бағишланган. Муаллиф ушбу масалалар, шу жумладан тўлиқ тартибга солинмаган масалалар юзасидан қуйидаги тақдимотларда ўз нуқтаи назарини баён этган: ... 

Дата публикации 11.10.2019
Юридик шахслар-норезидентларнинг дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадларига 10% ставка бўйича солиқ солинади. Бунда Солиқ кодексининг 155-моддаси норезидентга даромадни тўлов манбаида юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини ушлаб қолинмаган ёки солиқнинг пасайтирилган ставкаси қўлланилган ҳолда тўлаш имконини беради. ... 

Дата публикации 13.05.2019
Бухгалтерлар камерал назорат якунларига кўра солиқ органлари жўнатган талабномаларга жавоб беришларига тўғри келади. Buxgalter.uz намунавий жавобларни чоп этиб, бухгалтерларга ёрдам бермоқда. Улар тажрибаси билан ўртоқлашмоқчи бўлган бош бухгалтерлар, солиқ маслаҳатчилари, бошқа мутахассислар томонидан тайёрланган. Сиз ҳам шундай қилишингиз мумкин – вазият тавсифи ва жавобларни talabnoma@buxgalter.uz почтасига йўлланг. Бир-биримизга ёрдам берайлик! ... 

Дата публикации 29.03.2019
Хусусий корхонанинг фойдаси солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан сўнг корхона мулкдорининг тасарруфига ўтади ҳамда унга солиқ солинмайди («Хусусий корхона тўғрисида»ги Қонуннинг 24-моддаси) ... 

Помощь