ҚҚС
Дата публикации 20.10.2023
“Корхона импорт қилинган эҳтиёт қисмларни сотиб олади ва улардан экспортга буюмларни йиғади. Божхонада тўланган ҚҚС қайтарилиши лозимми? Корхонада бундай битимлардан қандай солиқ оқибатлари юзага келади?” Вазиятга buxgalter.uz илтимосига кўра «Balance Calculate» ХК директори, «Profi Training» НТМнинг бухгалтерия ҳисоби бўйича сертификатланган тренери Венера МАЛИКОВА ойдинлик киритди: ... 

Дата публикации 19.10.2023
“Фирма туристик хизматлар кўрсатиш ва авиачипталарни сотиш билан шуғулланади. 2023 йилнинг август ойида биз чартер қатновларимизга авиачипларни реализация қилишни бошладик. Яъни авиакомпания билан шартномага биноан биз агент эмас, балки буюртмачи сифатида иш юритамиз. Бу қандай солиқ оқибатларига сабаб бўлади? Биз СКнинг 263-моддасига мувофиқ ҚҚС бўйича имтиёздан фойдаланишимиз мумкинми? Авиачипталарни бундай реализация қилиш қайта сотиш ҳисобланадими?” Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА тушунтириб берди: ... 

Дата публикации 17.10.2023
“МЧЖ олий таълим хизматларини кўрсатади. ҚҚС ва фойда солиғини тўлайди, ижтимоий соҳада хизматлар кўрсатувчи юридик шахс сифатида имтиёзга эга. МЧЖ ижарага олинган бинони ўз талабаларига ётоқхона сифатида субижарага бермоқчи. Субижара шартномасини қандай тўғри тузиш керак? Талабаларнинг ётоқхона учун тўловларидан солиқлар қандай ҳисоблаб чиқарилади? Ижара тўлови – бу ҳолда чегириб ташланадиган харажатми? Хусусий ОТМ талабалари учун ижара тўлови бўйича имтиёзлар назарда тутилган. Бу ҳолда имтиёзларни қўллаш мумкинми?” Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 17.10.2023
“Ихтиёрий асосда ҚҚСга ўтдик, 1 октябрдан ҚҚС тўловчиси гувоҳномасини олдик. Бизда корхонамиз айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси бўлган ўтган солиқ даври учун тақдим этилмаган ҳисобварақ-фактуралар қолган. Уларни одатдагидек ҳисобот давридан кейинги ойнинг биринчи ўн кунлигида тақдим этишни истагандик. Аммо ЭҲФ тизими буни амалга ошириш имконини бермаяпти – энди барча ҳисобварақ-фактуралар ҚҚС билан расмийлаштирилмоқда. Биз айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси бўлган давр учун ЭҲФни қандай ҚҚСсиз тақдим этишимиз мумкин?” Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди: ... 

Дата публикации 13.10.2023
Солиқ кодексининг 266-1-моддаси ҚҚС тўловчиси гувоҳномасининг амал қилиши тўхтатиб турилиши муносабати билан ҳисобга олинмаган суммани ҳисобга олишни назарда тутади. Ушбу норма қандай ҳолларда амал қилиши ва ундан қандай фойдаланиш кераклигини Солиқ қўмитаси мутахассислари тушунтиришди: ... 

Дата публикации 03.10.2023
“Корхонамиз маҳсулотларни контрагентларга етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш билан шуғулланади. Бизга харидорлар ва буюртмачилар уларнинг ҚҚС гувоҳномалари фаол бўлмаган даврда тақдим этилган ЭҲФга тузатувчи ҳисобварақ-фактуралар юборишни сўраб мурожаат қилишди. Бунингсабаби улар мазкур ҳисобварақ-фактуралар бўйича ҚҚС суммасини ҳисобга олишолмаган. Агар биз харидорлар ва буюртмачиларга такроран тузатувчи ЭҲФ юборсак, бизда солиқ ёки салбий оқибатлар юзага келадими?” Саволга Солиқ қўмитасининг ҚҚС маъмуриятчилиги бошқармаси мутахассислари жавоб беради: ... 

