ЭҲФ
Дата публикации 22.11.2022
Бугун, 2022 йилнинг 22 ноябрида Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида низомнинг 59-1-банди кучга киради. У бир томонлама ЭҲФ тақдим этиш йўли билан расмийлаштириладиган харажатлар ва бошқа даромадлар рўйхатини белгилайди. Buxgalter.uz илтимосига биноан нормани солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди: ... 

Дата публикации 08.11.2022
«Уч ой аввал тузилган ҳисобварақ-фактурада товар қиймати нотўғри кўрсатилгани аниқланди. Етказиб берувчи битта нолни адашиб кўрсатган, ходимимиз эса ноаниқликка эътибор бермай, ҳисобварақ-фактурани имзолаган». ДСҚ санкциялар қўлланмаслиги учун бундай хатоларни қандай тузатишни тушунтириб берди. ... 

Дата публикации 28.10.2022
Кўпгина товарлар ва хизматларни сотувчилар мижозлардан тўловларни масофадан туриб қабул қилиш имконини берадиган тўлов ташкилотлари сервисларидан фойдаланадилар. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА buxgalter.uz илтимосига кўра жисмоний шахсларга реализация қилинган хизматлар ва товарлар учун бир томонлама ЭҲФ бекор қилингач юзага келган қийинчиликларни қандай бартараф этишлари мумкинлиги ҳақида гапириб берди: ... 

Дата публикации 27.10.2022
Харидор товарни қайтарса, кўрсатилган хизматлардан воз кечса, ёхуд жўнатилган товарлар (кўрсатилган хизматлар) нархи, сони ёки ҳажми камайса, етказиб берувчи солиқ базасига тузатиш киритиш учун қийматни камайтиришга қаратилган қўшимча ЭҲФни тақдим этиши керак 14.08.2020 йилдаги 489-сон ВМҚга 2-илованинг 40-б. ДСҚ буни қандай амалга ошириш кераклиги ҳақида тушунтириш берди: ... 

Дата публикации 26.10.2022
«Ташкилот Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарорига кўра жарима санкциялари ва пеня кўринишида даромад олди. Фойда солиғи ҳисоб-китобида бухгалтер ушбу суммаларни кўрсатиб, уларга солиқ солди. Бироқ, бир томонлама ЭҲФ бекор қилингани боис бир томонлама тартибда ЭҲФ тақдим эта олмаймиз». Вuxgalter.uz илтимосига кўра ДСҚ юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бошқармасининг умумбелгиланган солиқлар бўлими бошлиғи Хурсандбек БЕКМАТОВ жарима ва пеня суммаларини my.soliq.uz сайтида қандай акс эттириш лозимлиги юзасидан тушунтириш берди: ... 

Дата публикации 25.10.2022
ҚҚС тўловчи воситачининг ҚҚС тўламайдиган комитент билан ўзаро ҳисоб-китоблари қандай ҳисобга олиниши ва расмийлаштилириши юзасидан «Норма» эксперти Ирина АХМЕТОВА тушунтириш берди: ... 

Дата публикации 20.10.2022
«Корхона кабель ва сим маҳсулотларини биржа орқали бюджет ташкилотлари ва корпоратив буюртмачиларга реализация қилади. Лотлар бўйича тузилган шартномаларда идишларнинг қиймати товарларнинг қийматига киритилиши белгиланган. Бу ҳолда ҳисобварақ-фактуралар қандай расмийлаштирилади? Товар қийматини идишларнинг қийматини чегирган ҳолда, уларни эса алоҳида сатрда кўрсатиш керакми? Ёки идишларнинг қийматини товарни етказиб бериш билан боғлиқ материалларга сарф-харажатлар сифатида тан олиш керакми?». Ушбу саволга buxgalter.uz илтимосига кўра МВ Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаш департаментининг билвосита солиқлар ва божхона тўловлари услубияти бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚОБИЛОВ жавоб берди: ... 

Дата публикации 14.10.2022
«Корхона ҚҚС ва фойда солиғини тўлайди. 22.08.2022 йилдаги 471-сон ВМҚ талабларини ҳисобга олган ҳолда курсдаги фарқлар бўйича бир томонлама ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш керакми? Солиқ солиш мақсадида курсдаги фарқ бухгалтерия ҳисобининг қайси счётларида ҳисобга олинади? Банклардаги депозитлар бўйича фоизлар, шунингдек суднинг ҳал қилув қарори билан ундирилган етказиб берувчидан пеня тарзидаги даромадларга бир томонлама ЭҲФ расмийлаштириш керакми? Buxgalter.uz ДСҚ юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бошқармасининг умумбелгиланган солиқлар бўлими бошлиғи Хурсандбек БЕКМАТОВдан ушбу саволларга жавоб беришини сўради: ... 

Дата публикации 13.09.2022
2022 йил 1 сентябрдан бошлаб дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш бошланди. ЭҲФда рақамли маркировкалаш учун устун ва онлайн-НКМ чекларидаги майдонни қайси санадан тўлдириш мажбурий, маркировкаланган дори воситаларини қандай қилиб доналаб сотиш ва беморни даволаш учун фойдаланилган дори воситалари ва тиббий буюмларни чиқаришни тўғри расмийлаштиришни buxgalter.uz илтимосига биноан “CRPT TURON” МЧЖ рақамли маркировкалаш тизими оператори “Дори препаратлари” товар гуруҳи менежери Диёр РАСУЛЕВ тушунтирди: ... 

