Маслаҳатлар
Солиқ назорати
Дата публикации 22.09.2021
Агар сизнинг раҳбарингиз ёки таъсисчингиз (иштирокчингиз) илгари банкрот деб топилган ташкилот раҳбариятига алоқаси бўлса ёки солиқлардан қасддан бўйин товлаш учун раҳбар ёки таъсисчи (иштирокчи) сифатида жавобгарликка тортилган бўлса, солиқ органи сизнинг корхонангизни юқори хавф тоифасига киритиши ва ҚҚСни ҳисобга олишга бўлган ҳуқуқни рад этиши мумкин. ДСҚ нима учун бундайлигини тушунтирди. ... 

Дата публикации 22.09.2021
Энди тадбиркорлик субъектларининг бўлғуси текшируви ҳақидаги ахборотни СМС орқали олиш мумкин. Ушбу ахборотни олишнинг бошқа усуллари ҳам мавжуд. Улардан қандай фойдаланиш ҳақида buxgalter.uz шарҳида ўқинг. ... 

Дата публикации 09.09.2021
Солиқ мониторинги корхонани солиқ текширувидан озод этишни тақозо қилади, бунинг ўрнига унинг фаолияти тўлиқ очиқ бўлиши лозим. Агар Сиз ушбу қадамга тайёр бўлсангиз, унда солиқ органлари билан ўзаро ҳамкорлигингизни белгиловчи асосий ҳужжат бўлиб Ахборот ҳамкорлиги регламенти ҳисобланади. Унга риоя этмаган тақдирда, солиқ инспекцияси мониторингни муддатидан аввал тўхтатиш ҳуқуқига эга (СК 172-м.). Мазкур ҳужжатни қандай тайёрлашни “Норма” юристлари тушунтириб беришди. ... 

Дата публикации 28.06.2021
Солиқ мониторинги иштирокчиси ва солиқ органи муайян регламент асосида ҳамкорлик қилиши керак (СК 170-м.). Сиз ўзингиз ахборотга доир ҳамкорлик тартибини танлашингиз, уни регламентда акс эттиришингиз ва солиқ органларига юборишингиз мумкин. Буни қандай амалга оширишни buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Солиқ солиш методологияси департаменти катта давлат инспектори Улуғбек НАБИЕВ тушунтирди: ... 

Дата публикации 18.06.2021
Агар камерал текширув чоғида солиқчиларда солиқ тўловчига нисбатан эътирозлар пайдо бўлса, бу ҳар доим ҳам талабнома тақдим этиш билан тугамайди. Камерал текширувнинг эҳтимолий оқибатларини НҲҲга ҳаволалар билан buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гульнара ЭРГАШЕВА жадвалда йиғди: ... 

Дата публикации 09.06.2021
Солиқ мониторинги - бу тадбиркор ва солиқ органлари ўртасидаги очиқликка асосланган ўзаро манфаатли ҳамкорлик эвазига солиқ текширувлари ўтказилишидан халос бўлиш. Бу - фақат солиқ тўловчининг ташаббуси билан амалга оширилиши мумкин бўлган солиқ назоратининг ягона тури. Аммо ҳамма ташкилотлар эмас, балки олдинги йил учун даромадлари йиллик молиявий ҳисобот маълумотларига кўра камида 10 млрд сўмни ташкил этган йирик корхоналар унинг иштирокчилари бўла олишади. СК 169-м., 5-қ. ... 

Дата публикации 18.05.2021
Мурожаат қилувчиларни Soliq мобиль иловаси орқали ёлғон хабарлари учун жазолашадими? “Солиқ ҳамкор” дастури орқали шикоят қилувчиларнинг жавобгарликлари ва имтиёзлари тўғрисида buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Сайёр солиқ текширувлари бошқармаси катта инспектори Руслан АБСАЛЯМОВ гапириб берди. ... 

Дата публикации 28.04.2021
Солиқ қўмитаси фуқароларни товарларни ёки хизматларни сотишда ҳуқуқбузарликлар устидан тезкор тарзда шикоят бериш имкониятини тақдим этадиган “Солиқ ҳамкор” дастурига ўргатмоқда. Ушбу тизим унинг ёрдамида ноҳалол рақобатдан ҳимояланганми? Агар илгаригиси тасдиқланмаган бўлса, ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ҳар бир хабардан сўнг савдо шохобчаси текшириладими? Ушбу дастурдан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин? ... 

Дата публикации 14.04.2021
Ўтган йилнинг дастлабки икки ойига нисбатан 2021 йилда худди шу давр учун солиқ текширувларининг сони деярли 5 бараварга ошди. ДСҚ департамент директори Лутфулло УМУРЗОҚОВ нима учун эканлигини тушунтирди. ... 

