ЖШДС ва ижтимоий солиқ
Дата публикации 22.05.2023
Корхона чет эл фуқаросини масофадан туриб ишлашга қабул қилишни режалаштирмоқда. У Ўзбекистондан ташқарида ишлайди. Қандай қилиб чет элликни ишга қабул қилишни расмийлаштириш, иш ҳақи тўлаш ва унинг даромадларига солиқ солишни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси, “Assistance In Tax” СМТ директори Радмила КАРИМОВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 11.05.2023
“Корхона Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтказилган, РФ фуқаролари бўлган фотосуратчи ва дастурчи билан ФҲХ шартнома тузишни режалаштирмоқда. Хизматлар ҳар ойда кўрсатилади. Бажарувчилар – Ўзбекистон резидентлари, сабаби бу ерда ярим йилдан ортиқ вақтдан буён туришибди. 1. Корхона ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг иши учун тўловни амалга ошириш чоғида ЖШДС ва ижтимоий солиқни ушлаб қолиши керакми? 2. Агар буюртмачи ЖШДСни ушлаб қолмаса, ўзини ўзи банд қилган чет элликлар ўз даромадларидан солиқни қандай тўлашлари керак – қайси ставка бўйича, қандай муддатларда?”. 3. Ўзини ўзи банд қилган шахснинг фаолиятини меъёрий тартибга солиш унинг фуқаролигига боғлиқми?”. Саволларга “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 08.05.2023
2023 йил январдан 30 апрелга қадар МҲЭКМ 920 000 сўмни ташкил этган. 1 майдан бошлаб ушбу кўрсаткич 980 000 сўмгача ўсди. Ушбу ўзгаришларни ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботда қандай акс эттиришни “Норма” экспертлари Татьяна ЛИМАРЕВА ва Дилором САИДОВА тушунтиришди: ... 

Дата публикации 01.05.2023
“РФ фуқароси 2022 йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистонга келди, вақтинча рўйхатдан ўтказишни расмийлаштирди ва чет эл компанияси (ГФР) билан масофадан туриб консалтинг хизматлари кўрсатишга доир шартнома тузди. 2023 йилнинг январь ойидан бошлаб ҳар ойда бажарилган ишлар учун тўловни Ўзбекистондаги банкда очилган шахсий валюта картасига олади. 2023 йилнинг март ойида у резидентга айланди, ЖШШИРга эга”. Чет элликнинг даромадларига резидент мақомини олгунга қадар ва олгандан кейин қандай солиқ солиниши керак, шунингдек у солиқларни қаерда тўлаши керак – РФдами, Ўзбекистондами ёки ГФРдами? Буни “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 19.04.2023
“Чет элга хизмат сафарига юборилган ходим меҳмонхона харажатлари бўйича инвойс ва чексиз квитанция тақдим этди. Харажатларнинг асосланганлигини тасдиқлаш учун ушбу ҳужжатлар етарлими?”. Саволга “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 18.04.2023
“РФ фуқароси РФдаги компания учун ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ишлайди ва РФда 6% солиқ тўлайди. Ўзбекистонга туризм мақсадида келган, лекин мамлакатда 183 кундан ортиқ муддат турибди. У резидентга айланганлиги боис ЖШШИР олиши ва Ўзбекистонда қандайдир солиқларни тўлаши керакми?”. Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 12.04.2023
2022 йил учун жами даромад тўғрисида декларация топширишда buxgalter.uzнинг айрим ўқувчиларида саволлар юзага келди. Уларга вебинар чоғида молиявий ва солиқ маслаҳатчиси Феруза СУЛТОНОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 06.04.2023
“Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасига ижтимоий солиқ солинадими? Агар солинмаса, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида уни қандай акс эттириш керак – 1-иловадами ёки 5-иловадами?”. Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 06.04.2023
“Мен, жисмоний шахс сифатида, агентлик шартномаси асосида чет эл компаниясидан бир марталик йирик даромад олишим мумкинми? Бунда менда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?”. Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 29.03.2023
“Корхона ўз ходимлари учун ихтиёрий тиббий суғурталашни расмийлаштирмоқчи. Бу ҳолда ходимларнинг даромадларига ПҚ-5265-сон қарорда назарда тутилган имтиёзни қўллаш мумкинми?”. 2023 йилда ходимларни ихтиёрий тиббий суғурталашга қандай солиқлар солинишини buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 27.03.2023
“Якка тартибдаги тадбиркор бир нафар ходимни ишга ёллади, унинг учун 12% ЖШДС ва БҲМнинг 50%и миқдорида ижтимоий солиқ тўлаши керак. Ходим учун ШЖБПҲга 0,1% бадалларни тўлаш ва ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини топшириш керакми? Ёлланган ходим учун солиқларни қайси код бўйича тўлаш керак (ЯТТ кабинетида 38 коди билан ижтимоий солиқ ва 47 коди билан тадбиркорларнинг ЖШДС мавжуд)?”. Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Азиз ҲАШИМОВ жавоб берди: ... 