Дата публикации 08.09.2022
“Ўзбекистоннинг резиденти бўлган иккита компания - топшириқ (воситачилик) шартномасини тузишди. Бир компания бошқа компаниянинг буюртмаси бўйича чет элда буюртмачининг маблағлари ҳисобидан ускуна сотиб олиш мажбуриятини олди. У маҳсулотни сотиб олиш билан боғлиқ барча харажатларни, шу жумладан - барча зарур тўловларни амалга оширди, буюртмачи юкни олувчи ҳисобланади. Буюртмачида БЮД ИМ-40 кирувчи ҳисобварақ-фактуралар реестридан ўтди. Бироқ томонлар шартномага доир ўз мажбуриятларини бажаргандан сўнг, буюртмачи ўз ҳамкоридан БЮДдан ташқари, товарга ҳисобварақ-фактура расмийлаштиришни талаб қилди”. Бундай талаб қанчалик қонунийлиги ва вазиятдан қандай тўғри чиқишни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 05.09.2022
“Дўкон маиший техникани реализация қилади. “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунга биноан харидор камчиликларни аниқлаган тақдирда бутун кафолат муддати давомида товарни қайтариш ҳуқуқига эга. Бизнинг товарларимиз 1 йил ва ундан ортиқ кафолат муддатига эга. Жорий йилнинг июль ойига қадар сотишни бир томонлама ҳисобварақ-фактуралар билан расмийлаштирдик, ҳозир бундай имконият мавжуд эмас. Агар харидор бир неча ой олдин сотиб олган товарни қайтарса, қандай ҳаракат қилиш зарур?”. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш департаменти ҚҚС маъмуриятчилиги бошқармаси бош инспектори Рустам ТЎХТАСИНОВ тушунтирди: ... 

Дата публикации 26.08.2022
Вазирлар Маҳкамасининг 22.08.2022 йилдаги 471-сон қарори билан Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга (14.08.2020 йилдаги 489-сон ВМҚга 2-илова) ўзгартиришлар киритилди. ... 

Дата публикации 04.08.2022
ДСҚ турар жой ва нотурар жойларнинг МХИКни деталлаштирди. Ушбу объектларнинг асосий МХИКлари ва аввал қўлланилган 09801001005000000 (атрибутлари билан) ва 09801001999000000 МХИКлар нофаол ҳолатга ўтказилади. Солиқ тўловчилар қандай ишлашлари керак? ... 

Дата публикации 22.07.2022
2022 йил 11 июлдан бошлаб ДСҚ жисмоний шахслар билан ҳисоб-китобларда суиистеъмолчиликни қисқартириш ва фискал маълумотларнинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида бир томонлама ЭҲФ расмийлаштириш имкониятини чеклади. ДСҚ мутахассислари buxgalter.uz илтимосига биноан бундай шароитларда солиқ ... 

Дата публикации 15.06.2022
Тадбиркорлар томонидан кўпинча ЭҲФда нотўғри ўлчов бирликларидан фойдаланилган маҳсулотларга ДСҚ қатъий белгиланган ўлчов бирликларини ўрнатмоқда. Биринчи бўлиб бундай ўлчов бирликлари буғдой, арпа, пахта чигити, маккажўхори ва пахта линтига белгиланди. Buxgalter.uz товар қадоқланган кўринишда реализация қилинганда нима қилиш кераклигини аниқлаштирди. ... 

Дата публикации 14.06.2022
ДСҚнинг аввал маълум қилинган жадвалига мувофиқ айрим фаолият турлари учун бир томонлама ЭҲФ тақдим этиш имконияти бекор қилинади. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди. ... 

Дата публикации 09.06.2022
Солиқ қўмитаси хатлар йўлламоқда, унда солиқ тўловчиларга онлайн-НКМ ва виртуал кассалар чекларида МХИК кўрсатилмаганлиги ёки хато кўрсатилганлиги тўғрисида хабар беради. Солиқ маслаҳатчиси Рустам СОБИРОВ buxgalter.uz илтимосига биноан МХИК билан боғлиқ вазиятни шарҳлаб берди. Мутахассиснинг фикрига кўра, солиқ органларининг ўзи муаммони ҳал қилишга ёрдам бериши мумкин: ... 

Дата публикации 09.06.2022
2022 йил март ойидаги сўмнинг кескин қадрсизланганидан кейин узлуксиз равишда мустаҳкамланиши айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботларида салбий курс фарқини акс эттиришда муаммоларни юзага келтирди. Молиявий маслаҳатчи Анвар РЎЗМАМАТОВ (ACCA DipIFR, CAP) buxgalter.uz илтимосига биноан, солиқ тўловчилар бундан кейин ҳам салбий курс фарқига ЭҲФ тақдим эта олишмаса, мазкур вазиятдан қандай чиқишлари мумкинлигини айтиб берди: ... 

Дата публикации 09.06.2022
“ҚҚС тўловчиси бўлган корхона аҳолига тиббий хизматлар кўрсатади. Корхона ҚҚС бўйича солиқ имтиёзларидан фойдаланади. Бунда ҳисобварақ-фактураларда солиқни кўрсатиш зарурми? ҚҚС бўйича имтиёз чет эл компанияси - ҳамкор томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматларга татбиқ этиладими? Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 21.04.2022
“Ташкилот Европада харид контракти бўйича $100 минг миқдорида товарлар харид қилди ва уларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кирмай, реализация қилиш контракти бўйича РФда $120 мингга сотиб юборди. Мазкур вазиятни солиқ ҳисоботларида қандай тўғри кўрсатиш ҳамда солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш керак?”. Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди: ...