ЖШДС ва ижтимоий солиқ
Дата публикации 29.07.2022
“Резидент-жисмоний шахсдан автомобиль сотиб олдик. Бизнинг корхонамиз ушбу битим бўйича қандайдир ҳисобот топшириши ва солиқларни тўлаши керакми?”. Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Солиқ назорати методологияси ва сифатини баҳолаш бошқармаси бошлиғи Азиз ҲОШИМОВ жавоб берди:   ... 

Дата публикации 29.07.2022
2021 йил 1 майдан бошлаб 2023 йил 1 январга қадар корхоналар 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини қайтариб олишлари мумкин (20.04.2021 йилдаги ПФ-6208-сон Фармон). Бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, УЖ (УК)да давлат улуши 50% ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар ... 

Дата публикации 28.07.2022
Молия вазирлиги ЎРҚ-785-сон Қонуни билан С К га киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар юзасидан тушунтиришларни эълон қилади. Ўзимизга ҳаволаларни сақлаб қўямиз ва фойдаланамиз! Ушбу материалда - мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларида ўқишга тўлов, норезидентлар учун ЖШДС ставкаси, иқтидорли ... 

Дата публикации 20.07.2022
2022 йилда имтиёзли ставкани қандай аниқлаш ва ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини қандай тўлдиришни buxgalter.uz илтимосига биноан “Infinity Profit Solution” аутсорсинг компанияси мутахассислари Анастасия ЗАБОЛОТИНА ва Алёна ТРОНОВА тушунтиришди: ... 

Дата публикации 16.07.2022
“ННТ халқаро ташкилотлар грантлари ҳисобига фаолият юритади. Грант лойиҳаларидан бирида Ўзбекистонда маслаҳатлар ва тренинглар ўтказиш учун чет эллик мутахассисларни таклиф қилиш режалаштирилмоқда. Жисмоний шахслар–норезидентларнинг барча харажатларини (транспорт, суткалик, ПЦР харажатлари) ва гонорарлар тўлашни ННТ ўз зиммасига олади”. Бу ҳолда ННТда қандай солиқ оқибатлари юзага келишини buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директорининг биринчи ўринбосари Умид ҲАМРОЕВ тушунтирди: ... 

Дата публикации 15.07.2022
Президент томонидан 13 июль куни “Концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи шахслардан давлат божини ундириш ҳамда уларни солиққа тортиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармон имзоланди. Ҳужжат ушбу тоифадаги солиқ тўловчиларни босқичма-босқич қатъий белгиланган миқдорда ва даромадлар тўғрисида декларация асосида ЖШДС тўлашга ўтказишни назарда тутади. ... 

Дата публикации 27.06.2022
“Касаллик варақалари бўйича харажатларни корхона СКнинг 371-моддасига ҳавола берган ҳолда илгари ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобига 1-илова “Ижтимоий солиқ ҳисобланмайдиган тўлов турлари”да акс эттирган. Ҳозир ҳисоботда имтиёзга ҳавола мавжуд эмас. Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари бўйича ҳисобланган суммалар қандай ва қаерда акс эттирилади? Бунинг учун Ҳисоб-китобга 1-илованинг 0201-сатри - “Иш берувчининг ходимга меҳнатда майиб бўлганлиги ёки соғлигига бошқача шикаст етганлиги билан боғлиқ зарарнинг ўрнини қоплаш тарзидаги Солиқ кодексида кўрсатилган миқдорлардан ортиқча харажатлари”дан фойдаланиш мумкинми?”. Саволга “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 17.06.2022
2022 йил 1 июндан бошлаб меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори оширилди (20.05.2022 йилдаги ПФ-138-сон Фармон 2-б.). Имтиёзли тўловлар бўлган тақдирда ЖШДСни ушлаб қолишда уни қандай ҳисобга олишни buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 15.06.2022
2022 йил 1 мартдан бошлаб ногиронлиги бўлган шахслар учун ЖШДС бўйича имтиёз МҲЭКМнинг 3 бараваригача оширилди. Шунингдек, болаликдан ногиронлиги бўлган шахсни тарбияловчи она-оналар учун ҳам имтиёз назарда тутилган. Агар ҳам ота-онаси ишласа, ҳам болаликдан ногиронлиги бўлган шахс, мисол учун, масофадан ишлаш режимида ишга жойлаштирилган бўлса, уларни бир вақтнинг ўзида қўллаш мумкинми? Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги департаменти директори ўринбосари Умид ҲАМРОЕВ тушунтирди: ... 

