Маслаҳатлар
Нақд ҳисоб-китоб
Дата публикации 23.08.2021
Чакана савдо амалиётида тез-тез шундай вазият юзага келадики, унда товарни қайтаришни расмийлаштириш керак. Рақамли маркировкага эга товарларни онлайн НКМ орқали қайтаришни расмийлаштиришнинг ўзига хос хусусияти ҳақида buxgalter.uz илтимосига кўра “CRPT TURON” МЧЖ рақамли маркировкалаш оператори менежери Фазлиддин САЙДУЛЛАЕВ маълумот берди. ... 

Дата публикации 01.07.2021
Солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетида “Чекни тиклаш” функционали пайдо бўлди. У фискал маълумотлар операторига техник сабабларга кўра батафсил маълумотларсиз узатилган онлайн-НКМ ва виртуал кассалар чекларига тузатиш киритиш учун мўлжалланган. ... 

Дата публикации 21.06.2021
Савдо шохобчаси харидор-жисмоний шахснинг картасига пулни қайтаришни расмийлаштиради. Мижоздан қайтариш учун ариза мавжуд, шунингдек у НКМ ва терминал чекини қайтарди. Бу ҳолда ҚҚС ҳисоб-китобини топширишда солиқ базасига қандай тузатиш киритиш мумкинлигини, buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ ҳузуридаги "Янги технологиялар" ИАМ онлайн-НКМ ва виртуал кассалар бўлими бошлиғи Элнор ФОЗИЛОВ тушунтирди: ... 

Дата публикации 02.06.2021
Ташкилот металл конструкцияларини ишлаб чиқаради. Асосан, пул ўтказиш йўли билан ишлайди (нақдсиз ҳисоб-китоб). Бунда шунингдек жисмоний шахслардан ҳам буюртмалар келиб тушади, улар терминал орқали шахсий пластик карталари ёрдамида ҳақ тўлашади. Буюртмачилар-жисмоний шахслар билан шартномалар, ҳисобварақ-фактуралар ва бажарилган ишлар далолатномаларини расмийлаштириш зарурми? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга юрист Икром АБДУЛҚОДИРОВ жавоб берди: ... 

Дата публикации 31.05.2021
Онлайн-НКМ и виртуал кассаларнинг (онлайн-НКТ) фаол қўлланилиши натижасида муаммоли масалалар юзага келмоқда. Уларни бартараф этиш учун қонун ҳужжатлари ва онлайн-НКТ ахборот тизими такомиллаштирилиши лозим. Акс ҳолда ушбу замонавий техниканинг кейинчалик қўлланилишида мураккабликлар бўлиши мумкин. Долзарб масалаларни тўплашда ва улар бўйича таклифларни ишлаб чиқишда buxgalter.uz га «Марон» МЧЖ ТХКМ мутахассиси Рустам ЯКУБОВ кўмаклашди. Умид қиламизки, ушбу муаммолар бўйича ДСҚ ҳам ўз позициясини тушунтириб беради ва зарурат туғилганда чора-тадбирлар кўради. ... 

Дата публикации 27.05.2021
Июнь ойида дори воситалари ва тиббиёт буюмларини, сув ва салқин ичимликларни, июль ойидан эса – маиший техникаларни маркировкалаш бўйича тажриба лойиҳасини амалга ошириш бошланади 20.05.2021 йилдаги 322-сон ВМҚ.. Ҳозирданоқ, тадбиркорларда саволлар юзага келмоқда. Мисол учун, мажбурий рақамли маркировкаланган, муддатли тўлов шарти билан реализация қилинган ёки бўнак тўловларини қўллаган ҳолда товарлар бўйича биринчи ва кейинги тўловларни қабул қилишда онлайн-НКМ чекини қандай уриш керак? ... 

Дата публикации 10.05.2021
Харидор компаниянинг корпоратив пластик картасидан ёзув-чизув товарлари учун пул тўлади. Сотувчи товар олиш учун ишончнома талаб қилиши керакми? Харидор уни тақдим этишга мажбурми? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволларга юрист Икром АБДУЛҚОДИРОВ жавоб берди: ... 

