ҚҚС
Дата публикации 19.07.2023
“2018 йилда ташкилот банк билан автомобилни 75 млн сўм миқдорида кредитга сотиб олишга доир шартномани расмийлаштирди. 2023 йил 1 майга келиб кредит тўлиқ сўндирилди, шундан сўнг 75 млн сўмга автомобилнинг олди-сотди шартномаси расмийлаштирилди. Нима учун олди-сотди шартномаси 2023 йилда автомобилнинг бошланғич харид қиймати бўйича амортизацияни ҳисобга олмаган ҳолда 75 млн сўмга расмийлаштирилмоқда, ахир автомобиль ташкилотимиз томонидан фойдаланилиши учун 2018 йилда топширилган? Бугунги кунда автомобилнинг реал қиймати 5 йил фойдаланишдан сўнг баҳоловчи компаниянинг хулосасига кўра тахминан 25 млн сўмни ташкил этади. Ҳужжатлар расмийлаштирилганидан кейин биз автомобилни дарҳол 25 млн сўмга қайта сотишни режалаштирмоқдамиз. Биз солиқларни тўлашдан бўйин товламаяпмизми, ахир битимнинг нархи сотиб олиш қийматидан анча паст?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Азиз ҲОШИМОВ жавоб берди. ... 

Дата публикации 18.07.2023
“Ташкилот 2021 йилда чет элдан асосий воситани сотиб олди. ҚҚС ставкаси 15 % бўлганди. Ҳозир ташкилот АВни қолдиқ қиймати бўйича реализация қилади. ҚҚС бўйича солиқ солиш базасини биз божхона қиймати бўйича оламиз. Ҳозир ҚҚС 12% бўлганлиги муносабати билан ҚҚС суммаси божхона расмийлаштируви чоғида бўлганига нисбатан камроқ бўлади. Ушбу вазиятда ҚҚСни қандай тўғри ҳисоблаш керак?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Азиз ҲОШИМОВ жавоб беради: ... 

Дата публикации 13.07.2023
Амалиётда баъзан pdf форматидаги ёки қоғозга босиб чиқарилган ҚҚС гувоҳномасига зарурат юзага келади. Уни қаердан ва қандай юклаб олиш мумкин? Тақдим этилган ҳужжатнинг ҳақиқийлигини қандай текшириш мумкин? Солиқ қўмитасининг мутахассислари йўриқномани тақдим этишди. ... 

Дата публикации 12.07.2023
Хизматлар импортига бир томонлама ЭҲФ тақдим этиш мажбурияти мавжудми? Ҳисобварақ-фактуралар тўғрисидаги низомда ушбу саволга жавоб йўқ. Пировардида зарар кўрмаслиги учун солиқ тўловчи ўзини қандай тўғри тутиши кераклигини солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди. ... 

Дата публикации 05.07.2023
ҚҚСни қайтариш учун солиқ органларига алоҳида аризалар ёзиш керак эмас. Қоплаш (қайтариш) учун хабарнома ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботи доирасида берилади. ... 

Дата публикации 27.06.2023
“2022 йилнинг июнь ойида корхона қарз шартномаси бўйича товарларни 15% ставка бўйича ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда топширди. Қарз ҚҚСнинг 12% ставкаси амал қиладиган 2023 йилнинг июнь ойида қайтарилади”. Ушбу вазиятда солиқнинг қайси ставкасини қўллаш кераклигини “Норма” эксперти Олег ЦОЙ тушунтирди: ... 

Дата публикации 27.06.2023
“Чет элга тур сотиб олдик. Қийматига парвоз қилиш ва яшаш учун меҳмонхонага тўлов киради. Бизга QR-кодли чек беришди, лекин бизга 1% кешбэк бўлмайди, дейишди. Бу тўғрими?”. Buxgalter.uz тушунтириди: ... 

