Маслаҳатлар
ЖШДС ва Ижтимоий солиқ
Дата публикации 20.09.2021
Амалиётда “ўзини ўзи банд қилган шахс” мақомига эга тадбиркорлар фаолиятини ташкил этиш, улар билан ўзаро ҳисоб-китоб қилиш ва уларга солиқ солиш бўйича талай саволлар юзага келади. Buxgalter.uz илтимосига биноан уларга Profi Training бизнес-тренери Юлия ПАКИДИШЕВА (ACCA DipIFR, CAP) жавоб берди: ... 

Дата публикации 17.09.2021
Солиқ тўловчининг шахсий кабинети функционали илгаригидек якка тартибдаги тадбиркорга ёллаган ишчиларни рўйхатдан ўтказиш имконини бермайди (мавжуд, бироқ ишламайди). Туман солиқ инспекциялари эса бундай ишчиларни рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатларни шахсан бориб топшириш тартибида қабул қилмайди. Солиқ маслаҳатчиси Гульнара ЭРГАШЕВА шахсий кабинетдаги техник носозликлар унга асосан қатъий белгиланган миқдордаги ЖШДС тўловчи ЯТТ учун солиқ ҳисоботини тошириш мажбурияти бекор қилинадиган нормани амалга оширишга халақит беради, деб ҳисоблайди. ... 

Дата публикации 14.09.2021
My.soliq.uz сайтида тест синовида 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаларини тўлиқ қоплаш учун ариза жўнатиш имконияти пайдо бўлди. У қандай ишлаши ҳақида, buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚда гапириб беришди: ... 

Дата публикации 20.08.2021
Ягона таъсисчи - жисмоний шахс МЧЖдаги ўз улушини бошқа жисмоний шахсга совға қилиши мумкинми? Ҳадя қилиш жараёни қандай қонун ҳужжатлари билан тартибга солинган ва у қандай тартибда амалга оширилади? Бунда солиқ оқибатлари юзага келадими? Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан юрист Икром АБДУЛҚОДИРОВ тушунтирди: ... 

Дата публикации 18.08.2021
Тадбиркорлар кўпинча савол беришади - ЖШДС ва ижтимоий солиқда тежаш учун штатни қандай мақбуллаштириш мумкин. Бунда ҳар доим ҳам бундай “мақбуллаштириш” солиқ назорати чоғида нимага олиб келиши мумкинлиги ҳақида ўйлашмайди. Buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гульнара ЭРГАШЕВА учта оммабоп “яширин” схемалар ва уларни қўллаш хавфини кўриб чиқди: ... 

Дата публикации 16.08.2021
1 июлдан бошлаб солиқ тўловчиларни ҳисобга олиш жисмоний шахсларнинг шахсий идентификация рақамидан (ЖШШИР) фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Бу Ўзбекистонда истиқомат қилмайдиган чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳам тааллуқлидир. Улар бундай вазиятда қандай йўл тутишлари мумкинлиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан «Tax Consensus» СМТ солиқ маслаҳатчиси Иродахон АББОСХОНОВА сўзлаб берди: ... 

Дата публикации 03.08.2021
24.07.2021 йилдаги 460-сон ВМҚ билан Иш берувчиларга улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом тасдиқланди. Қоплаш тўғрисидаги ариза солиқ органларига қандай тўғри юборилади? Buxgalter.uz илтимосига биноан ушбу саволга ДСҚ Солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш департаменти бўлим бошлиғи Хуршид МЕЙЛИЕВ жавоб берди: ... 

Дата публикации 02.08.2021
2021 йил 1 июлдан бошлаб 154-сон ВМҚ ўз кучини йўқотди, унда шахсий автомобилдан хизмат мақсадларида фойдаланганлик учун компенсация тўлаш тартиби назарда тутилган эди 29.04.2021 й.даги 258-сон ВМҚ 13-б.. Янги ҳужжат ҳозирча қабул қилинмаган. Ҳужжат қабул қилингунга қадар компенсация тўловлари қандай тўланиши ва уларга қандай тартибда солиқ солиниши тушунарсиз бўлмоқда. Вuxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчилари ушбу масала юзасидан ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар. ... 

Дата публикации 27.07.2021
Вазирлар Маҳкамаси томонидан давлат тилида 2021 йил 1 майдан 2023 йил 15 январга қадар Иш берувчиларга улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик Низом тасдиқланди (ВМнинг 24.07.2021 йилдаги 460-сонли қарори). Buxgalter.uz мазкур имтиёздан қандай фойдаланиш борасида маълумот тўплади. ... 

Дата публикации 24.07.2021
Агар ходимнинг ташкилот ҳужжатлари ҳисоботларида кўрсатилган Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) (Ходимнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи) билан паспортидаги (ID-карта) ЖШШИР мос келмаса нима қилиш зарур? Buxgalter.uz ДСҚнинг тавсияларини жамлаб, Халқ банкида юзага келган вазият юзасидан солиқ маслаҳатчиси Гульнара Эргашевадан изоҳ олди. ... 