Дата публикации 28.09.2023
«Корхона товарларни экспорт қилиш билан шуғулланади. Шартномада 100% олдиндан тўлов назарда тутилган. Охирги экспорт етказиб бериш олдиндан олинган тўловдан кўпроқ суммага расмийлаштирилган. Муддати бир юз саксон кундан ошмайдиган дебиторлик қарзи юзага келди. Корхонанинг дебиторлик қарзи муносабати билан корхонада солиқ оқибатлари юзага келадими?» Вазиятни buxgalter.uz илтимосига кўра «Норма» экперти Олег Цой изоҳлади. ... 

Дата публикации 21.09.2023
«Корхонамиз айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси ҳисобланади. Биз белорус компаниясидан дастурий маҳсулот сотиб олишни режалаштирганмиз. СКнинг 255-моддасига мувофиқ электрон хизматлар импорти учун ҚҚС тўлаш мажбурияти юзага келади. Импорт дастурий маҳсулотни сотиб олаётганда айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси мақомини йўқотмаймизми? Ушбу битим умумий белгиланган солиқларга ўтиш мажбурияти билан товарларни олиб кириш сифатида кўрилмайдими?» Вазиятни buxgalter.uz илтимосига кўра Солиқ қўмитасининг солиқ солиш методологияси департаменти мутахассислари изоҳлашди: ... 

Дата публикации 20.09.2023
«Кредитор факторинг шартномаси асосида пул мажбурияти бўйича талаб қилиш ҳуқуқидан учинчи шахс фойдасига воз кечмоқда. Мазкур ҳолда ҚҚС юзага келадими?» Вuxgalter.uz илтимосига биноан ушбу вазиятга солиқ мутахассислари тушунтириш бердилар. Солиқ қўмитасининг солиқ низоларини судгача тартибга солиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗОМИДДИНОВА: ... 

Дата публикации 12.09.2023
«Корхона - ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси. Фаолият тури – АГТКС (автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари) орқали метанни реализация қилиш. Газ таъминоти ташкилоти «Автопилот» электрон ҳисобга олиш ускунасининг қайдларига мувофиқ ҳар ойнинг охирида корхонамиз томонидан қабул қилинган табиий газни қабул қилиш-топшириш далолатномасини (қоғозда) тузади. Далолатномага «Расходомер ИСО» дастурий комплексига мувофиқ газ ҳажмини тиклаш далолатномаси илова қилинади. Ушбу далолатномада босим жуда тушиб кетганда тикланган газ ҳажми акс эттирилади. Босим жуда тушиб кетганда ҳосил бўлган газ ҳажми корхона томонидан ҳақиқатда олинмаган ва ҳисобга олиш ускуналарида қайд этилмаган ва тегишинча реализация қилинмаган. Газ таъминоти ташкилоти тузган ЭҲФда ҳақиқатда олинган газ ҳажми ва тикланган газ ҳажми қўшилиб, битта рақам билан акс эттирилмоқда. Бухгалтерияда истеъмолчиларга реализация қилинган газ ҳажми реализация сифатида акс эттирилмоқда. Босим жуда тушиб кетганда ҳосил бўлган газ ҳажми эса корхона харажатларига ҳисобдан чиқарилмоқда ҳамда чегирилмайдиган харажатлар сифатида фойда солиғи солинмоқда. Босим жуда тушиб кетганда ҳосил бўлган газ ҳажмини бухгалтерияда қандай тўғри акс эттириш мумкин ва бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келади? Ушбу ҳажмга ҚҚС ва акциз солиғи солинадими? Ушбу ҳажм Фойда солиғи ҳисоб-китобининг қайси иловасида акс эттирилиши керак?» Вuxgalter.uz илтимосига биноан саволга Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Умид ҲАМРОЕВ жавоб берди: ... 