Дата публикации 30.03.2021
Замонавий солиқ назорати шундай тузилганки, корхона тўғри ишлаганда унинг кўзга кўринмайдиган ҳозирлигини умуман сезмаслик мумкиндек туюлади. Бироқ ҳар қандай бухгалтер бунга ишониш қийинлигини яхши билади. Шунингдек “Риск-таҳлил” натижалари бўйича солиққа оид ҳуқуқбузарликларни содир этиш хавфи ҳар қандай корхонада мавжуд бўлиши ҳам маълум. ... 

Дата публикации 19.03.2021
ҚҲТБТда «Солиқ мониторингида иштирок этувчи юридик шахс ва солиқ органи ўртасидаги ахборотга доир ҳамкорлик регламентини тасдиқлаш ҳақида»ги қарор лойиҳаси жойлаштирилган. Юридик шахс билиши керак бўлган асосий жиҳатлар – buxgalter.uz шарҳида: ... 

Дата публикации 17.03.2021
«Нақдлаштириш» компаниялари билан ишлаган корхоналарнинг мансабдор шахслари маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилмайдилар, башарти шу йилнинг 1 майига қадар, ушбу корхоналар томонидан асоссиз ҳисобга олинган ҚҚС суммаси бўйича ихтиёрий қайта ҳисобот топширилса». Бундай хабарни бугун ДСҚ ўзининг телеграм-канали ва солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетлари орқали тарқатди. ... 

Дата публикации 17.03.2021
Нотўғри юборилган хабарномалар ва асосланмаган талабларга доир муаммо юзасидан солиқ маслаҳатчиси Ирода АББОСХОНОВА ўз фикрларини билдирди. Экспертнинг фикрича, солиқ тўловчиларга юбориладиган айрим хабарномалардаги талабларнинг асоссизлиги солиқчиларда ички назоратнинг етарли даражада эмаслигидан ва хатолар учун жавобгарлик йўлга қўйилмаганлигидан далолат беради: ... 

Дата публикации 17.03.2021
ДСҚ уларда 2021 йил 20 апрелдан 1 июлга қадар солиқ аудити ўтказиладиган 206 та ташкилотдан иборат рўйхатни эълон қилди. Шундан кейин қўшимча рўйхат аниқланади, унга дастлабки маълумотларга кўра 500-800 та корхона киритилади. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди. ... 

Дата публикации 24.02.2021
2021 йилнинг бошида Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди. У камерал солиқ текшируви, сайёр солиқ текшируви ва солиқ аудитини ўтказиш қоидаларини ўзида бирлаштирган. Камерал солиқ текшируви соҳасидаги энг муҳим янгиликлар ҳақида “Норма” экспертлари - адвокат Элеонора МАЗУРОВА ва юрист Альберт САФИН гапириб беришди: ... 

Дата публикации 11.02.2021
2 мартдан бошлаб Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида низомга киритилган тузатишлар кучга киради. Юридик манзил ўзгарганда фақат солиқ органларида хўжалик юритувчи субъектга нисбатан солиқ мажбуриятларини бажариш бўйича эътирозлар бўлмаган тақдирда қайта рўйхатдан ўтказиш имконияти мавжуд бўлади. ... 

Дата публикации 03.02.2021
ДСҚ шартнома тузишдан олдин контрагентни тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммасини камайтириш тарзидаги ҳуқуқни суиистеъмол қилиш борасида текшириш имконини берадиган янги сервисни ишга туширди. Ундан лозим “даражада эҳтиёткорлик қилиш” мақсадида фойдаланиш мумкин. Рўйхатда - 396 та корхона. Buxgalter.uz янги функционални синаб кўрди. ... 

Дата публикации 12.01.2021
Вазирлар Маҳкамасининг “Солиқ хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини) аниқлаш ва солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. ... 

Дата публикации 12.10.2020
5 октябрь куни buxgalter.uz ДСҚ томонидан йўлланган СКнинг 223-моддаси қўлланилиши тўғрисидаги эслатма Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида низомда назарда тутилган ҳолларга нисбатан нотўғри эканлиги хусусида ёзган эди. ДСҚ Солиқ солиш бўйича маслаҳат бошқармаси бошлиғи Азиз ҲОШИМОВ мазкур масала юзасидан ДСҚ позициясини тушунтирди. ... 

Дата публикации 28.08.2020
Солиқ органи сиз билан «талабнома» орқали мулоқот қилиши камерал текширув қоидаларида назарда тутилган. У фаолиятингизга салбий таъсир кўрсатмай, тезкор тузатиш киритишга йўналтирилган. Инспекторлар корхонангиз камерал текширувдан ўтказилаётгани ҳақида сизни хабардор қилишга мажбур эмаслар. Уни ўтказиш учун прокуратура органларининг розилигини олишга ҳам. ... 

Помощь