Бош бухгалтер учун эслатма
Дата публикации 09.11.2021
Рухсат берувчи ҳужжатларни олиш учун ариза онлайн тарзда – ЯИДХП ва license.gov.uz махсус портали орқали берилиши мумкин. Қулай бўлиши учун buxgalter.uz лицензиялар рўйхати ва хизматлар кўрсатиш шартларини жадвалга жамлади: ... 

Дата публикации 08.11.2021
Ижара (текин фойдаланиш) шартномаси томонлари ва кўчмас мулк тўғрисидаги маълумотларни E-ijara га киритишда нималарни инобатга олиш зарур? Агар айни бир шартнома тизимга икки марта киритилган бўлса, нима қилиш керак? Бу ва бошқа саволларга ДСҚ мутахассислари жавоб беришди. ... 

Дата публикации 26.10.2021
Кўчмас мулк билан ҳар қандай операциялар муайян босқичда Кадастр агентлигига мурожаат қилишни талаб қилади. Аҳоли ва бизнес учун қулай бўлиши учун Агентлик ўз хизматларининг бир қисмини ЯИДХП орқали амалга оширган. Buxgalter.uz уларни жадвалга жамлади: ... 

Дата публикации 25.10.2021
Чораклик ҳисоботлар топширилди. Ноябрь ойида бироз хотиржам бўламиз, таҳлика-таҳлил тизими нуқтаи назаридан секин-аста қилган ишларимизни текшириб чиқамиз: бунга етарлича вақтимиз бўлади... ... 

Дата публикации 21.10.2021
“Менинг ҳолатимни текшириш” сервиси "Ягона миллий меҳнат тизими" ИДАК тизимида “Раҳбар ёки молиявий бошқарув вазифасини бажарувчининг шахси тасдиқланмади” мезони бўйича корхонани хавфнинг юқори даражаси мавжуд солиқ тўловчилар жумласига киритди. Қандай қилиб салбий баҳони ижобийга айлантиришни buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш департаменти директори Ҳуршид Бозоров тушунтирди. ... 

Дата публикации 20.10.2021
Давлат божхона қўмитаси ўзининг айрим хизматларини ЯИДХП орқали кўрсатади. Қулай бўлиши учун buxgalter.uz уларни жадвалга жамлади: ... 

Дата публикации 10.09.2021
2021 йил 1 сентябрдан бошлаб МҲЭКМ миқдори 822 000 сўмни, БҲМ - 270 000 сўмни ташкил этди (17.08.2021 йилдаги ПФ-6279-сон Фармон). Қандай кўрсаткични ва қандай ҳисоб-китобларда асос учун олиш керак? Сизнинг эътиборингизга БҲМ ёки МҲЭКМ зарур бўладиган энг кўп тарқалган вазиятларнинг йиғма жадвалини таклиф қиламиз: ... 

Дата публикации 02.08.2021
Корхона ўзини модернизация қилишга инвестиция қилаётган маблағлар капитализация харажатлари ёки капитал қўйилмалар деб аталади. Асосий воситаларни реконструкция, модернизация қилиш орқали корхона буни зарарни орттирувчи харажат сифатида таснифламайди, активларнинг бошланғич нархига қўшади. Кейинчалик асосий воситаларга ўтказиладиган мазкур қўйилмалар узоқ муддатли активлар нархини, улардан фойдаланишда келгуси иқтисодий фойда олиш шарти билан оширади. Бироқ бошқарув персоналида, корхона мулкдорлари ва бухгалтерларда бундай харажатларни ҳисоб-китобда қандай акс эттириш масаласида келишмовчилик юзага келади. Бу борада ProfiTraining бизнес-тренери, «MagnumRetail» МЧЖ ЯТ бош бухгалтери Юлия ПАКИДЫШЕВА (ACCA DipIFR, CAP) buxgalter.uz ўз фикри билан ўртоқлашди: ... 

Дата публикации 05.07.2021
Янги ой бошланиши билан қонунчиликдаги навбатдаги ўзгартиришлар кучга кирди. Buxgalter.uz солиқ солиш, иш юритуви ва ҳужжатлар айланиши, шунингдек ижтимоий соҳалардаги ўзгаришлар шарҳини тақдим этади. ... 

Дата публикации 02.07.2021
Молия вазирлиги, ДСҚ ва ДБҚ Бюджет тизими бюджетлари даромадларининг касса ижроси тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришларни тасдиқлади (АВ рўйхат рақами 2771-3, 26.06.2021 й.). Нималар ўзгарганлиги ҳақида - buxgalter.uz шарҳида. ... 

Дата публикации 02.07.2021
Жорий йилнинг 10 июлигача спиртли ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари илк бор “Соғлом турмуш тарзи” йиғимини ҳисоблаб тўлашлари, шунингдек тегишлича ҳисоб-китоб қилишлари керак 28.04.2021 йил ВМ 253-сонли қарорга 2-сонли илованинг 8-3 б.. ДСҚ мутахассислари buxgalter.uz илтимосига кўра солиқ тўловчиларнинг ушбу тоифаси янги мажбуриятларини қандай бажаришлари кераклиги ҳақида сўзлаб бердилар. ... 

