ЭҲФ
Дата публикации 14.09.2023
«Мана бир неча ҳафтаки, солиқ узилиши коэффициентлари ортиқ эълон қилинмаяпти. Улар бекор қилинишидан олдин Термиздаги юридик шахс билан шартнома тузиш ниятида эдик, аммо унинг коэффициенти жуда ёмон бўлгани боис буни қилмаган эдик. Термизлик ана шу хизматлар етказиб берувчиси билан энди шартнома тузсак бўладими (у монополист)? Коэффициент ҳозиргача эълон қилинганида эди, бугунги кўрсаткич албатта яхши бўлмасди. Бу бизга қандай хавф солиши мумкин?» Вuxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб ўтди: ... 

Дата публикации 06.09.2023
“Корхонанинг омборида мавжуд бўлмаган “Daewoo” русумидаги автомобилнинг текинга олинган эҳтиёт қисмлари узоқ вақтдан буён сақланмоқда. Корхона – давлат унитар корхонаси (ҳокимликнинг улуши – 100%). Бошқа ҳокимлик улушига эга бўлган ДУК эҳтиёт қисмларни текинга бериш илтимоси билан мурожаат қилди. Раҳбар текинга бериш тўғрисидаги таклифни маъқуллади. 1. Эҳтиёт қисмларни топширишда қандай ҳужжатларни расмийлаштириш керак? Таъсисчини хабардор қилиш лозимми? 2. Қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин? ЭҲФ расмийлаштириш керакми? 3. Қандай бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволларга “Норма” эксперти Дилором САИДОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 16.08.2023
Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида низомда харидорга тақдим этилган ҳисобварақ-фактурани кўриб чиқиш муддатини қайси кундан: ЭҲФ санасидан ёки у тақдим этилган санадан бошлаб ҳисоблаш юзасидан аниқлик йўқ. Buxgalter.uz Солиқ қўмитасининг ҚҚС бошқармаси бўлими катта инспектори Гулноза ҚАРШИЕВАдан вазиятни аниқлаштириб беришни илтимос қилди: ... 

Дата публикации 11.08.2023
“Ташкилот лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун шартнома тузди ва 30% миқдорида олдиндан тўлов олди. Ишларни бажариш учун ташкилот ёрдамчи пудрат ташкилотини жалб қилди. Ёрдамчи пудрат шартномасининг суммаси асосий шартнома суммасининг 70 фоизини ташкил этади. Ташкилот (бош пудратчи) буюртмачига қандай суммага ҳисобварақ-фактура тақдим этиши керак? Ёрдамчи пудратчи бош пудратчига қандай суммага ҳисобварақ-фактура тақдим этади? Бундай шартномадан бош пудратчи ташкилот учун қандай солиқ оқибатлари келиб чиқади?” Вазиятни “Норма” экспертлари Дилором САИДОВА ва Ирина АХМЕТОВА тушунтиришди: ... 

Дата публикации 09.08.2023
Улгуржи ва чакана савдони амалга оширувчи ҚҚС тўловчилари сотув чоғида фақат ЭҲФ асосида кирим қилинган товарлар учун электрон ҳисобварақ-фактура расмийлаштиришлари мумкин. Яқинда Солиқ қўмитасининг телеграм-каналида бу ҳақда хабар эълон қилинганди. Бу СҚ ўзгартиришларни жорий этган вақтда июнь ойида эълон қилган худди шу матн. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА солиқ тўловчилар икки ой давомида тўпланиб қолган саволларга жавоб топа олишмаслигини таассуф билан қайд этади: ... 

Дата публикации 04.08.2023
Корхона 2022 йил учун хизматлар экспорти учун бир томонлама ЭҲФга кўпайтириш тарафга тузатиш киритиши лозим. Сабаби – солиқ аудити чоғида хато топишди. Тузатувчи ҳисобварақ-фактура тақдим этишнинг имкони бўлмаяпти – тизим ўтказмаяпти. Хатони тузатиш учун қандай ҳаракатларни бажариш керак? Buxgalter.uz илтимосига биноан бундай вазиятда қандай йўл тутишни Солиқ қўмитасининг ҚҚС бошқармаси бўлими катта инспектори Гулноза ҚАРШИЕВА айтиб берди. ... 