Дата публикации 06.09.2023
“Корхонанинг омборида мавжуд бўлмаган “Daewoo” русумидаги автомобилнинг текинга олинган эҳтиёт қисмлари узоқ вақтдан буён сақланмоқда. Корхона – давлат унитар корхонаси (ҳокимликнинг улуши – 100%). Бошқа ҳокимлик улушига эга бўлган ДУК эҳтиёт қисмларни текинга бериш илтимоси билан мурожаат қилди. Раҳбар текинга бериш тўғрисидаги таклифни маъқуллади. 1. Эҳтиёт қисмларни топширишда қандай ҳужжатларни расмийлаштириш керак? Таъсисчини хабардор қилиш лозимми? 2. Қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин? ЭҲФ расмийлаштириш керакми? 3. Қандай бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволларга “Норма” эксперти Дилором САИДОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 05.09.2023
“Умумбелгиланган солиқлар тўловчиси бўлган Ўзбекистон компанияси агентлик битими тузди. Шартнома бўйича Россия компанияси – агент Ўзбекистон компанияси учун бошқа Россия компаниясига лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишга буюртма беради. Ўзбекистон компанияси агентнинг хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ барча харажатларини қоплайди ва агентга воситачилик ҳақи тўлайди. Шартли равишда, ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича хизматлар учун 1 000 Россия рубли қоплаб берилади, воситачилик ҳақи 200 рублга тенг, шартноманинг умумий суммаси – 1 200 рубль. Ўзбекистон компаниясида қайси суммадан қандай солиқ оқибатлари юзага келади? Иккала Россия компаниясидан солиқ резидентлиги тўғрисидаги ҳужжатни сўраб олиш керакми?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 31.08.2023
“Солиқ солишдан озод этилган, импорт қилинган технологик асбоб-ускуналар лизингга берилганда ҚҚС бўйича солиқ базаси мазкур асбоб-ускуналарни сотиб олиш нархи ва реализация қилиш нархи ўртасидаги ижобий фарқдан келиб чиқиб аниқланади. 1. Лизинг объектини “реализация қилиш нархи” атамаси нимани англатади? 2. Импорт қилинган асбоб-ускунанинг сотиб олиш нархи ва реализация қилиш нархи ўртасидаги ижобий фарқни қандай тўғри ҳисоблаб чиқариш керак? 3. ЭҲФда импорт қилинган асбоб-ускунани сотиб олиш нархи ва реализация қилиш нархи ўртасидаги ижобий фарқдан ҚҚСни қандай тўғри акс эттириш керак?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ назорати департаменти директори ўринбосари Азиз ҲОШИМОВ жавоб беради. ... 

Дата публикации 24.08.2023
Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан учрашувда солиқ тўловчиларга деярли 2 йил давомида кўплаб кўнгилсизликлар ва сарсонгарликлар олиб келган tax gap тизимини 1 октябрдан бошлаб бекор қилиш қарорини айтиб ўтди. Солиқчилар ташаббусни амалга оширишни кечиктиришмади. Шу ҳафтадан бошлаб электрон ҳисобварақ-фактураларда солиқ узилиши коэффициенти акс эттирилмаяпти. Мазкур ўзгартиришлар солиқ солиш ва тадбиркорларнинг солиқчилар билан ҳамкорлигига қандай таъсир қилишини солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди. ... 

Дата публикации 21.08.2023
Солиқ органи йўллаган хабарномада корхонада аниқланган ҚҚСнинг манфий фарқи тўғрисида хабар берилиб, ҳисобварақ-фактураларни қайта текширишни талаб қилмоқда. Бундай хабарномага қандай қилиб тўғри жавоб бериш ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА гапириб берди. ... 

