Мол-мулк солиғи
Дата публикации 20.01.2023
Кеча имтиёзларни нотўғри қўллаш муаммосига дуч келган солиқ тўловчилар, бугун ҳисоб-китобни янги маълумот билан топширишлари мумкин. Buxgalter.uz Солиқ қўмитасида тафсилотларни аниқлаштирди: ... 

Дата публикации 18.01.2023
“Агар корхонада ресурс солиқлари солинадиган объектлар мавжуд бўлмаса, солиқ органларига улар бўйича ноль кўрсаткичли солиқ ҳисоботларини тақдим этиш керакми? Масалан, агар корхона кўчмас мулкка эга бўлмаса, балки бинони офис учун ижарага олган бўлса”. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Солиқ назорати методологияси ва сифатини баҳолаш бошқармаси бошлиғи Азиз ҲОШИМОВ тушунтирди: ... 

Дата публикации 09.01.2023
“Корхона ўтган йилда мол-мулк солиғи бўйича солиқ солинадиган базани аниқлаш учун кўчмас мулкни мустақил баҳолашни амалга оширмади. Буни 2023 йилда амалга ошириш мумкинми?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ жавоб берди: ... 

Дата публикации 06.01.2023
СКга юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ қисмида киритилган ўзгартиришлар ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлаш муддатларига дахл қилади. Жисмоний шахслар учун яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектлари қисмида солиқ суммасини ўтган йилдагига нисбатан ўсишини чеклаш бекор қилинади ва ставкалар индексация қилинади: ... 

Дата публикации 21.12.2022
«АВ объектини реконструкция қилиш учун рухсатнома олинган пайтдан бошлаб 24 ой ўтди, бироқ у ҳали давом этмоқда. Лойиҳа-смета ҳужжатларида реконструкция қилиш муддати қайд этилмаган. Реконструкция қилиш учун рухсатнома олингандан кейин 24 ой ўтгач, ушбу объект бўйича қандай ставкада мол-мулк солиғи солинади? Бино қайси пайтдан бошлаб қурилиши тугалланмаган объект деб ҳисобланади?» Ушбу саволларга buxgalter.uz илтимосига кўра ДСҚ Солиқ назорати методологияси ва сифатини баҳолаш бошқармаси бошлиғи Азиз ҲОШИМОВ жавоб берди: ... 

Дата публикации 03.10.2022
2022 йилнинг 1 октябрига қадар кўчмас мулк қийматини мустақил баҳолашни ўтказиш ҳуқуқидан фойдаланган солиқ тўловчилар (30.12.2021 йилдаги ПҚ-73-сон қарор 15-б.) 2022 йил учун юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ суммаси тўғрисида аниқлаштирилган маълумотнома ва баҳолаш ҳисоботини солиқ органларига тақдим этишлари керак. ДСҚ буни масофадан туриб қандай амалга оширишни тушунтирди: ... 

Дата публикации 29.09.2022
“Ташкилотда иккита автомобиллар тўхташ майдони мавжуд – хизмат ва тижорий тўхташ майдони. Иккала тўхташ майдони автотранспорт учун белгилар чизилган, шлагбаум ва видеокузатув камералари билан жиҳозланган асфальт қопланган майдонларни намоён қилади. Тижорий автомобиллар тўхташ майдони назоратчи учун хона билан ҳам жиҳозланган. Бундай очиқ автомобиллар тўхташ майдонлари мол-мулк солиғи солиш объекти ҳисобланадими? Агар очиқ автомобиллар тўхташ майдони ижарага берилса, шартномани E-Ijara тизимида рўйхатга олиш зарурми?”. Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Ресурс солиқлари маъмуриятчилиги бошқармаси бошлиғи Нодир ҚОДИРОВ жавоб берди: ... 

Дата публикации 16.09.2022
“2022 йилнинг апрель ойида ЛСҲ бўйича бино қурилишининг норматив муддати тугади. Шу ойда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасининг майдони камайтирилди, кадастр ҳужжатлари қайта расмийлаштирилди”. Мазкур вазиятнинг солиқ оқибатлари ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларини прогнозлаштириш департаменти бош мутахассиси Муҳиддин ХОЛМУРОДОВ гапириб берди: ... 

Дата публикации 14.09.2022
“Хусусий уйда қуёш сув иситиш тизими ўрнатилган. Унинг учун субсидия олиш мумкими?” Қайта тикланувчи энергия манбаларини ўрнатганлар учун мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича қандай имтиёзлар назарда тутилганлигини buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларини прогнозлаштириш департаменти бош мутахассиси Муҳиддин ХОЛМУРОДОВ тушунтирди: ... 

Дата публикации 12.09.2022
2022 йил 1 июлдан бошлаб бўш турган бинолар, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва бошқа шунга ўхшаш объектларга нисбатан мол-мулк ва ер солиқларининг оширилган ставкалари бекор қилинган (28.06.2022 йилдаги ПФ-162-сон Фармон 1-б.). Энди ушбу объектларга нисбатан солиқ имтиёзлари ва преференцияларини қўллаш мумкин. 9 сентябрда ПФ-218-сон Фармон билан ушбу нормани амалга ошириш тартиби тасдиқланди. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида. ... 

