ЖШДС ва ижтимоий солиқ
Дата публикации 25.01.2023
“Компания мижозларига (дистрибютерлар – жисмоний шахсларга) компания бренди туширилган ёдгорликлар совға қилган ҳолда, уларни йил якунланганлиги билан табриклади. Ушбу акция лоялликни ошириш, янги мижозларни жалб қилган ҳолда сотувларни ошириш, тадбиркорлик фаолиятини сақлаб қолиш ва ривожлантиришга қаратилган. Компания ҳар бир совғадан ЖШДС тўлаши керакми?”. Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директорининг биринчи ўринбосари Умид ҲАМРОЕВ жавоб берди: ... 

Дата публикации 16.01.2023
“Корхона гўштни қайта ишлаш билан шуғулланади ва бозорда хом ашёни харид қилишни режалаштирмоқда. Харидни ҳужжат билан расмийлаштириш билан боғлиқ хатарлардан қочиш учун корхонамиз билан меҳнатга оид муносабатларда бўлмаган харид қилувчилар хизматидан фойдаланмоқчимиз. Улар хом ашёни деҳқон бозорида харид қилишади ва бизга қайта сотишади. Деҳқон бозорида хом ашёни харид қилиш ноқонуний бўлмайдими? Агар биз хом ашёни харид қилишда ЖШДС ушлаб қолмасак, СКнинг 378-моддаси 8-бандига зид бўлмайдими?”. Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга ДСҚ Солиқ назорати методологияси ва сифатини баҳолаш бошқармаси бошлиғи Азиз Ҳошимов жавоб берди: ... 

Дата публикации 05.01.2023
2023 йил учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ қисмида асосий ўзгартиришлар имтиёзлар ва йиллик ҳисоб-китобни топшириш муддатларига тааллуқли: ... 

Дата публикации 28.12.2022
«Корхона жисмоний шахс билан ижара шартномасини тузди. Юридик шахснинг раҳбари бир неча ойлик ижара учун тўловни дарҳол ўтказмоқчи. Бу ҳолда қандай қилиб жисмоний шахснинг даромадидан солиқ ушлаб қолинади ва ЖШДС ҳисоб-китобида акс эттирилади?». Амалиётда бундай вазият кўп учрайди. Юридик шахсга муайян вақт учун олдиндан ҳақ тўлаб, хотиржам ишлаш қулай. «Норма» эксперти Дилором САИДОВА бу ҳолда бухгалтер қандай тўғри йўл тутишини тушунтириб берди: ... 

Дата публикации 16.12.2022
«Нотижорат ташкилоти (адвокатлик фирмаси) балансида енгил автомобиль бор. Раҳбарият уни ходимнинг юбилейига атаб совға қилишга қарор қилди. Адвокатлик фирмаси ходимга автомобилни текинга бериш чоғида қандай солиқларни тўлаши шарт? Операция бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?». Ушбу саволларга «Норма» эксперти Руфина МИРШАРИПОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 12.12.2022
«СК 478-м. мувофиқ, солиқ базаси адвокатнинг даромадидан унинг даромадида ҳисобга олинадиган ижтимоий солиқ чегириб ташланган ҳолда аниқланади. Айтайлик, адвокат 10 млн сўм гонорар олди. Адвокатлик бюроси (ёзув-чизув моллари, жой ижараси ва б.) учун харажатлар 2 млн сўмни ташкил этди, Адвокатлар палатасига аъзолик бадали – 150 минг сўм, адвокатлик бюроси ходимларининг иш ҳақи ва ижтимоий солиқ – 2 млн сўм. 1. Адвокатлар палатасига аъзолик бадали адвокатнинг иш ҳақидан ушлаб қолинадими ёки адвокатлик бюроси харажатларига киритиладими? 2. Солиқлар ва адвокатлик бюроси ходимларининг иш ҳақи бўйича харажатлар адвокатлик бюроси харажатларига киритиладими? 3. Адвокатнинг даромади ва ундан солиқлар қандай ҳисобланади? Адвокатнинг даромадлари юзасидан ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисобот қандай тўлдирилади? 4. Адвокатнинг даромадлари қандай проводкалар билан ҳисобланади?». Ушбу саволларга «Норма» эксперти Ольга БУСАРОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 29.11.2022
Тиббиёт клиникаси юқори малакали мутахассислар – шифокорлар ва бошқарув ходимларини ишга таклиф қилмоқда. Ушбу хорижлик ходимлар тиббиёт университетида дарс ҳам бермоқчилар. Хорижлик тиббиёт муассасалари ходимлари учун қандай имтиёзлар назарда тутилган? Ушбу имтиёзлар ўриндошларга нисбатан татбиқ этиладими? Клиника меҳнат шартномалари доирасида хорижлик мутахассислар учун квартираларнинг ижара ҳақини тўлайди. Бундай даромадларга қандай солиқ солинади?». Ушбу саволларга buxgalter.uz илтимосига кўра «Profi Training» бизнес-тренери Юлия ПАКИДИШЕВА (ACCA DipIFR, CAP) жавоб берди: ... 

