Маслаҳатлар
ҚҚС
Дата публикации 24.09.2021
ҚҚС маъмуриятчилиги тизимига Вазирлар Маҳкамасининг 22.09.2021 й. даги 595-сонли қарори билан янги қоидалар киритилмоқда. Батафсил - buxgalter.uz шарҳида ... 

Дата публикации 24.09.2021
ҚҚС тўловчиларини махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги янги низомни (22.09.2021 йилдаги 595-сон ВМҚга 1-илова) шарҳлаётган солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА солиқ тўловчининг шахсий кабинетидаги "Менинг ҳолатимни текшириш" интерактив хизматидан фойдаланишни маслаҳат берди: ... 

Дата публикации 24.09.2021
Корхона бепул асосда хорижга товарни экспорт қилади. Ушбу операцияга ҚҚС солинадими? Буни buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлигининг Билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚОБИЛОВ тушунтирди: ... 

Дата публикации 24.09.2021
Солиқ тўловчининг шахсий кабинетидаги «ҚҚC тўловчиси сифатида махсус рўйхатдан ўтказиш» интерактив хизматида янги сервис – «Мақомни текшириш» хизмати ишга туширилди. Ушбу хизмат қандай ишлаши ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚнинг ҚҚС маъмуриятчилиги бошқармаси бошлиғи Фурқат ҚЎШЧОНОВ сўзлаб берди: ... 

Дата публикации 24.09.2021
Вазирлар Маҳкамаси янги Қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини солиқ органларида махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлади (22.09.2021 йилдаги 595-сон ВМҚга 1-илова). Мақсади - солиқ тўловчилар ҳисобини тизимлаштириш, “кирувчи” ҚҚСни ҳисобга олиш ҳуқуқини назорат қилиш ва солиқнинг тўлиқ бюджетга тўланишини таъминловчи солиқ тўловчиларни рўйхатдан ўтказишнинг ягона тизимини шакллантириш. Низом 2021 йил 22 декабрда кучга киради. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди: ... 

Дата публикации 23.09.2021
СКнинг 237-моддасига ўзгартиш киритилган, унга мувофиқ: ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади. Бу борада buxgalter.uz Давлат солиқ қўмитасидан нималарни билиб олди? ... 

Дата публикации 22.09.2021
Ўзбекистон корхонаси хорижий компания билан товарни Буюк Британиядан Ўзбекистонга ташиш бўйича транспорт хизматларини кўрсатиш учун шартнома тузди. Шартнома бўйича транспорт хизматлари кўрсатиш доимий муассаса ташкил этилишига олиб келмайди. Бундай битимга солиқ солиш тартибини buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Солиқ солиш методологияси департаменти бош мутахассиси Рано АЛИШАЕВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 20.09.2021
Президентнинг 07.09.2021 йилдаги ПФ-6307-сон Фармонига мувофиқ 2022 йил январь-июль ойларида Хоразм вилоятида эксперимент ўтказилади. Солиқ ҳисоботларини солиқ тўловчилар эмас, балки солиқчилар тайёрлашади. Солиқ органи томонидан тайёрланган ҳисоботнинг ҳаққонийлигига ким жавоб беради? Агар солиқ тўловчи бундай ҳисоботнинг маълумотларидан рози бўлмаса, тузатиш киритиш мумкинми? Buxgalter.uz эксперимент тўғрисидаги саволларни молия вазири ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВга берди: ... 

Дата публикации 30.08.2021
Лизинг олувчи лизинг шартномаси талабларини бажармади ва суд қарорига асосан лизинг берувчига лизинг объектини қайтарди. Иккала ташкилот – ҚҚС тўловчи. Ушбу хўжалик операциясида ҚҚС ҳисоби қандай бўлади, buxgalter.uz портали илтимосига биноан МВ билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚОБИЛОВ буни тушунтириб берди: ... 

Дата публикации 23.08.2021
Қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳосил йиғим-терими мавсумида ходимлари учун овқатланишни ташкил қиладилар. Бундай ва шунга ўхшаш вазиятларда овқатланиш қийматига солиқ солиш тартибини buxgalter.uz илтимосига биноан МВ билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚОБИЛОВ тушунтириб берди: ... 

Дата публикации 12.08.2021
Корхона контрактация шартномаси асосида Ўзбекистон корхоналари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлайди. У ҚҚС бўйича солиқ солинадиган базани қандай аниқлайди? Ушбу савол бўйича buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА ўз фикри билан ўртоқлашди: ... 

