Солиқ назорати
Дата публикации 20.04.2023
“Биз солиқ аудити хулосасига рози эмасмиз.Текширувчи органнинг қарори устидан текширувни ўтказган инспекция орқали шикоят бериш лозим. Суд эса шикоятни кўриб чиқиш учун яна қарорни қабул қилган солиқ органига юбориши мумкин. Бизнинг далил-исботларимизни эшитишлари учун биз қандай ҳаракат қилишимиз керак?” Ҳаракатлар режасини buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА айтиб берди: ... 

Дата публикации 27.03.2023
“Корхона таъсисчидан- жисмоний шахсдан транспорт воситасини ижарага олган. 2022 йилнинг декабрь ойида 97 млн сўмга хизмат кўрсатилди. Фойда солиғи ҳисоб-китобида 0112-“Оператив ижара бўйича харажатлар” сатрида биз ушбу харажатларни чегириб ташланадиган харажатлар сифатида кўрсатганмиз. Лекин – биз “автокамерал” натижалари бўйича уларда дастурда ЭҲФ мавжуд эмаслиги боис ижара бўйича харажатлар суммаси кўринмаётганлиги ва 2022 йил учун фойда солиғи бўйича ҳисоботни қайта топшириш кераклиги ҳақида хат олдик”. Бу вазиятда корхона харажатларни қандай асослаши кераклигини “Норма” эксперти Дилором САИДОВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 10.03.2023
2023 йил 1 майдан бошлаб тўлов ташкилотлари жисмоний шахслар ўртасида пул ўтказмалари амалга оширилганда, ўз хизматлари учун ЭҲФ тақдим этади. Шу жумладан – комиссия учун 0 сўм бўлган тақдирда ҳам. Янгилик талай саволлар туғдиради, уларга ҳозирча қонун ҳужжатларида ҳамда регуляторнинг тушунтиришларида жавоб мавжуд эмас. Норма кучга киргунга қадар қандай муҳим жиҳатларни аниқлаштириб олиш кераклиги ҳақида солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА гапириб берди: ... 

Дата публикации 10.03.2023
“Корхона ўзига тегишли бинони сотди. Барча зарур ҳужжатлар 2021 йилнинг апрель ойи билан расмийлаштирилди, нотариус битимни 2021 йилнинг май ойида расмийлаштирди. 2023 йилда автокамерал натижалари бўйича – реализация қилиш бўйича айланма ва ҚҚСни нотариус солиқ инспекциясига битим тўғрисида маълумотларни тақдим этган 2021 йилнинг май ойида акс эттириш талаби билан хат олдик. Талаб қонунийми? Солиқ тўловчи мазкур ҳолда қандай йўл тутиши керак?”. Саволларга ДСҚ Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 27.02.2023
Солиқ маъмуриятчилигини жадал тарзда рақамлаштиришдан зарар кўрган – солиқ органларидан у олиши керак бўлмаган ҳужжатни олган; ўзининг қонуний ҳуқуқларини рўёбга чиқаришга эриша олмаётган солиқ тўловчи қандай йўл тутиши лозим? Вазиятдан чиқиш йўлини “Норма” ва buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА айтиб берди: ... 

Дата публикации 13.02.2023
Солиқ қўмитаси 2023 йил 1 октябрга қадар тажриба тариқасида олди-сотди битимлари солиқ узилишига (ҚҚС кам тўланганлигига) олиб келган корхоналарга нисбатан солиқ текширувларини тайинлайди. Бундай текширувларга кимлар тушади – фақат ҳуқуқбузарларми ёки уларнинг контрагентлари ҳам тушадими? Солиқ идораси тушунтирди: ... 

Дата публикации 02.02.2023
“ТХКМ кассани ўчириб қўйди ва дастурий таъминотни янгилаш учун унга ходимларининг кириши учун рухсат берилишини талаб қилмоқда. ТХКМ мутахассисларининг тушунтиришича, бу МХИКни тез-тез алмаштириш билан боғлиқ МХИКдаги хатолар сонини қисқартиришга ёрдам беради”. Бундай ҳаракатларга қандай муносабат билдириш ҳақида “Норма” илтимосига биноан “RIG” директори, онлайн-НКМ ва виртуал кассаларга хизмат кўрсатиш бўйича эксперт Рустам ЁҚУБОВ гапириб берди: ... 

Дата публикации 01.02.2023
Солиқ қўмитаси солиқ тўловчи шахсий кабинетининг функционали контрагентларни танлашда лозим даражада эҳтиёткорлик қилишга ёрдам бериши мумкинлигини эслатиб ўтди. My.soliq.uzда солиқ узилишига таъсир кўрсатадиган кўрсаткичлар бўйича маълумот мавжуд. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди: ... 