Дата публикации 22.11.2022
Молия вазирлиги департаменти директорининг биринчи ўринбосари Умид ҲАМРОЕВнинг хусусий болалар боғчаси хизматларига ҳақ тўлашда ўриндошнинг даромадларига нисбатан ЖШДС бўйича имтиёзларни қўллаш тўғрисидаги эълон қилинган тушунтириши солиқ маслаҳатчилари орасида фаол муҳокамаларга сабаб бўлди. Модомики низо бор экан, демак, имтиёз тўғрисидаги нормани унинг камситишга доир хусусиятини истисно қилиш учун СКда аниқлаштириш лозим – деб ҳисоблайди солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА: ... 

Дата публикации 16.11.2022
ДСҚ текширувдан олдинги таҳлил чоғида аниқланадиган энг кўп учрайдиган хатолар шарҳини тақдим этди. Қайд этамиз: ... 

Дата публикации 14.11.2022
Ташкилот ходима–ўриндошнинг аризасига биноан унинг иш ҳақини ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаган ҳолда хусусий болалар боғчаси хизматларига тўловга ўтказиши мумкинми? Буни Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директорининг биринчи ўринбосари Умид ҲАМРОЕВ тушунтирди: ... 

Дата публикации 11.11.2022
Чет эллик шахс (норезидент) Ўзбекистон фуқаросига ўз кўчмас мулкини сотди. Вuxgalter.uz илтимосига кўра МВ Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаш департаменти директорининг биринчи ўринбосари Умид ҲАМРОЕВ ушбу вазиятда ЖШДСни ким тўлаши кераклиги, уни қандай қилиб тўғри ҳисоблаш мумкинлигини тушунтириб берди: ... 

Дата публикации 31.10.2022
«Чет эл фуқароси ЯТТ сифатида Ўзбекистонда рўйхатдан ўтмоқчи. Фаолият тури – буюртмачилар – Ўзбекистон юридик шахсларига конструкторлик хизматлари кўрсатиш. У ЖШШИР олади, Ўзбекистон банкида ҳисоб-китоб рақами очади, интернет орқали хизматлар кўрсатган ҳолда хорижда – масофадан туриб ишлайди». ДСҚ Солиқ солиш услубияти департаментининг халқаро солиқ солиш бўлими бошлиғи Раъно АЛИШАЕВА buxgalter.uz илтимосига кўра Ўзбекистонда унинг хизматларига қандай солиқ солиниши, унинг буюртмачиларида солиқ агенти мажбурияти юзага келиши борасида тушунтириш берди: ... 

Дата публикации 24.10.2022
Солиқ тўловчилар ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш мақсадида «26 ёшга тўлмаган» чекловини ОТМда таълим олувчиларнинг қайси бирига татбиқ этиш масаласини англашлари қийин бўлмоқда, сабаби СК 378-моддаси 16-бандида ўзбек ва рус тилидаги изоҳи ўзаро фарқланади. ДСҚ мутахассислари ушбу масалага ойдинлик киритдилар: ... 

Дата публикации 20.10.2022
Солиқ қонунчилиги талаблари мураккаб, нотўғри ҳисоб-китоб қилганлик учун жавобгарлик эса катта бўлгани боис кўп бухгалтерлар солиқларни ҳисоблашда мушкул ҳолатга тушадилар. Нафақат солиқ солинадиган даромад суммасини, балки уни эътироф этиш санасини ҳам тўғри аниқлаш муҳим. Buxgalter.uz илтимосига кўра «Arkad Audit» консалтинг компанияси директори Наталья ТУРАЛИНОВА буни қандай қилиб тўғри амалга ошириш мумкинлиги ҳақида гапириб берди: ... 