Дата публикации 17.08.2023
“Корхона хом ашёни импорт қилди. Инвойс бўйича хом ашёнинг қиймати – 11 000 минг сўм (1 000 АҚШ доллари). Божхона қиймати – 33 000 минг сўм (3 000 АҚШ доллари). Корхона томонидан тўланган ҚҚС суммаси – 3 960 минг сўм. Корхона хом ашёни қандай қиймати бўйича кирим қилиши керак – инвойсда кўрсатилган қиймати бўйичами ёки БЮДда кўрсатилган божхона қиймати бўйичами? Ҳисобга олишга қабул қилинадиган ҚҚСни қайси суммадан ҳисоблаб чиқариш керак? Суммалардаги фарқ – 2 640 минг сўм – 9430 счёти дебети бўйича харажатларга олиб борилади ва фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда чегириб ташланадиган харажат ҳисобланмайдими? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволларга Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Азиз ҲОШИМОВ жавоб берди: ... 

Дата публикации 15.08.2023
“Текширувдан олдинги таҳлил натижалари бўйича хабарнома олдик, унда солиқчилар бизнинг контрагентимиз 2022 йилда ва 2023 йилнинг январь ойида ҚҚС тўламаганлиги ҳақида хабар қилишган. Солиқчилар шу асосда биз мазкур контрагент билан тузилган шартномалар бўйича ҳисобга олинган суммаларни қайтаришимизни исташяпти. Мазкур вазиятда қандай йўл тутган яхши: солиқчиларнинг талабларига рози бўлишимиз керакми? Ёки битимни амалга ошириш пайтида бизнинг контрагентимиз шубҳали корхоналар жумласида бўлмаганлигини кўрсатган ҳолда, норозилик билдириш лозимми? Бизнинг талабларнинг ноқонунийлиги тўғрисидаги далилларимизга қулоқ солишлари имконияти қандай?” Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 10.08.2023
Корхона ҚҚС тўловчиси, импорт қилинган товарни бепул жўнатади. Мазкур вазиятда божхонада тўланган, илгари ҳисобга олинган ҚҚСга тузатиш киритиш керакми? Бепул беришга ҳисобварақ-фактурани қандай тўғри тақдим этиш керак? Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан “Balance Calculate” ХК директори, “Profi Training” НТМ бухгалтерия ҳисоби бўйича сертификатланган тренери Венера МАЛИКОВА ва “Норма” эксперти Ирина АХМЕТОВА жавоб беришди: ... 

Дата публикации 27.07.2023
Технопарк резиденти Ўзбекистоннинг норезидентидан хизматларни сотиб олишда ҚҚС тўламасликка ҳақлими? Мазкур имтиёзсиз маҳсулотнинг якуний нархи ошиб кетмоқда, бироқ уни қўллаш билан мураккабликлар юзага келмоқда. Вазият давлат регулятори томонидан эътиборни талаб қилади – деб ҳисоблайди солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА. Buxgalter.uz илтимосига биноан у муаммо нимада эканлигини тушунтириб берди. ... 

Дата публикации 20.07.2023
Компания муҳим сана муносабати билан корпоратив байрамни ташкил этади, унда ходимлар ва таклиф қилинган меҳмонлар иштирок этади. Бинони ижарага олади, майдонни безатиш ва фотоҳудудни барпо этиш учун инвентарь сотиб олади. Банкет ўтказиш учун шартнома тузади. Бошқа шаҳарлар ва мамлакатларда яшовчи масофадан туриб ишлайдиган ходимлар учун авиа ва темир йўл чипталарини банд қилади ва тўловни амалга оширади, шунингдек тадбир даврида меҳмонхонада яшашга доир шартномалар тузади. Корпоратив тадбирлар, байрамларни ўтказиш харажатларига қандай солиқлар солинади? Масофадан туриб ишлайдиган ходимларнинг келишини хизмат сафари деб ҳисобласа бўладими? Корхонанинг йўлкира харажатлари ва корпоратив тадбирни ўтказиш вақтида масофадан туриб ишлайдиган ходимларнинг меҳмонхонада яшаш харажатларини қандай малакалаш керак? Вазиятни buxgalter.uz учун махсус Profi Training бизнес-тренери Юлия ПАКИДИШЕВА (ACCA DipIFR, CAP) тушунтирди: ...