Дата публикации 06.08.2021
Техник сабабларга кўра чеклардаги ахборотнинг бир қисми ФМО (фискал маълумотлар оператори) тизимига қисман узатилган, уларда фақат харид қиймати ва ҚҚС суммаси мавжуд. Ушбу чеклар бўйича сотилган товарлар жумласида рақамли маркировкаланиши лозим бўлган товарлар ҳам мавжуд. Уларнинг сотилишини мониторинг тизимида қандай акс эттириш мумкин? Солиқ тўловчининг шахсий кабинетининг “Чекни тиклаш” функционали ҳозирча товарнинг рақамли маркировкаси кодини қўлда киритиш имкониятини назарда тутмайди. Бу вазиятда нима қилиш кераклигини, buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ стратегик ривожланиш департаменти мутахассиси Аҳмад ФАЙЗИЕВ тушунтирди: ... 

Дата публикации 02.08.2021
Давлат мол-мулкини (корхоналар, бинолар) сотиб оладиган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар, солиқ агентлари сифатида, ҚҚС тўлашлари керак. Буни қандай амалга оширишни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гульнара ЭРГАШЕВА гапириб берди: ... 

Дата публикации 30.07.2021
Кўпинча корхоналар чет эллик жисмоний шахслар билан хизматлар, масалан, IT, маслаҳат, таълим хизматлари ҳамда онлайн форматдаги бошқа хизматлар кўрсатиш бўйича ДХШ шартномаларини тузадилар. Мазкур битимда хизматлар учун ҳақ тўлаган юридик шахс ҚҚС бўйича солиқ агенти ҳисобланадими? Мазкур ҳолатда хизматларни реализация қилиш жойи аҳамиятга эга бўладими? Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан МВ бевосита солиқлар услубияти бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚОБИЛОВ жавоб берди: ... 

Дата публикации 28.07.2021
Таъсисчи МЧЖ устав фондига асосий воситаларни қўшди. МЧЖ уни сотиши мумкинми? Бундай хўжалик операциялар қандай оқибатларга олиб келади? Саволга “Норма” эксперти Татьяна Лимарева жавоб берди: ... 

Дата публикации 17.07.2021
2018 йилда харидор қурувчи билан янги уйда квартира сотиб олиш учун шартнома тузди. Шартнома суммаси ҚҚСсиз бўлди, сабаби қурувчи ушбу солиқнинг тўловчиси бўлмаган. Ўша йилнинг ўзида харидор шартнома бўйича барча суммани тўлаган. Уй қурилиши якунлангандан кейин 2021 йилда қурувчи квартирани харидорга ўтказишни рад этди ва унга 2019 йилдан бошлаб у тўловчига айланганлиги муносабати билан ҚҚС суммасига шартнома қийматини оширилиши учун шартномага қўшимча келишув тузиш тўғрисида хабарнома йўллади. Қурувчининг бундай вазиятда қўшимча тўлов тўғрисидаги талаби қонунийми, буни buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлигининг Билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚОБИЛОВ тушунтирди: ... 

Дата публикации 15.07.2021
Норезидент билан товарни харид қилиш учун контракт тузилди. Бироқ юклангандан кейин товар Ўзбекистон Республикасида қолади, харидор уни давлат муассасасига совға қилишни режалаштирмоқда. Бунда ҚҚС ҳисобланадими ёки товар экспортига имтиёздан фойдаланиладими, ахир харидор - норезидент ва у чет элда жойлашганда? Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА шарҳлаб берди: ... 

Дата публикации 09.07.2021
2021 йил майдан бошлаб ҚҚС ҳисоб-китобида ҳисобварақ-фактуралар маълумотлари асосида имтиёзларни автоматик тарзда акс эттириш жорий этилган. Чораклик асосда ҚҚС тўловчилар Ҳисоб-китобда автоматик тарзда экс эттирилмайдиган 2021 йил апрель учун маълумотлар билан нима қилишлари зарур? Муаммонинг ечимини buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гульнара ЭРГАШЕВА кўрсатиб берди: ... 

Дата публикации 08.07.2021
ҚҚС тўловчиси айланмадан олинадиган солиқ тўлашга ўтишга қарор қилди. Ушбу ўтишни қандай тўғри расмийлаштиришни buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ ҚҚС маъмурчилиги бошқармаси катта солиқ инспектори Фазлиддин ШАМСИЕВ тушунтирди: ... 

Дата публикации 05.07.2021
Ўзбекистон корхонаси хорижий компанияларга Ўзбекистон бозорини таҳлил қилиш, салоҳиятли харидорларни қидириш, битимларга кўмаклашиш, шу жумладан музокаралар ўтказиш ва шартномалар тузиш бўйича хизматлар кўрсатади. Яъни, маркетинг ва реклама кўмаги бўйича хизматлар экспорт қилинмоқда. Агар ушбу хизматлар буюртмачилари хорижда бўлиб турган ва рўйхатдан ўтган бўлса, хизматлар экспорти ҚҚСга тортиладими? Бу саволга Молия вазирлиги Билвосита солиқлар методологияси бўлими бошлиғи Баходир БОЙКАБИЛОВ жавоб беради: ... 

Помощь