Дата публикации 04.08.2023
СКнинг 244-моддаси 1-қисми 7-бандида назарда тутилган айланмаларни ҚҚСдан озод қилишни қўллаш тартиби ўзгарди. Мазкур банд бўйича кредитларни, заёмларни пул шаклида ва қимматли қоғозлар билан бериш, шу жумладан улар бўйича фоизлар билан бирга бериш, шунингдек РЕПО операциялари, шу жумладан РЕПО операциялари бўйича қимматли қоғозлар берилганлиги учун тўланиши лозим бўлган пул суммалари ҚҚСдан озод қилинади. Ушбу суммалардан ҚҚС тўламаслик учун энди my.soliq.uz ёки my3.soliq.uz сайтида шахсий кабинетнинг “Солиқ имтиёзларини қўллаш тўғрисида мурожаат” хизмати орқали солиқ имтиёзини қўллаш ҳақида мурожаат бериш ва солиқ органларининг маъқуллашини олиш лозим. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА мазкур босқичда янгилик Солиқ қўмитаси мутахассисларининг эътиборини талаб қилади, деб ҳисоблайди: ... 

Дата публикации 14.07.2023
Asl Belgisi. Business мобиль иловаси ёрдамида ҳозирги вақтда товар “Асл белгиси” тизими маълумотлари бўйича кимга тегишли эканлигини текшириш мумкин. Турли тушунмовчиликлардан қочиш учун товарни фақат тизимда сиз товарга эгалик қилувчи ҳисобланган тақдирда реализация қилиш мумкин. Акс ҳолда нафақат ўзингизга, балки сизнинг контрагентларингизга-харидорларга ҳам муаммолар туғдиришингиз мумкин. Asl Belgisi. Business мобиль иловасида сиз товар тўғрисидаги барча ахборотни, шу жумладан ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати, унинг ишлаб чиқарувчиси, сотувчиси тўғрисидаги ахборотни кўрасиз. ... 

Дата публикации 22.06.2023
“Умумбелгиланган солиқлар тўловчиси бўлган компания банкларда депозитларни фоизга жойлаштиради. Ой якуни бўйича банк фоизлар тўлайди ва ҳисобланган фоизлар бўйича маълумотнома тақдим этади. Мазкур маълумотнома асосида компания ҳисобда олинган даромадни акс эттиради. Банк томонидан ҳисобланган фоизларга бир томонлама ЭҲФ тақдим этиш керакми?”. Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан “Balance Calculate” ХК директори, “Profi Training” НТМнинг бухгалтерия ҳисоби бўйича сертификатланган тренери Венера МАЛИКОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 21.06.2023
Кирим ҳужжатларида товар мавжуд эмаслиги туфайли ЭҲФ билан боғлиқ муаммолар умумий овқатланиш ва ритейл учун жисмоний шахслар – деҳқонлар ва томорқа эгаларидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилувчи фирмаларга ҳаммасидан кўра кучлироқ зарба берди. Умуман, юзага келган вазият қонунчиликнинг такомиллаштирилишини талаб қилади, деб ҳисоблайди солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА: ... 

Дата публикации 19.06.2023
Айрим улгуржи ва чакана савдо ташкилотлари ЭҲФ тақдим этиш мумкин бўлмаган ҳолатга дуч келишди. Тизим сотилаётган товарнинг МХИК 2022 йил 1 январдан кейин расмийлаштирилган кирим ҳужжатларида мавжуд эмаслигини маълум қилади ва бундай ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда ҳудудий солиқ органига мурожаат қилишни тавсия қилади. Бундай чоралар ҳақиқатда тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг тўхтатиб турилишига олиб келади, шу боис регулятор томонидан анча ўйланган ёндашувни талаб қилади – деб ҳисоблайди солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА: ... 

Дата публикации 16.06.2023
“ЭҲФни расмийлаштиришда хатога йўл қўйдик: ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган товарнинг МХИКи ўрнига номи кераклиси билан жуда ўхшаш бўлган бошқа МХИКни қўйдик. Аммо тузатилган ЭҲФ тақдим этишга уринишда тузатилган ЭҲФдаги МХИКнинг тузатилган ЭҲФ тақдим этилаётган ЭҲФдаги МХИКга номувофиқлиги тўғрисида хабар чиқмоқда. Бундан МХИКни тузатиш мумкин эмаслиги келиб чиқадими?”. Ушбу вазифани қандай ҳал қилиш ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитасининг ҚҚС бошқармаси бўлими катта инспектори Гулноза ҚАРШИЕВА гапириб берди: ... 

Дата публикации 06.06.2023
2023 йил 1 июндан бошлаб ЭҲФни расмийлаштириш чоғида янги устунларни – “етказиб берувчи тоифаси” ва “реализация мақсади”ни тўлдириш зарур. Бу янгилик бухгалтерларда кўплаб мураккабликлар туғдирди... Энг кўп муҳокама қилинган масала – ижарага берувчи коммунал хизматлар учун ЭҲФни қайта тақдим этишда нимани танлаши керак. Ушбу вазиятнинг ечимини buxgalter.uz илтимосига биноан Гулнора ЭРГАШЕВА айтиб берди: ... 