Дата публикации 19.10.2022
Кўп корхоналар реклама агентликларининг промоакцияларига буюртма бериш орқали уларнинг хизматларидан фойдаланадилар. Ҳар хил турдаги шартномаларнинг моҳиятини ва уларнинг солиқ оқибатларини англамаслик солиқлар сезиларли даражада ортиқча тўланишига олиб келади. buxgalter.uz илтимосига кўра «Arkad Audit» консалтинг фирмаси директори Наталья ТУРАЛИНОВА воситачилик битими иштирокчилари учун юзлаб миллион сўмга тушиши мумкин бўлган бухгалтернинг хатолари ҳақида гапириб берди: ... 

Дата публикации 18.10.2022
«Фойда солиғи ва ҚҚС тўловчи корхона ходиманинг фарзанди учун болалар боғчаси пули – ойига 3 млн сўмни тўлайди. Ходиманинг иш ҳақи – ойига 1 млн сўм. СК 378-м. 16-бандига мувофиқ ЖШДС бўйича имтиёз болалар боғчаси ёки мактаб пулини тўлаш учун ҳар ой 3 млн сўмгача бўлган тўловларга нисбатан қўлланилади. Ходиманинг иш ҳақи бундан камроқ бўлиб, иш берувчи ушбу суммани тўлаб берса, ЖШДС бўйича имтиёзни бутун сумма – 3 млн сўмга нисбатан қўллаш мумкинми?». МВ Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаш департаменти директорининг биринчи ўринбосари Умид ҲАМРОЕВ махсус buxgalter.uz учун вазиятга ойдинлик киритди: ... 

Дата публикации 12.10.2022
26.07.2022 йилдаги 785-сон ЎРҚ билан СКга киритилган қўшимчага мувофиқ, фарзандларига нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари (МТТ) ва (ёки) мактаблар кўрсатадиган таълимга оид хизматлар учун ҳақ тўлайдиган ота-оналар ЖШДСдан озод этилади. Имтиёз ҳар бир фарзанд учун тўланадиган ойига 3 млн сўмгача бўлган тўловларга нисбатан қўлланилади СК 378-м. 16-б. Ушбу имтиёзни қандай ҳисоблаш ҳамда 2022 йил сентябрь ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида акс эттириш юзасидан «Infinity Profit Solution» аутсорсинг компанияси мутахассислари Алёна ТРОНОВА ва Анастасия ЗАБОЛОТИНА махсус buxgalter.uz учун тушунтириш бердилар: ... 

Дата публикации 07.10.2022
Корхонада чет эллик юқори малакали мутахассис ишлайди. Корхона унинг учун квартира ижара ҳақини тўлайди. Унинг моддий наф кўринишидаги даромадига қандай – 12% ёки 6% солиқ ставкасида солиқ солиш лозимлиги ҳақида «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА махсус buxgalter.uz учун тушунтириш берди: ... 

Дата публикации 29.09.2022
Солиқ тўловчининг Ўзбекистон профессионал ва олий таълим ташкилотларига (ўзининг, 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши учун йўналтирган иш ҳақи ва бошқа даромадлари суммаси ЖШДСга тортилмайди. Мазкур имтиёзни солиқ тўловчининг тижорат банклари томонидан ажратилган таълим кредитларини (фоизлари билан) қоплашга йўналтирилган даромадларига нисбатан ҳам қўллаш мумкин (СК 378-м. 16-б.). Имтиёзни қандай қўллашни ДСҚ мутахассислари тушунтиришди: ... 

Дата публикации 26.09.2022
“Компания “Сотинг ва даромад олинг” дастурини амалиётга жорий этишни режалаштирмоқда. Дастурнинг моҳияти: жисмоний шахслар компания билан оммавий оферта тузадилар ва улар томонидан ҳар бир янги жалб қилинган мижоз учун мукофот оладилар”. Мазкур ҳолда компания учун янги мижозларни жалб қилувчи шахсларда солиқ оқибатлари юзага келиши ёки келмаслигини buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА тушунтирди: ...