Дата публикации 20.04.2021
Солиқ тўловчининг шахсий кабинетида онлайн-НКМ (виртуал касса) чекидаги хатони тузатиш имконини берадиган функционал пайдо бўлди. Бу қандай ишлашини buxgalter.uz илтимосига биноан «Янги технологиялар» ИАМ бўлим бошлиғи Шерзод ТЕШЕБАЕВ гапириб берди: ... 

Дата публикации 26.03.2021
Онлайн-НКМни ўрнатгандан кейин корхона нақд шаклда ҳисоб-китоб қиладиган мижозларга онлайн-НКМ чекларини бериш зарур деган ишонч билан ишлади. Банк картаси билан ҳисоб-китоб қиладиганларга эса - терминал чеки. Бирмунча вақт ўтгач, онлайн-НКМга профилактик хизмат кўрсатган ТХКМ ходими терминал орқали ҳақ тўланган харидларга ҳам онлайн-НКМ чекини уриш зарурлигини кўрсатиб ўтди. Солиқ тўловчи бундай вазиятда қандай йўл тутиши лозим? Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни Солиқ назорати департаменти сайёр солиқ текширувлари бошқармаси бош давлат солиқ инспектори Неъматжон РАҲМОНОВ шарҳлаб берди: ... 

Дата публикации 19.03.2021
Ҳар гал бўлиб-бўлиб тўлашга сотилган товар учун тўловни қабул қилишда сотувчи НКМ чекини бериши керак. Бу ҳолда қандай қилиб онлайн-НКМ (виртуал касса) чекида навбатдаги тўлов суммаси тўғрисидаги ёзувни тўғри амалга ошириш мумкин? Buxgalter.uz илтимосига биноан ушбу масалани тартибга солувчи қонунчилик нормаларини ДСҚ Солиқ назорати департаменти сайёр солиқ текширувлари бошқармаси бош давлат солиқ инспектори Неъматжон РАҲМОНОВ тушунтирди: ... 

Дата публикации 23.02.2021
Ташкилот раҳбари кейинчалик ҳисобини юритиш учун корпоратив пластик карта бўйича харид қилиш чекларини бухгалтерга топширди. Шахсий кабинетнинг “Корпоратив карта ёрдамида ҳақ тўлашда берилган чекларни рўйхатдан ўтказиш” сервисида рўйхатдан ўтказишда улардан баъзилари, шу жумладан - «Uzcard» логотипли чеклар ўтмади. Барча чеклар бўйича ҚҚС суммаларини ҳисобга олиш учун энди қандай йўл тутиш лозим? Buxgalter.uz ДСҚ ҳузуридаги «Янги технологиялар» ИАМ мутахассисларига ушбу саволларни берди: ... 

Дата публикации 22.02.2021
Солиқ органлари қўмитага касса интизоми бузилишига қарши курашишда ёрдам бераётган харидорларни рағбатлантиришадими? 07.01.2021 йилдаги 1-сон ВМҚ чиқиши билан назорат-касса техникаси ва ҳисоб-китоб терминаллари қўлланилишини текшириш қоидалари янги норма билан тўлдирилди. Энди агар жисмоний шахс - харидор солиқ органларига НКМ ёки ҳисоб-китоб терминаллари қўлланилиши билан боғлиқ солиқ қонунчилигининг бузилиши ҳолатлари билан видеоёзувни жўнатса, бу ҳуқуқбузарга нисбатан чоралар кўрилиши учун етарли бўлади. Ва ушбу ҳолларда назорат харидини ўтказиш талаб этилмайди. Buxgalter.uz бу қандай ишлашини аниқлаштирди. ... 

