Маслаҳатлар
Айланмадан олинадиган солиқ
Дата публикации 05.07.2021
ДСҚ айланмадан олинадиган солиқ тўловчиларда 2021 йил II-чораги учун Ҳисоб-китобни топширишда пайдо бўлаётган техник носозликларни бартараф этди. Энди уни 2021 йил I-чорак учун Ҳисоб-китобни қайта топширмасдан туриб тақдим этиш мумкин. Бу ҳақида Давлат солиқ қўмитаси томонидан хабар берилди. ... 

Дата публикации 28.06.2021
Ўтган йил якунлари бўйича салбий курс фарқи ижобийдан ошиб кетди. Бироқ, жорий йилнинг I ва II чораклари натижаларига кўра, фарқдаги ижобий курс салбийдан ошди. Ортган суммани бошқа даромадлар таркибига киритиш лозимми (айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобига 1-илованинг 0410-сатри)? Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби учун ижобий курс фарқи ошишини қандай тўғри ҳисобга олиш мумкин: ҳисобот даври - чорак бўйичами ёки солиқ даври - календарь йил бўйичами? ... 

Дата публикации 17.06.2021
Ташкилот гарчи эскириш ҳали тўлиқ ҳисобланмаган бўлсада, таъмирлаш имконияти мавжуд эмаслиги муносабати билан асосий воситани ҳисобдан чиқарди. Зарарни 9430-счётда акс эттирдик. Уни Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобига 1-илованинг 0203-сатрида кўрсатиш зарурми? Ушбу зарарга айланмадан олинадиган солиқ солинадими? Саволга "Норма" эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 15.06.2021
ЙТҲ сабабли ташкилот ҳисоб рақамига суғурта тўловини олди. Суғурта суммаси корхона даромадига кирадими ва айланмадан олинадиган солиққа солинадими? Бухгалтерия ўтказмалари қандай бўлади? Саволларга buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 19.05.2021
Корхона май ойидан бошлаб ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтди. Бу ҳолда, агар у ЭҲФ тизими маълумотлари бўйича автоматик тарзда шакллантирилса ва уни қўлда тузатиш киритиш имкони бўлмаса, фақат апрель ойи учун айланмадан олинадиган солиқ Ҳисоб-китобини қандай тўлдириш керак? Buxgalter.uz илтимосига биноан ушбу масалани ечими ҳақида ДСҚ Солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш департаментида айтиб беришди: ... 

Дата публикации 12.04.2021
Солиқ қўмитаси 2021 йил мартдан бошлаб айланмадан олинадиган солиқ ҳисобот шаклининг 1-иловаси 010-сатрида амалга оширилган фаолият тури бўйича ЭҲФ, божхона декларацияси, онлайн НКМдаги суммаси автоматик шаклланишини маълум қилди. Бунда, 0201-0203 ва 0301-0306-сатрларда жами реализация суммаси мос даромад турига тақсимланади: ... 

Дата публикации 06.04.2021
Яна битта янгилик: my.soliq.uz да Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобининг янги шакли пайдо бўлди, шакл коди 10104_24. Ва у билан муаммолар юзага келиши мумкин. Buxgalter.uz бу борада шарҳлар олди: ... 

Дата публикации 27.01.2021
Солиқ даврида жами даромади 1 млрд сўмдан ошган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар ошиш рўй берган ойдан кейинги ойдан бошлаб ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтиши керак. 2021 йилда умумий овқатланиш соҳасидаги кичик тадбиркорлик субъектлари мажбурий тартибда ўтиш учун чегарани аниқлашда банк карталари ва контактсиз тўловлардан фойдаланган ҳолда жисмоний шахслардан олинган даромадларни ҳисобга олмайдилар. Buxgalter.uz илтимосига биноан мазкур нормани МВ Бевосита солиқлар бўлими бошлиғи Умид ҲАМРОЕВ тушунтирди. ... 

Дата публикации 10.12.2020
СКнинг 304-моддасида солиқ солишда ҳисобга олинмайдиган даромадлар келтирилган. Уларни Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобида қандай акс эттиришни «Норма» компанияси эксперти Дилором САИДОВА тушунтириб берди: ... 