Дата публикации 23.03.2023
2023 йилнинг январь ойида ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисобот шаклларига тўлов манбаида ушлаб қолинадиган, мол-мулкни ижарага беришдан ЖШДС тўлаш учун янги шахсий ҳисобварақа қўшилди (коди 186). Натижада ҳисобот шаклида янги сатр – 070-“Мол-мулкни ижарага беришдан солиқ суммаси” пайдо бўлди. Жисмоний шахслардан мол-мулкни ижарага олишдан олинган даромадларни ҳисобга олган ҳолда солиқни қандай тўғри тўлаш ҳамда ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботни топшириш ҳақида “Infinity Profit Solution” аутсорсинг компанияси мутахассислари Алёна ТРОНОВА ва Дилором ХУДАЙБЕРДИЕВА гапириб беришди: ... 

Дата публикации 15.03.2023
“Корхона хайрия жамғармаси орқали моддий ёрдам кўрсатишни режалаштирмоқда. Тўлов топшириқномасида аниқ хайрия олувчининг номи – бир ёшга тўлган боланинг онаси кўрсатилади. Корхонада хайрия олувчи ва жамғарма ўртасидаги шартноманинг нусхаси ва жамғарманинг барча реквизитлари мавжуд. Хайрия жамғармасига маблағларни ўтказишда томонларда солиқ мажбуриятлари юзага келадими?”. Саволга “Норма” эксперти Дилором САИДОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 03.03.2023
1 апрелда жами йиллик даромадлар тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш муддати тугайди. Жорий йилда солиқчилар фаол равишда буни электрон шаклда - my3.soliq.uz даги жисмоний шахсларнинг шахсий кабинетидаги функционал ёрдамида амалга оширишга чақиришмоқда. Вазият Солиқ қўмитасининг эътиборини талаб қилмоқда, акс ҳолда кўпгина ҳолатларда топшириладиган декларацияларда хатоликлар бўлиши мумкин. Вазиятни «Норма» ва buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчилари Азизахон ТОШХЎЖАЕВА ва Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб бердилар: ... 

Дата публикации 21.02.2023
“Ходим (35 ёш) 2022 йилда бирламчи бозорда квартира сотиб олди. Квартиранинг қиймати – 490 млн сўм. Бошланғич бадал – 76 млн сўмни – у ўз маблағларидан, 60 млн сўмни – бюджетдан субсидия ҳисобидан, қолган 354 млн сўмни – банк кредити ҳисобидан тўлади”. Корхона СКнинг 378-моддаси 16-банди бўйича имтиёзни ходимнинг ипотека кредитини ва у бўйича фоизларни сўндиришга йўналтирилган иш ҳақи суммасига қўллаши мумкин ёки мумкин эмаслигини buxgalter.uz илтимосига биноан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директорининг биринчи ўринбосари Умид ҲАМРОЕВ тушунтирди: ... 

Дата публикации 15.02.2023
Солиқ қўмитаси қуйидагиларни тушунтирди: 1) 11101_16 кодли ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобининг янги пакети аввалгисидан нима билан фарқ қилади; 2) кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган даромадлардан тўлов манбаида ЖШДС тўлашнинг янги қоидалари. Тавсиядан фойдаланамиз. ... 

Дата публикации 07.02.2023
ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китоби шаклида янги 070-сатр “Мол-мулкни ижарага беришдан солиқ суммаси” пайдо бўлди. 2023 йилнинг январь ойидан бошлаб ушбу тўловлар солиқнинг шахсий ҳисобварағида 186-коди билан ҳисобга олинади. Янгиликларни “Норма” ва buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 06.02.2023
Резидентга айланган чет эллик ходимнинг даромадига ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш мумкинми Кўп компанияларда Ўзбекистоннинг резидентига айланган чет эллик мутахассислар ишлайди. Уларнинг фарзандлари хусусий мактабларда ўқишади. Бундай ходимларга СКнинг 378-моддасига асосан мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларида таълим олиш учун тўлов бўйича имтиёз татбиқ этиладими? Буни Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директорининг биринчи ўринбосари Умид ҲАМРОЕВ “Норма” учун махсус тушунтирди: ... 

Дата публикации 02.02.2023
2022 йил 1 мартдан 2024 йил 1 мартга қадар иш берувчиларга 6 ой давомида узлуксиз меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ногиронлиги бўлган шахслар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси тўлиқ қайтариб берилади (21.12.2021 йилдаги ПҚ-57-сон қарор 2-б.). Солиқ қўмитаси иш берувчи бу ҳолда тўланган солиқ суммасини қайтариш учун аризани қандай бериши кераклигини тушунтирди. Тавсиядан фойдаланамиз: ... 

Дата публикации 01.02.2023
“Ишламайдиган пенсионерга – II гуруҳ ногиронига ёрдам ҳисоблашда ЖШДС бўйича қандай имтиёзлар назарда тутилган?. Саволга “Норма” эксперти Дилором САИДОВА жавоб берди: ...