Дата публикации 01.02.2021
Тадбиркорлар 2021 йилдан бошлаб онлайн-НКМ ва виртуал кассаларга техник хизмат кўрсатиш учун ҳар ойлик абонент тўловининг ошганлигини фаол муҳокама қилишмоқда. Давлат солиқ қўмитаси бу борада расмий баёнот берди. Бироқ кўпчиликка ушбу мунтазам тўловлар нима билан асосланганлиги барибир тушунарсиз. Хўш, НКМ эса ишлаяпти... Уларнинг миқдори нимадан шаклланиши ва уларни тўлаш қанчалик мажбурий эканлигини buxgalter.uz илтимосига биноан «Комкассинтех» уюшмаси раиси Рустам НАРЗУЛЛАЕВ гапириб берди: ... 

Дата публикации 14.01.2021
Ҳисобда тафовут бўлмаслиги учун касса чеки харид тўғрисидаги ахборотни ҳаққоний акс эттириши керак. Бироқ сотувчи хатога йўл қўйиши мумкин - нолга ортиқча босиши, бошқа товарни кўрсатиши, тўлов усулини (нақд пулда ёки терминал орқали) нотўғри кўрсатиши мумкин. Ва хатога йўл қўйиш қанчалик осон бўлса, уни тузатиш шунчалик қийин бўлади. Buxgalter.uz амалдаги қонунчиликка қўшимча киритган ҳолда муаммони ҳал қилиш мумкин, деб ҳисоблайди. ... 

Дата публикации 24.12.2020
2020 йил 21 декабрь ҳолатига “Солиқ ҳамкор” тизими орқали тадбиркорлик субъектлари касса техникасини қўллаш қоидаларини бузаётганликлари тўғрисида 4,5 мингдан зиёд хабарлар келиб тушган. Ҳуқуқбузарлар жами 4,8 млрд сўмдан ортиқ миқдорда жаримага тортилган. ... 

Дата публикации 21.12.2020
Онлайн назорат-касса техникасига ўтиш янгиликларидан бири шундан иборат бўлдики, онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан ташқари фискал модулни (USB-токен) сотиб олиш зарур. Агар ФМО сизга фискал модуль учун ҳисобварақ-фактура тақдим этмаган бўлса, нима қилиш лозим? Уни кирим қилиш зарурми? Модулни бошқа қурилмага қайта ўрнатиш мумкинми? ... 

Дата публикации 18.12.2020
Онлайн-НКМга ўтувчилар учун имтиёзнинг амал қилиш муддати 2021 йил 1 январда тугайди . Шу боис ушбу масала борасида тезроқ ҳаракатни бошлаш лозим, бунда қандай қийинчиликларга дуч келиш мумкинлиги ҳақида buxgalter.uz шарҳидан билиб оласиз: ... 

Дата публикации 27.11.2020
Агар виртуал касса ёки онлайн-НКМ ишдан чиққан бўлса, тадбиркор нима қилиши лозим? Бундай вазиятда ким ва нима учун жавоб беради? Нима учун ТХКМ бундай қурилмалар таъмирлаш учун олиб кетилгани ҳолатини тасдиқловчи ҳужжат бера олмайди? Buxgalter.uz бу борада тавсияларни тайёрлади. ... 

Дата публикации 26.10.2020
Тадбиркорга онлайн-касса билан тўлиқ ишлашни ўзлаштириб олишда ким ёрдам беради? Шуниси қизиқки, масала ҳозирча очиқ қолмоқда, онлайн-НКМ имкониятларидан эса тўлиқ равишда фойдаланилмаяпти. Buxgalter.uz назорат-касса техникаси соҳасида мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш ташаббусини қўллаб-қувватлайди. ... 

Дата публикации 20.10.2020
Президентнинг ПФ-5813-сон Фармонида назарда тутилган онлайн-НКМга ўтувчилар учун имтиёз айни пайтгача талай мураккабликлар келтириб чиқарарди. Солиқ ҳисоботида тадбиркорларга имтиёздан фойдаланиш имконини берадиган, бироқ бунда солиқ ҳисоботини бузиб кўрсатадиган алгоритм қўлланганди. Энди эса ҳаммаси ўзгарди: фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботлар шакллари лозим даражада созланди. Батафсил – buxgalter.uz шарҳида. ... 

Помощь