ҚҚС
Дата публикации 06.02.2023
“Бензин учун КПК ёрдамида тўловни амалга оширдик. Бироқ my.soliq.uzда чекни рўйхатдан ўтказишга улгурмадик ва ҚҚС ҳисобга олишга қабул қилинмади. Бундай вазиятда нима қилиш мумкин? Сотувчидан ЭҲФ сўраб олиб, ҚҚСни ҳисобга олиш билан боғлиқ муаммони ҳал қилиш мумкинми?”. Саволга “Норма” эксперти Дилором САИДОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 03.02.2023
“Корхона, солиқ агенти сифатида, лицензияни сотиб олишда импорт учун ҚҚС тўлади. Ушбу ҚҚСни ҳисобга олдик. Лицензиялар махсус ускунага сотиб олинган, шу боис уларни сотиб олиш харажатлари унинг бошланғич қийматига киритилган. 2 йилдан сўнг мазкур ускуна ҳисобдан чиқарилади. Илгари ҳисобга олинган, солиқ агенти томонидан тўланган ҚҚСга СКнинг 269-моддасига мувофиқ тузатиш киритиш лозимми?”. Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 01.02.2023
Солиқ қўмитаси солиқ тўловчи шахсий кабинетининг функционали контрагентларни танлашда лозим даражада эҳтиёткорлик қилишга ёрдам бериши мумкинлигини эслатиб ўтди. My.soliq.uzда солиқ узилишига таъсир кўрсатадиган кўрсаткичлар бўйича маълумот мавжуд. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди: ... 

Дата публикации 31.01.2023
“Ўқув маркази абитуриентларни ОТМга ўқишга кириш учун тайёрлайди. Бир тайёрлов дастури 8 ой, бошқаси – 1 йил давом этади. Ташкилот 2022 йил август ойида очилган, 2022 йил 17 октябрдан бошлаб – лицензия олгандан кейин хизматлар кўрсатишни бошлади. 2023 йил 1 январдан бошлаб СКнинг 462-моддаси 7-қисмига асосан ихтиёрий равишда ҚҚС тўлашга ўтамиз. Қуйидагиларни тушунтириб беришингизни сўраймиз: 1) 2022 ва 2023 йиллар учун умумбелгиланган солиқлар бўйича солиқ солиш тартиби; 2) бизнинг ташкилотимиз қандай солиқ имтиёзлари остига тушади ва ЭҲФ тақдим этишда ҳамда ҚҚС ва фойда солиғи бўйича ҳисоботларни жўнатишда улар қандай қўлланади; 3) биз СКнинг 59-моддаси, СКнинг 243-моддаси, СКнинг 337-моддасига асосан имтиёзни қўллашимиз мумкинми?” Саволларга “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 30.01.2023
“Ташкилот Ўзбекистонда норезидентнинг буюртмасига биноан ускунани таъмирлаш ва унга техник хизмат кўрсатиш хизматларини кўрсатишни режалаштирмоқда. Норезидент республикада доимий муассасага эга эмас. Бизда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?” Саволга “Норма” эксперти Дилором САИДОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 27.01.2023
«Ўзбекистон резиденти ҳисобланган МЧЖ хориждаги чет эл корхонасининг омборларини ижарага олади. Хизматларни импорт қилиш давомида унда ҚҚС юзага келадими?». «Норма»нинг илтимосига биноан саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг деректори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 24.01.2023
2023 йилнинг 1 январидан бошлаб солиқ даври давомида жами даромади 1 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар ошган кундан эътиборан ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтади (30.12.2022 йилдаги ЎРҚ-812-сон Қонун 3-м. 49-б.). Ушбу чегарадан қандай қилиб оғриқсиз ўтиш кераклигини buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА гапириб берди: ... 

Дата публикации 20.01.2023
“Корхона (ҚҚС тўловчиси, асосий фаолият тури – биноларни офис учун ижарага бериш) чет эл компаниясининг ДМ билан ижара шартномасини тузди. Ижарага олувчида 02.05.2017 йилдаги ПҚ-2947-сон қарорга асосан ОТБ қарзи ҳисобидан тўлов билан “Ўзбекгидроэнерго” АЖ билан контракт мавжуд (Оқсу дарёсида Рабат ГЭС қурилиши, Оқсу дарёсида Чаппасуй ГЭС қурилиши ва Оқдарё-Оқсу дарёсида Тамшуш ГЭС қурилиши). Чет эл компаниясининг ДМ учун офисни ижарага бериш хизмати ҚҚСдан озод қилинадими?”. Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Солиқ солиш услубияти департаментининг халқаро солиқ солиш бўлими бошлиғи Раъно АЛИШАЕВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 17.01.2023
“2022 йилнинг январидан октябрига қадар ташкилот фақат ҚҚСдан озод қилинган дори воситаларини сотди. ҚҚС бўйича ҳисоботда январь ойидан бошлаб ҳисобга олинадиган ҚҚСни аниқлашнинг мутаносиб усулини кўрсатиб келдик, бутун кирувчи солиқ ҳисобга олинмаган. Ноябрь ойидан бошлаб қўшимча равишда ҚҚС (15%) билан маиший кимё воситаларини сотишни бошладик. Шу боис алоҳида-алоҳида ҳисобни юритишни бошладик ва маиший кимё товарлари бўйича кирувчи ҚҚСни ҳисобга олмоқчи бўлдик. Бироқ тизим ҚҚС ҳисоб-китоби алоҳида-алоҳида усулни танлашда ҳисоб мутаносиб усул асосида эканлигига ҳавола берган ҳолда, хато кўрсатмоқда. Маиший кимё бўйича кирувчи ҳисобварақ-фактуралар бўйича суммани ҳисобга олиш учун ҚҚС ҳисоб-китобини қандай топшириш керак?”. Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлигининг Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚАБИЛОВ жавоб берди: ... 