Дата публикации 09.01.2023
Товарларни воситачилик шартномаси бўйича реализация қилувчи чакана савдо корхонасига текширувдан олдинги таҳлил натижалари бўйича комитентлар томонидан СКнинг 250-моддасига мувофиқ тўланган ҚҚС суммасига қўшимча ҳисоблаш тақдим этилди. Солиқ тўловчи қўшимча ҳисобланган суммага қўшилмайди. Текширувдан олдинги таҳлилдан ўтказилган барча ҳисобварақ-фактуралар, онлайн-НКТ чеклари ва солиқ ҳисоботлари тўғри тузилган. Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди: ... 

Дата публикации 23.12.2022
ДСҚ солиқ органларининг ҳужжатлари, шунингдек улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан шикоят бериш юзасидан тушунтириш берди. Buxgalter.uz тафсилотларга аниқлик киритди: ... 

Дата публикации 12.12.2022
Текширувдан олдинги таҳлил натижаларига кўра хабарнома олиб, унда тақдим этилган қўшимча ҳисоблашларга буткул қўшилмаган бўлсангиз, қандай йўл тутиш лозим? Бунда илгари худди шундай мазмундаги хатни олганингизда солиқчилар автокамерал дастури хато ишлагани ҳақидаги далилларингизга қўшилган бўлса-чи? Вuxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА бундай муаммоларни ҳал қилиш бўйича ўз тажрибаси билан ўртоқлашди: ... 

Дата публикации 30.11.2022
Бизнес-омбудсман бошқарадиган «Ягона давлат назорати» (govcontrol.uz) портали ва унинг GovControl.uz мобил иловаси, шунингдек Тадбиркорнинг виртуал офиси ноқонуний текширувлардан ҳимояланишингизда ёрдам беради. ... 

Дата публикации 21.11.2022
Товарни ички бозорда божхона қийматидан паст нархда реализация қилувчи импорт қилувчилар қўшимча ҚҚС ҳисоблашади. СКнинг 317-моддаси асосида улар ушбу суммани фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базани аниқлашда чегириб ташлашади. Лекин автокамерал дастур бундай харажатларни чегириб ташланадиган харажатлар деб ҳисобламайди ва қўшимча фойда солиғи ҳисобланган “хатлар”ни шакллантиради. Уларга қандай муносабат билдиришни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА гапириб берди: ... 

Дата публикации 11.11.2022
Корхонада салбий ҚҚС мавжуд бўлган тақдирда, агар у ўз вақтида солиқларни тўлаётган ва ҳисоботларни топшираётган бўлса, шунингдек солиқ хавфини баҳолаш тизимларида яшил белгига эга бўлса, солиқ текширувларини тайинлашлари мумкинми? Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди: ... 

Дата публикации 10.11.2022
Солиқ тўловчилар солиқчилардан солиқлар бўйича қўшимча ҳисоблашлар ҳақида хабар берилган текширувдан олдинги таҳлил натижалари бўйича навбатдаги хабарномаларни олдилар. Вuxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА вазиятга ойдинлик киритди: ... 

Дата публикации 04.11.2022
Солиқ органлари чакана савдо корхоналарида сайёр солиқ текширувларини ўтказадилар. Текширув предмети – товарларни рақамли маркировкалаш қоидаларига риоя этиш. Қоидабузарлар СК 227-1-м. бўйича жавобгарликка тортилади. Buxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА қандай қилиб сўнгги ҳисобот чорагидаги реализациядан соф тушум миқдорида жарима солинишининг олдини олиш ҳақида гапириб берди: ... 

Дата публикации 03.10.2022
2022 йил 1 октябрдан бошлаб ДСҚ солиқ хавфи юқори деб баҳоланган солиқ тўловчилар рўйхатини ўз расмий веб-сайтида жойлаштиради (22.08.2022 йилдаги 471-сон ВМҚ 7-б.). Уни қаердан топиш мумкин ва у билан қандай ишлаш керак? ... 

Дата публикации 20.09.2022
2022 йил 1 июлдан бошлаб мажбурий равишда ҚҚС тўловчиси сифатида эътироф этиладиган тадбиркорлик субъектларига ҚҚС бўйича махсус рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳномани солиқ хавфи даражасига аниқлик киритилмасдан туриб автоматик равишда бериш тартиби жорий этилди (28.06.2022 йилдаги ПФ-162-сон Фармон 3-б.). ДСҚ мутахассислари ушбу норма амалиётда қандай ишлашини тушунтиришди: ... 

Дата публикации 14.09.2022
13 сентябрь куни Президент томонидан “Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказишни мувофиқлаштириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор имзоланди. Buxgalter.uz тадбиркорларни қандай ўзгартиришлар кутаётганлигини аниқлаштирди: ... 

Дата публикации 31.08.2022
Солиқ органлари текширувлар вақтида ҳужжатларни қайта талаб қилиб олиш ҳуқуқига эга эмас, бироқ истиснолар мавжуд. Вазиятни ДСҚ мутахассислари тушунтиришди: ...