Дата публикации 01.07.2021
Давстатқўм сайтида “Танланма кузатув” бўлимида тасдиқланган жорий йилнинг II чораги учун танланма кузатув остига тушган кичик корхоналар ва микрофирмалар рўйхати эълон қилинган. ... 

Дата публикации 30.06.2021
Кўпинча бухгалтер онлайн-НКМ чекини ҳисоб-китобга қабул қилишига тўғри келади. Агар у тўғридан-тўғри касса аппаратидан чоп этилмаган бўлса, балки, мисол учун, сканер қилиниб, бухгалтерияга почта орқали жўнатилган бўлса, унга жўнатишдан олдин “тузатиш киритилганлигини” истисно қилиш мумкин эмас. Онлайн-НКМ чекининг ҳақиқийлигини ва тўлов суммасини қандай текширишни buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ ҳузуридаги “Янги технологиялар” ИАМ Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар бўлими бошлиғи ГНК Элнор ФОЗИЛОВ гапириб берди: ... 

Дата публикации 22.04.2021
Раҳбариятнинг ҳисоблашича, асосийси - бу сотишлар, бухгалтерия учун эса бухгалтер жавоб беради. Бунда сотув бўлими ёки савдо шохобчалари ходимлари доим бошланғич ҳужжатлар билан муаммолар ҳосил қилишади. Ва бунинг учун уларга - ҳеч нарса, бухгалтерга эса - барча зарбалар ва бош оғриғи “насиб” этади. Buxgalter.uz илтимосига биноан бошқарув бўйича маслаҳатчи Ирина ШАКИРОВА мазкур муаммо бўйича ўз тавсияларини берди: ... 

Дата публикации 19.04.2021
Ташкилот раҳбари бухгалтерия талабларини эътиборга олмай, бошланғич ҳужжатлар шаклини, муддатларини бузганда ва бошқа муҳим жиҳатларига риоя қилмаганда нима қилиш керак? Бунда бухгалтернинг тутган йўли ўзига салбий таъсир кўрсатяпти. Уни феъли оғир, номақбул, бошқа бўлинмаларнинг ишларига аралашаверадиган, ҳужжатлар билан ишлашни нормал ташкил эта олмайдиган ходим деб айблашмоқда. ... 

Дата публикации 16.04.2021
Раҳбар иш ҳақини қандай миқдорда ва кимга тўлашни ўзи хал қилиб, бу билан меҳнатга ҳақ тўлаш тўғрисидаги локал ҳужжатларни бузади ва бухгалтериянинг эътирозларини инобатга олмайди. Муаммони тинч йўл билан ҳал қилиш мумкинми? ... 

Дата публикации 23.02.2021
Февраль воқеалари контрагентларни танлаш нақадар муҳимлигини кўрсатди. Ишончлилик юзасидан потенциал ҳамкорни текшириш масаласи катта суммада битим тузиладиган ва битим бўйича харажатлар тадбиркор учун аҳамиятли бўлган ҳолларда айниқса кескин туради. Солиқ назоратини қатъийлаштириш шароитларида Гулнора ЭРГАШЕВАнинг фикрига кўра, контрагентни текшириш масаласига расман ёндашиш лозим эмас. Buxgalter.uz илтимосига биноан эксперт мазкур вазифани ҳал қилиш юзасидан ўз қарашлари билан ўртоқлашди. ... 

Дата публикации 29.01.2021
Солиқлар ва бошқа тўловлар ҳисоб-китобида баъзан объект жойлашган маҳалланинг номи ёки иқтисодий зонасини аниқлаштириш зарур бўлади. Пойтахт солиқ тўловчилари ушбу вазифани ҳал қилишлари учун объектнинг кадастр рақамини билишлари ва Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент шаҳар бошқармаси сайтида интерактив хизматлардан фойдаланишлари етарли бўлади. Buxgalter.uz буни синаб кўрди: ... 

Дата публикации 19.01.2021
Аутсорсинг компанияси ва мижоз келаси йил учун бухгалтерия ҳисобини юритиш учун шартномани узайтирмасликка қарор қилишди. Бундай вазиятда ким мижознинг йиллик ҳисоботларини топшириши керак? Ушбу масала кўпинча низоларга сабаб бўлмоқда. Buxgalter.uz вазиятга аниқлик киритди: ... 

Дата публикации 04.01.2021
1. Энг яхши пайт - айни пайт! Ҳаёт ва айни дамдан завқ олинг, агар ҳаракат қилиш лозим бўлса - ҳозирнинг ўзида ҳаракат қилинг! Сизни эртага нима кутаётганлигини ким ҳам биларди? Ўйлаб кўринг, 12 ой илгари сиз хушмуомалалик билан ва бахтдан порлаган ҳолда, соддалик билан ўзингиз ва ...