Дата публикации 03.11.2020
Товарларни импорт қилувчи корхона айланмадан олинадиган солиқни тўлаш ҳуқуқига эга эмас. Бироқ корхона, импорт шартномасини тузган ҳолда, барибир ушбу ҳуқуқни сақлаб қоладиган ҳолатлар мавжуд. Бу ҳақда buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Дилором САИДОВА гапириб берди: ... 

Дата публикации 27.10.2020
Кўп корхоналарда пандемия туфайли жорий йилнинг олдинги даври учун реализация қилиш бўйича айланмалар кескин тушиб кетди. Бундай вазиятда, муваффақиятли фаолият юритиш учун умумбелгиланган солиқларни тўлашдан айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтиш мумкин. Қандай шартларда бунинг имконияти мавжуд? Буни қандай тўғри амалга ошириш мумкин? ... 

Дата публикации 22.10.2020
Қурилиш соҳасида ушбу фаолият тури асосий фаолият тури бўлмаган корхоналар ҳам фаолият кўрсатиши мумкин. Бундай вазиятда даромадларни қандай қилиб тўғри аниқлаш ва уларга айланмадан олинадиган солиқ солишни “Норма” эксперти Дилором САИДОВА buxgalter.uz ўқувчилари учун махсус тушунтирди: ... 

Дата публикации 16.10.2020
Қизғин палла, 2020 йил III чорак учун Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини топширишнинг сўнгги куни! Buxgalter.uz бухгалтерлар томонидан солиқ ва бухгалтерия гуруҳларининг Телеграм-каналларида кўтариладиган саволларга жавобларни тайёрлади: ... 

Дата публикации 13.10.2020
ЭҲФга ўтиш билан солиқлар бўйича ҳисоботлар юқори даражада автоматлаштирилмоқда. Бир томондан, бу бухгалтерлар ва солиқчилар учун қулайдир. Бошқа томондан – товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадни Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобида автоматик тарзда акс эттириш амалиётда талай саволлар туғдирмоқда. ... 

Дата публикации 09.10.2020
Корхона дарё ўзани ҳудудида ажратилган ер учаткасида тош-шағал аралашмасини кавлаб олишни амалга оширмайди, балки уни кейинчалик қайта ишлаш ва реализация қилиш учун сотиб олади. У айланмадан олинадиган солиқ тўлаши мумкинми? ... 

Дата публикации 07.10.2020
III чоракдан бошлаб Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби ЭҲФ тизими маълумотлари асосида автоматик тарзда тўлдирилади. Бу қандай ишлашини buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ ҳузуридаги «Янги технологиялар» ИАМ бўлим бошлиғи Абдукарим ЭШБОЕВ гапириб берди: ... 

Дата публикации 06.10.2020
Амалиётда бухгалтерлар кўпинча воситачи харажатларини, ижара бўйича харажатларни қоплаш бўйича операцияларга, шунингдек суғурта шартномаси бўйича товонга дуч келишади. Бундай операцияларга айланмадан олинадиган солиқ солинадими? ... 

Дата публикации 11.09.2020
ДСҚ Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини автоматик тарзда тўлдиришга ўтиш бошланганлигини маълум қилди. Buxgalter.uz ахборотни аниқлаштирди ва бухгалтерларга ёрдам тариқасида 2020 йилнинг III чораги учун ҳисоботни тайёрлаш юзасидан қисқача тавсияларни тайёрлади. ... 

Дата публикации 08.07.2020
Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар 2020 йилнинг яна бир чорагини бошдан кечиришди, чораклик ҳисоботни топшириш пайти келди. Кўп корхоналар учун бу вақт давлат томонидан қўллаб-қувватлашга қарамай, жуда қийин кечди. «Норма» эксперти Дилором САИДОВА мажбурий бекор туриб қолиш ва имтиёзларни инобатга олган ҳолда II чорак учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботни тўлдириш чоғида нимага эътибор қаратиш лозимлигини мисолларда тушунтирди. ... 

Дата публикации 08.07.2020
Солиқ тўловчилар 2020 йилнинг 15 ва 20 июлигача фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича ярим йиллик учун ҳисобот топширишлари керак. Аввалбошдан айланмадан олинадиган солиқни тўлаган, жорий йилнинг ўртасида эса ҚҚС ва фойда солиғига ўтган корхона қандай қилиб ҳаммасини тўғри ҳисоблаши ва солиқ ҳисоботини тўлдириши мумкин? Вuxgalter.uz тавсияларидан фойдаланинг. ... 

Помощь