Дата публикации 20.06.2023
“ҚҚС тўловчиси бўлган корхона темир йўлда логистика билан шуғулланади, темир йўл вагонларини Қозоғистон юридик шахсидан ижарага олади. Ижарага олиш пайтида вагонларнинг бир қисми Қозоғистонда, бир қисми – Ўзбекистонда бўлади. Бориладиган йўналиш: Ўзбекистон – Қозоғистон – Россия – Эстония. Корхона мазкур ҳолда солиқ агенти сифатида ҚҚС тўлаши керакми? Валюта шартномаси бўйича ижара нархи ҚҚС ҳисобга олинмаган ҳолда кўрсатилган, шартнома – қисқа муддатли, 90 кунлик”. Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 15.06.2023
“Компания Ўзбекистонда ва унинг ташқарисида маркетинг хизматлари кўрсатишни режалаштирмоқда. Маркетинг хизматлари экспортида ҚҚС тўланадими?”. Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 05.06.2023
“Корхона импорт бўйича ва реэкспорт режимида бутловчи қисмларни олиб киради. ИМ 74 ва ЭК 11 БЮДни расмийлаштирамиз. СКнинг 277-моддаси 2-қисмига асосан реэкспортда ҚҚС тўланмайди. Биз 30.09.2022 йилдаги ПФ-228-сон Фармонга асосан реэкспорт бўйича фойда солиғининг 0% ставкасини қўллашимиз мумкинми? Агар – мумкин бўлмаса, қайси НҲҲ биз реэкспортни фойда солиғи бўйича тўлиқ жами даромадга киритишимиз ва 15% ставка бўйича ҳисоблаб чиқаришимиз кераклигини тасдиқлайди?”. Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 31.05.2023
“Мажбурий ижро бюроси ускунани хатлади ва уни электрон дўкон орқали аукционга қўйди. Корхонага ускуна реализация қилинганлиги тўғрисида қандай ҳужжатлар тақдим этилган бўлиши керак?”. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан “Balance Calculate” ХК директори, “Profi Training” НТМнинг бухгалтерия ҳисоби бўйича сертификатланган тренери Венера МАЛИКОВА тушунтириб берди: ... 

Дата публикации 30.05.2023
“Корхона 2018 йилда ЯСТни тўлашга ўз вақтида ўтмади (ўз вақтида хабарнома бермади). Бутун йил давомида маҳсулотларни реализация қилишда ҚҚС ҳисобланмади. Кейинроқ, солиқ органи бу ҳуқуқбузарликни аниқлади ва қўшимча ҚҚС суммасини ҳисоблади. Қўшимча ҳисобланган ҚҚС – бу корхонанинг харажати, сабаби харидор уни тўламайди. Бухгалтер қўшимча ҳисобланган суммани 3100-“Келгуси давр харажатларини ҳисобга олувчи счётлар” бухгалтерия счётида акс эттирди. Ушбу сумманинг бир қисмини – 2018 йилда, қолдиғини – 2019 йилда ҳисобдан чиқарди. 2019 йилдан бошлаб корхона умумбелгиланган солиқлар тўловчисига айланди, қўшимча ҳисобланган ҚҚС суммасини бухгалтер чегириб ташланадиган харажатларга олиб борди. Бироқ, солиқ органининг таъкидлашича, бу – чегириб ташланмайдиган харажатлар, сабаби улар 2018 йилда амалга оширилган. Бу тўғрими? Вазиятни “Норма” эксперти Дилором САИДОВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 25.05.2023
“Улгуржи савдо корхонаси юқори ликвидли товарларни биржа орқали монопол ишлаб чиқарувчилардан харид қилган ҳолда, уларни реализация қилади. Камерал текширув натижаларига кўра солиқчилар 24.11.2022 йилдаги ПҚ-430-сон қарорнинг 3-банди 3-хатбошиси асосида қўшимча ҚҚС ва фойда солиғи суммасини ҳисоблашди. Солиқ тўловчи ушбу норма шартларига у жавоб бермайди ва бинобарин, буни унга қўллаш мумкин эмас, деб ҳисоблайди. Солиқчилар ўзгача фикрда”. Ушбу масаланинг ечими амалдаги нормаларни қўшимча аниқлаштириш ва тушунтиришларни талаб қилади. Ваколатли давлат органлари мутахассисларининг эътиборини нимага қаратиш лозимлиги ҳақида солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА гапириб берди: ... 