Дата публикации 13.07.2021
Ташкилотлар ўзини ўзи банд қилган шахсларни шартнома асосида бир марталик хизматлар кўрсатиш ва ишларни бажаришга жалб қилиши мумкин (23.12.2020 йилдаги 806-сон ВМҚга 1-илова 6-б.). Бу ҳолда фуқаронинг ўзи ва у билан шартнома тузаётган корхона нимани ҳисобга олиши зарурлигини buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гульнара ЭРГАШЕВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 02.07.2021
Яқин қариндош бўлган жисмоний шахсга квартирани ҳадя қилишда ЖШДС вужудга келадими? Нотариуснинг айтишича, биз солиқлар тўлашимиз кераклигини айтди, айнан қандай солиқлар эканлигини эса тушунтириб беролмаяпти. СКда бир жойда ушбу вазият солиқ солинадиган манба сифатида киритилган, бошқа жойда эса бундай эмаслиги ёзилган. Аниқлаштириб олишга ёрдам беринг, илтимос. Вазиятни “Норма” эксперти Виктория БЕЗГИНА тушунтирди: ... 

Дата публикации 24.06.2021
Солиқ тўловчининг шахсий кабинетида ЖШДС бўйича тўлов топшириқномасини шакллантиришда - аниқ “ғазна шахсий ҳисобварағи” сатрининг иккинчи қисмини тўлдиришда - тушувчи ёрдамда “даромад солиғи” позицияси икки маротаба учрайди. Ким нимани танлаши ва бу борада ташвишланиш керакми? Буни buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Бюджет даромадларини прогнозлаштириш департаменти катта солиқ инспектори Дилбар СУВАНОВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 21.06.2021
“МЧЖ директори ходимларга дам олиш зонасига йўлланмалар харид қилиш ниятида. Бунда: 1) таъсисчилар йиғилиши баённомасини тузиш; 2) йўлланмалар қийматидан ЖШДС ва ижтимоий солиқ ушлаб қолиш керакми?”. Саволларга “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 14.06.2021
Пенсионер иккита корхонада ишлайди. Иш ҳақининг 80%ини ихтиёрий ШЖБПҲга ўтказиш учун ариза ёзди. Ўриндошлик асосидаги ишда ихтиёрий ШЖБПҲ бўйича имтиёзни қўллаш мумкинми, Солиқ кодекси бўйича чекловлар йўқми? Саволга "Норма" эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 10.06.2021
Корхона ўз ходимларига ҳар томонлама тиббий кўрикдан ўтганликлари учун ҳақ тўлашни режалаштирмоқда. Ушбу харажатларни жисмоний шахсларнинг моддий нафи деб ҳисоблаш мумкинми? Солиқ имтиёзларини қўллаш мумкинми? ... 

Дата публикации 07.06.2021
Чет эллик ходимга даромадлари тўғрисида маълумотнома зарурми” материали мавзусининг давомида buxgalter.uz саволлар билан Давлат солиқ қўмитаси мутахассисларига мурожаат қилди. Уларга ДСҚ Солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш департаменти бош давлат солиқ инспектори Шуҳрат ҲАИТБАЕВ жавоб берди: ... 

Дата публикации 03.06.2021
Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган МЧЖ РФнинг юридик шахси бўлган таъсисчига эга. У ўз улушини (50%) Россиянинг бошқа юридик шахсига сотади. Мулк ҳуқуқини ўтказиш расмийлаштирилгунга қадар МЧЖ, солиқ агенти сифатида, СКнинг 356-моддасига асосан Ўзбекистоннинг солиқ органларига норезидентнинг даромадлари бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиши ва ундан солиқ тўлаши керак. Улушни реализация қилишдан солиқ қандай ҳисоблаб чиқарилади - корхонанинг соф активлари қийматиданми ёки активларнинг умумий қийматидан? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 01.06.2021
Фирма жисмоний шахс билан фургон (енгил автомобилга будка сифатида тиркама қилинади) учун ижара шартномасини тузди. Техпаспортда у ярим тиркама сифатида кўрсатилган. Енгил автомобиль учун ижаранинг минимал ставкаси ойига 575 000 сўмни, юк автомобилига - 1 150 000 сўмни ташкил қилади. Фургон учун бир ой учун ижара ҳақини қандай ставка бўйича белгилаш зарур? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга юрист Икром АБДУЛҚОДИРОВ жавоб берди: ... 

Дата публикации 27.05.2021
Корхонанинг чет эллик ходими бухгалтердан my.soliq.uz сайтидан чоп этилган ва QR-коди билан тасдиқланган тўланган даромадлар ва ушлаб қолинган солиқ суммалари тўғрисидаги маълумотномани сўраяпти. Ўз илтимосини у декларацияни тақдим этишда бу ҳақда ундан солиқ хизмати ходимлари сўрашгани билан асослади. Buxgalter.uz ушбу масалани аниқлаштиришга қарор қилди. ... 

Помощь