Дата публикации 09.06.2022
Корхона чет эл компанияси - таъсисчи вакилларининг яшаш вақтига турар жойни ижарага олади. Мазкур ҳолда қандай солиқ оқибатлари юзага келади? Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 03.06.2022
ДСҚ халқ таълими тизими муассасалари ва ташкилотлари учун ижтимоий солиқнинг 1% ставкаси тарзидаги имтиёзни автоматлаштирди (11.05.2022 йилдаги ПҚ-241-сон қарор). Солиқ органларининг E-imtiyoz ахборот тизимида унга ID 104023 берилди. ... 

Дата публикации 03.06.2022
2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сон Фармон нормаларини ҳисобга олган ҳолда: 1) норезидентлар учун 2022 йил май ойида олинган даромадлар бўйича ЖШДСнинг 12% ставкасини қўллаш мумкинми; 2) норезидентнинг 20% ставка бўйича солиқ солинган, январь-апрель учун олинган даромадларини 12% ставка бўйича қайта ҳисоблаб чиқариш мумкинми? Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 03.06.2022
2022 йил январдан 31 майга қадар МҲЭКМ 822 000 сўмни ташкил этган. 1 июндан бошлаб ушбу кўрсаткич 920 000 сўмгача ўсди. Ушбу ўзгаришларни ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботда қандай акс эттиришни “Норма” экспертлари Татьяна ЛИМАРЕВА ва Дилором САИДОВА тушунтиришди: ... 

Дата публикации 02.06.2022
Корхона норезидент ходимларни ишга жалб қилди ва улар яшаши учун квартирани ижарага олишни режалаштиряпти. Мазкур ҳолатда қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкинлигини buxgalter.uz илтимосига биноан «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА тушунтириб берди: ... 

Дата публикации 02.06.2022
Buxgalter.uz корхона ходимлари ва учинчи шахслар учун саёҳат йўлланмаларини харид қилишнинг солиқ оқибатлари ҳақида кўп маротаба ёзган эди. Мавзунинг давомида яна иккита вазиятни кўриб чиқамиз: 1) иш берувчи яхши ишлаганлиги учун айрим ходимларини Бухоро ва Самарқандга саёҳат билан рағбатлантирди. Бундай рағбат ушбу ходимлар учун моддий наф ҳисобланадими? Бу ҳол учун ЖШДС бўйича қандайдир имтиёзлар мавжудми? 2) Ходим мустақил равишда Хивага туристик йўлланма сотиб олди, у ЖШДС бўйича имтиёздан фойдаланиши мумкинми? ... 

Дата публикации 30.05.2022
Агар мол-мулк ижараси бўйича битим яқин қариндошлар ўртасида тузилса, ЖШДС тўлаш зарурми. Масалан - ота ва ўғил ўртасида? Яқин қариндошлар ўртасида мол-мулкни текин ижарага бериш тўғрисидаги шартнома қандай солиқ оқибатларига сабаб бўлади? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволларга Молия вазирлиги солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директорининг биринчи ўринбосари Умид ҲАМРОЕВ жавоб берди: ... 

Дата публикации 27.05.2022
2022 йил 1 февралдан бошлаб бўялган мато, бўялган газлама ва тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини экспорт қилувчилар ижтимоий солиқни 1% миқдордаги солиқ ставкаси бўйича тўлаш ҳуқуқига эга. Бу ҳолда уни ҳисоб-китоб қилиш тартиби қандай ва қайси давр учун экспорт улуши маҳсулотларнинг камида 80%ини ташкил қилиши керак - муайян ой учунми ёки йил бошидан? Буни Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директорининг биринчи ўринбосари Умид ҲАМРОЕВ тушунтирди: ... 

Дата публикации 20.05.2022
Хусусий мактаб бир неча нафар ўқувчиларини Самарқандга саёҳат қилиш билан рағбатлантирди. Бу ўқувчилар учун моддий наф ҳисобланадими? Буни “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 18.05.2022
Ходим ишдан бўшаяпти. Унда етказган моддий зарари учун қарз мавжуд. Иш берувчи қарзни ундирмасдан, корхона харажатларига ҳисобдан чиқармоқчи бўляпти. Бунда иш берувчи ёки ходимнинг ўзида солиқ оқибатлари юзага келиши мумкинми? Саволга «Норма» компанияси эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 16.05.2022
«Корхона ИФУТ бўйича «Компьютер ва периферия ускуналари» 95110 кодига мувофиқ хизматлар кўрсатади. 27.01.2022 йилдаги ПҚ-104-сон қарорга асосан ижтимоий солиқнинг имтиёзли ставкасини қўллашимиз мумкинми?». Саволга МВ Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директорининг биринчи ўринбосари Умид ҲАМРОЕВ жавоб берди: ...