Дата публикации 24.05.2023
“Корхона, ҚҚС тўловчиси, юкларни халқаро ташиш билан шуғулланади. Биз 2022 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида чет элдан автотранспорт сотиб олдик, бюджетдан “божхона” ҚҚСни қайтарилди. Энди ушбу автотранспортни божхона қиймати бўйича сотмоқчимиз. Агар сотилган автотранспорт учун биз уни реализация қилишда ҚҚСни тўласак, илгари қоплаб берилган ҚҚСни бюджетга қайтариш керакми?”. Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан “Balance Calculate” ХК директори, “Profi Training” НТМнинг бухгалтерия ҳисоби бўйича сертификатланган тренери Венера МАЛИКОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 23.05.2023
“Корхона асосий воситаларни сотиб олди. Шартнома кешбэкни назарда тутади. Харидор уни олиш учун шартларни бажарди, сотувчи қўшимча ҳисобварақ-фактура расмийлаштирди ва кешбэк суммасини харидорнинг ҳисобрақамига қайтарди. Натижада харидорда қандай солиқ оқибатлари юзага келади? Кешбэкни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш керак?”. Саволларга “Норма” эксперти Дилором САИДОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 19.05.2023
“Ўзбекистон корхонаси Қозоғистондаги чет эл корхонаси таъсисчиси ҳисобланади. УФга ҳиссани мол-мулк (темир йўл вагонлари) билан киритади. Бу солиқ солиш мақсадларида экспорт ҳисобланадими? Агар темир йўл вагонлари ҳисса сифатида ўтказиш пайтида Ўзбекистонда жойлашган бўлса, ноль ставкали ҚҚСни қўллаш мумкинми?”. Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни Солиқ қўмитаси Солиқ солиш методологияси департаменти директори Йигитали НАРЗИЕВ тушунтирди: ... 

Дата публикации 16.05.2023
“Солиқчилар корхонага солиқ аудитини тайинлашди. Солиқ органида тушунтиришларича: “дастур сизни хавф даражаси юқори бўлган солиқ тўловчилар жумласига киритган”. Биз ўзимизни солиқ тўловчининг шахсий кабинетида “сариқ” рангда кўряпмиз. Ҳисоботларни ўз вақтида топширамиз, солиқларни ўз вақтида тўлаймиз, ортиқча тўлов мавжуд, жиноят ишларида иштирок этмаганмиз ва бизга нисбатан бошқа эътирозлар мавжуд эмас, ўтган уч йил учун ҚҚС бўйича камерал текширувдан қўшимча солиқ суммаси ҳисобланмаган ҳолда муваффақиятли ўтдик”. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 15.05.2023
“Ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва маҳсулотларни йирик тармоқли супермаркетлар орқали реализация қилишни режалаштиряпмиз. Айрим тармоқлар билан музокараларда бизга бир қатор ташкилий талаблар қўйишди, хусусан, бизда солиқ узилишининг юқори коэффициенти бўлмаслиги кераклигини таъкидлаб ўтишди. Бу нимани англатади ва унга қандай таъсир қилиш мумкин?”. Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди: ... 

Дата публикации 10.05.2023
Контрагентдан “учиб келган” солиқ узилиши коэффициенти сиз учун ҚҚС тўловчиси гувоҳномаси амал қилишининг тўхтатиб турилишига ёки ҳисобга олинган солиқ суммасига тузатиш киритилишига сабаб бўлмайди. Аммо у нимагадир таъсир қилади... Бу ҳақда Солиқ қўмитасида эслатиб ўтишди: ... 

Дата публикации 04.05.2023
“Фирма 2023 йил 24 февралда рўйхатдан ўтказилган. Рўйхатдан ўтказиш чоғида солиқ солишнинг умумбелгиланган тизимини танладик. ДСИда мақоми – ҚҚС тўловчиси. Бироқ ҚҚС тўловчиси гувоҳномасини олиш учун ариза бермадик, сабаби директор зудлик билан хизмат сафарига жўнаб кетди. Фаолият юритилмади, ҚҚС бўйича ноль кўрсаткичли ҳисобот топширамиз. Лекин солиқ инспекцияси ҳали бизда ҚҚС тўловчиси гувоҳномаси мавжуд эмаслиги туфайли айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисобот топширишни талаб қилмоқда. Бу тўғрими?”. Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан “Balance Calculate” ХК директори, “Profi Training” НТМнинг бухгалтерия ҳисоби бўйича сертификатланган тренери Венера МАЛИКОВА жавоб берди: ...