Дата публикации 05.06.2023
Мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган товарлар айланмасининг барча иштирокчилари, ўз вақтида бундай кодларни ЭҲФда акс эттириш заруратига дуч келишади. Алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари ва сотувчилари биринчилардан бўлиб ушбу амалиётни ўзларида синаб кўришди. Ҳаммаси шунчаки осон эмаслиги маълум бўлди... Кўпинча “Асл белгиси”нинг шахсий кабинетида айланма иштирокчиси ҳисобварақ-фактурага хатолар билан ишлов берилган деган хабар олади, текширувда эса товар илгаригидек сотувчининг ҳисобида турганлиги маълум бўлади. Бундай хатолардан қандай қочиш мумкинлиги ҳақида Турон» ЦРПТ “Алкоголь маҳсулотлари” товар гуруҳи менежери Нусратилла ШАРИПХОДЖАЕВ гапириб берди: ... 

Дата публикации 01.06.2023
2023 йил 1 июндан бошлаб ЭҲФни расмийлаштириш чоғида янги устунларни – “етказиб берувчи тоифаси” ва “реализация мақсади”ни тўлдириш зарур. Қандай қилиб уларни тўғри тўлдириш кераклиги ва янгиликнинг мақсади нимадан иборат эканлигини buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитасининг ҚҚС бошқармаси бўлими катта инспектори Гулноза ҚАРШИЕВА сўзлаб берди: ... 

Дата публикации 31.05.2023
“Мажбурий ижро бюроси ускунани хатлади ва уни электрон дўкон орқали аукционга қўйди. Корхонага ускуна реализация қилинганлиги тўғрисида қандай ҳужжатлар тақдим этилган бўлиши керак?”. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан “Balance Calculate” ХК директори, “Profi Training” НТМнинг бухгалтерия ҳисоби бўйича сертификатланган тренери Венера МАЛИКОВА тушунтириб берди: ... 

Дата публикации 29.05.2023
МХИК – электрон ҳисобварақ-фактуралар ва онлайн-НКТ чекларининг муҳим реквизити. МХИК билан боғлиқ хатолар ва уларнинг оқибатларидан қочиш учун ФМО мутахассислари ёрдамида тузилган бизнинг чек-варағимиздан фойдаланинг: ... 

Дата публикации 26.05.2023
“Компания – ҚҚС тўловчиси В2В хизматини кўрсатди. Ҳисобварақ-фактура тақдим этиш чоғида хизмат олувчисида ҚҚС тўловчиси гувоҳномасининг ҳолати фаол эмаслигини кўрдик. У гувоҳнома тўхтатиб турилганини важ қилиб, ЭҲФни рад этди ва гувоҳнома қайта тикланганидан кейин уни қайтадан тақдим этишни таклиф қилди. Контрагентнинг ҳаракатлари қонунийми?”. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитасида тушунтириб беришди: ... 

Дата публикации 25.05.2023
“Лизинг компанияси – ҚҚС тўловчиси Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида низомнинг 59-1-бандига мувофиқ лизинг бўйича фоизларга бир томонлама ҳисобварақ-фактура тақдим этади. Лизинг олувчилар икки томонлама ЭҲФ тақдим этилишини талаб қилишмоқда. Бу вазиятда ким ҳақ ҳисобланади? Лизинг компанияси лизинг бўйича фоизларга қандай ҳисобварақ-фактурларни тақдим этиши керак?”. Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Азиз ҲОШИМОВ жавоб берди: ... 

Дата публикации 07.04.2023
“Умумбелгиланган солиқ тўловчиси бўлган корхона 2022 йилда кафолат хати асосида бошқа корхонага хизматлар кўрсатди. Буюртмачи бажарилган ишларга доир шартнома тузиш ва бизнинг хизматларимиз учун тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган. Буюртмачининг вакиллари томонидан имзоланган бажарилган ишлар далолатномалари мавжуд. Аммо 2023 йилнинг март ойига қадар буюртмачи ўз мажбуриятларини бажармади. 2023 йилнинг март ойида хўжалик суди бизнинг фойдамизга қарор чиқарди ва буюртмачига қарздорликни сўндириш мажбуриятини юклади. Агар ҚҚС ставкаси ўзгармаган бўлса, бухгалтерия ҳисобида ушбу вазиятни қандай ўтказмалар билан расмийлаштириш лозим? ЭҲФ расмийлаштириш керакми?”. Саволларга “Норма” эксперти Дилором САИДОВА жавоб берди: ...