Дата публикации 05.09.2022
СКнинг 483-моддаси ёки Президентнинг ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан мол-мулк ва ер солиқларини тўлашдан тўлиқ озод қилинган юридик шахслар – мол-мулк солиғи ва ер солиғи тўловчилар жорий йилнинг август ойидан бошлаб ушбу солиқларни ҳисобланган сумманинг 1%и миқдорида тўлайди. Бироқ ҳам Солиқ кодекси, ҳам бошқа НҲҲ бўйича имтиёзларга эга бўлган ташкилотлар мавжуд. Улар ушбу солиқларни тўлашлари зарур ёки зарур эмаслигини Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларини прогнозлаштириш департаменти ходимлари – ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғи методологияси бўлими бошлиғи Зарема МЕНАЛИЕВА ва бош мутахассис Муҳиддин ХОЛМУРОДОВ тушунтиришди: ... 

Дата публикации 17.08.2022
“Савдо комплексига ажратилган ер участкаларида маъмурий бинолар, қозонхоналар ва комплекснинг меъёрда фаолият кўрсатиши ва уни бевосита белгиланган мақсадига кўра ижарага бериш учун зарур бўлган бошқа иншоотлар жойлашган. Ер участкасининг умумий майдони – 59,6 гектар, савдо объектлари остидаги майдон – 5 гектар. Биз хизматлар соҳаси учун мўлжалланган солиқ имтиёзларини қўллашимиз мумкинми?”. Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти бош мутахассиси Муҳиддин ХОЛМУРОДОВ жавоб берди: ... 

Дата публикации 08.08.2022
2022 йил августдан бошлаб СКнинг 483-моддасига ва Президентнинг ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига биноан мол-мулк солиғидан озод қилинган барча хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобланган солиқ суммасининг 1%ини бюджетга тўлайди (СК 75-м. 11-қ.). Солиқ ҳисоботини қайта топшириш зарур ёки зарур эмаслиги ва солиқларни қандай тўлашни аввал Молия вазирлиги ходимлари тушунтиришганди. Энди эса ушбу масалани солиқ идорасида аниқлаштиришди: ... 

Дата публикации 08.08.2022
“Доимий муассаса кўчмас мулк сотиб олиши мумкинми? Бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келади? ДМ кейинчалик ўз кўчмас мулкини ижарага бериши мумкинми ва бу қандай солиқ оқибатларига сабаб бўлади?”. Buxgalter.uz илтимосига биноан саволларга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 22.07.2022
2022 йилда мол-мулк солиғини ҳисоблаб чиқариш учун мустақил баҳолашни ўтказган ташкилотлар қайта баҳолаш натижаларини масофадан туриб – my3.soliq.uz сайтида “Мол-мулкни баҳолаш натижаларини тақдим этиш” янги интерактив хизмати ёрдамида топширишлари мумкин. Ундан қандай фойдаланиш ва қайта баҳолаш ... 

Дата публикации 06.05.2022
Айрим корхоналар солиқ органидан минимал қийматдан келиб чиққан ҳолда мол-мулк солиғи бўйича аниқлаштирилган бўнак маълумотномаларини тақдим этиш зарурати тўғрисида билдиришнома олишди. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА ва ДСҚ Ресурс солиқлар маъмуриятчилиги бошқармаси бошлиғи Нодир ҚОДИРОВ тушунтиришди: ... 

Дата публикации 28.04.2022
Юридик шахсларнинг шахсий кабинетларига Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси томонидан солиқ тўловчилар 30.12.2021 йилдаги ПҚ-73-сон қарорга мувофиқ мол-мулк солиғи бўйича аниқлаштирилган маълумотнома тақдим этишлари тўғрисида хат йўлланди. Буни 3 кун ичида амалга ошириш зарур. Ким талабномани бажармаса, СКнинг 111-моддаси ва МЖТКнинг 175-моддасига мувофиқ жаримага тортиладилар ва ҳисобварақлар бўйича операциялари тўхтатиб турилади. Қандай жавоб беришни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 22.04.2022
“Ташкилот мол-мулкни мустақил баҳолаш учун баҳоловчиларни жалб қилди. Натижа 1 кв. метр учун минимал қийматдан паст бўлди. Мол-мулк қийматини балансда ўзгартириш керакми? Амортизация ҳисоб-китобида қайта баҳолаш натижаларини ҳисобга олиш зарурми? Агар зарур бўлса, у ҳолда маҳсулотлар қиймати бир неча баравар ошиб кетади”... Мустақил баҳолаш натижалари билан қандай йўл тутишни Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА тушунтириб берди: ... 

Дата публикации 21.04.2022
20 апрель куни солиқ ҳисоботининг янги шакллари тасдиқланди. ДСҚ ўзининг Телеграм-каналида йўриқномани (матнли ва видео) эълон қилди, у сизга шаклларни тўлдириш чоғида хатога йўл қўймасликка ёрдам беради. ... 

Дата публикации 19.04.2022
Президентнинг 15.04.2022 йилдаги ПҚ-208-сон қарори билан юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда 1 кв. метрнинг энг кам қиймати тўғрисидаги талабни қўллаш зарур бўлган объектлар рўйхатига тузатиш киритилди. ...