Дата публикации 16.01.2023
“МЧЖ – норезидент (РФ) Ўзбекистондаги давлат муассасалари учун 1C:ERPни жорий этиш учун тендерни ютиб олди. Контракт қиймати тендерда ва техник ҳужжатларда сўмда ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда – 10 млрд сўм этиб белгиланган. Режага биноан лойиҳани реализация қилишга 270 кун талаб қилинади. СК талабларига мувофиқ бажарувчи ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси бўладиган ДМни очиши керак. Бунда буюртмачи ҚҚС қўшилган контрактни имзолашга рози бўлмаяпти, чунки у тендер контракти суммасидан ошади. Контракт суммасига ҚҚСни (12%) қўшиш қонуний бўладими? Бу тендер шартларини бузиш ҳисобланмайдими? ДМ ҚҚСсиз ҳисобварақ-фактура тақдим этиши мумкини?”. Саволга “Норма” эксперти Дилором САИДОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 13.01.2023
“Ташкилот 2022 йилда ЕТТБга Ўзбекистон ҳудудида бир нечта объектлар (ЎзР резидентлари) бўйича аудиторлик хизматларини кўрсатди. Кўрсатилган хизматлар учун счёт бевосита ЕТТБга (штаб-квартираси Лондонда) тақдим этилди. Мутаносиб усулни қўллашда кирувчи солиқни ҳисобга олиш ҳуқуқи билан ҚҚСнинг ноль даражали ставкасини қўллаш мумкинми? ЭҲФ шакллантиришда қандай имтиёзни танлаш керак?”. Саволларга “Норма” эксперти Дилором САИДОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 12.01.2023
Давлат мулкини ижарага оладиган ҚҚС тўловчилари жуда кўнгилсиз муаммога дуч келишди: Давлат мулкини ижарага бериш маркази 2023 йил учун шартнома тузишни рад этмоқда, сабаби ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳали тасдиқланмаган. Ijara.soliq.uz да рўйхатдан ўтказилган ижара шартномасининг мавжуд эмаслиги эса ҚҚС тўловчиси гувоҳномасининг тўхтатиб турилишига олиб келади. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди: ... 

Дата публикации 12.01.2023
Харидор 2022 йилнинг декабрь ойида жўнатилган товар туркумини қайтариш ниятини баён этди. Бундай қайтаришга ҚҚС ставкасининг 12%гача камайтирилганлиги ҳисобга олган ҳолда ҳисобварақ-фактура қандай тўғри расмийлаштирилиши кераклигини Давлат солиқ қўмитасида тушунтиришди: ... 

Дата публикации 09.01.2023
Товарларни воситачилик шартномаси бўйича реализация қилувчи чакана савдо корхонасига текширувдан олдинги таҳлил натижалари бўйича комитентлар томонидан СКнинг 250-моддасига мувофиқ тўланган ҚҚС суммасига қўшимча ҳисоблаш тақдим этилди. Солиқ тўловчи қўшимча ҳисобланган суммага қўшилмайди. Текширувдан олдинги таҳлилдан ўтказилган барча ҳисобварақ-фактуралар, онлайн-НКТ чеклари ва солиқ ҳисоботлари тўғри тузилган. Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди: ... 

Дата публикации 07.01.2023
“2022 йил якунлари бўйича жами даромад 1 млрд сўмдан бир неча минг сўмга ошди. Корхона таъсисчининг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилган, ҳақиқатда эса – ижарага олинган бинода жойлашган. Демак – ҚҚС тўловчиси гувоҳномаси билан муаммолар бўлади. Биз буёғига қандай ишлашимиз керак?”. Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 06.01.2023
ҚҚС ставкасининг 12%гача пасайтирилиши муносабати билан илгари тузилган ва етказиб беришни, шу жумладан 2023 йилда, назарда тутадиган шартномаларга қўшимча келишувлар тузиш мажбурийми? Буни buxgalter.uz солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 05.01.2023
Солиқ ставкаси ва ҚҚСни қоплашда камерал текширув муддатлари ўзгарди, айрим солиқ имтиёзлари бекор қилинди. СКнинг ҚҚС қисмидаги ўзгартиришлар ва 2023 йил 1 январдан бошлаб уларни қандай қилиб қўллаш тўғрисида бизнинг шарҳимизда ўқинг: ... 

Дата публикации 30.12.2022
Алкоголь ишлаб чиқарувчиларга ҚҚС қисмида солиқ хавфи мезонлари белгиланди. Бу ДСҚнинг “Қўшилган қиймат солиғи тўловчиларни махсус ҳисобга қўйиш тизимида этил спирти ҳамда алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар учун солиқ хавфи мезонларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган, АВ рўйхат рақами 3405, 27.12.2022 й: ... 

Дата публикации 30.12.2022
СКга янги қўшимчалар ҚҚС тўловчиларига ҳатто тўловчининг гувоҳномаси тўхтатиб турилган тақдирда ҳам ҳисобга олиш ҳуқуқидан фойдаланиш имконини беради. Янгиликларни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА махсус buxgalter.uz учун шарҳлаб берди: ... 

Дата публикации 30.12.2022
ҚҚС тўловчилари Янги йил кириб келиши билан солиқни 12% ставка бўйича ҳисоблашга тайёр бўлишлари керак. Янги йил тунида ва байрам кунлари ишлайдиган чакана савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналари алоҳида эътиборли бўлишлари лозим. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА ва “RIG” МЧЖ директори Рустам ЁҚУБОВ buxgalter.uz илтимосига биноан нимага алоҳида эътибор қаратиш кераклиги ҳақида сўзлаб беришди. ...