Нақдсиз ҳисоб-китоб
Дата публикации 12.05.2021
Реализация қилинган товарлар ва хизматлар учун тўловни мобиль тўлов иловалари (Сlick, PayME, «Апельсин» ва бошқалар) орқали қабул қиладиган тадбиркорлик субъектлари харидорлардан олинадиган пулларни онлайн-НКМ орқали ўтказишлари лозим. Вuxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚнинг солиқ солиш бўйича маслаҳат бўлими бошлиғи Азиз УМИРЗОҚОВ ушбу жараённи қандай тўғри амалга ошириш кераклигини тушунтириб берди: ... 

Дата публикации 06.05.2021
Ойнинг охирида кассир онлайн-НКМ чекини урганда хатога йўл қўйди – ҳақиқатда нақд пул тўланган бўлса ҳам, «терминал» деб кўрсатди. Хато кейинги ойнинг бошида, ўтган ойнинг якунларини шакллантираётганда аниқланди. Уни тузатиш учун онлайн-НКМга киритилган суммалар қайтарилганини расмийлаштирдилар. Қайтариш чеки дарҳол шахсий кабинетда акс эттирилди. Бироқ, чек хато билан урилган ой учун Ҳисоб-китобда қайтариб бериш ҳисобга олинмаган сумма кўрсатилди. Buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Солиқ назорати департаменти бошқармаси инспектори Неъматжон РАҲМОНОВ вазиятни шарҳлаб берди: ... 

Дата публикации 30.04.2021
Агар онлайн-НКМ фақат битта тўлов тизими тўловларини қабул қилса, нима қилиш керак? Масалан, фақат Uzcard? Мижозларни йўқотмаслик ва солиқлар бўйича ҳисоб-китобларда онлайн-НКМ маълумотларини автоматик тарзда акс эттиришда муаммо бўлмаслиги учун қандай йўл тутиш зарур? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволларга ДСҚ Солиқ назорати департаменти сайёр солиқ текширувлари бошқармаси инспектори Неъматжон РАҲМОНОВ жавоб берди: ... 

Дата публикации 02.04.2021
ДСҚнинг бир томонлама ЭҲФ бўйича қарори талай саволлар туғдирди. Мисол учун - контактсиз тўловларда қандай йўл тутиш зарур? ДСҚ ушбу борада тушунтириш берди: ... 

Дата публикации 11.03.2021
“Банк электрон тўловлар соат 16:50 га қадар қабул қилинишини маълум қилди. Бу қонунийми?”. Buxgalter.uz ўқувчининг саволига Марказий банк мутахассислари жавоб беришди: ... 

Дата публикации 28.02.2021
Сотиб олувчи ҚҚСни ҳисобга олиши учун КПК орқали харидларни қандай ҳужжатлар билан расмийлаштириш зарур? Лозим даражада эҳтиёткорликни намоён қилиш учун ушбу ҳужжатларни расмийлаштиришда нимага эътибор бериш лозим? Ушбу саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚда жавоб беришди: ... 

Дата публикации 29.11.2020
«Хизмат автомобили учун эҳтиёт қисмларини корпоратив карточкадан сотиб олдик. Сотувчи терминал чеки ва қоғоз шаклидаги ҳисобварақ-фактурани берди. ЭҲФни тақдим этиш сўралганда узрли сабабларсиз рад жавоби берилди. Бундай вазиятда бухгалтер қандай йўл тутиши керак? Хўжалик операцияси амалга оширилган. Уни қандай ҳисобга олиш лозим»? Buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ солиқ маслаҳати бошқармасининг бўлим бошлиғи Улуғбек ДАДАХОНОВ ва «Норма» компанияси эксперти Ольга БУСАРОВА ушбу вазиятни шарҳлаб бердилар: ... 

Дата публикации 27.11.2020
Тадбиркорлик субъектлари ҳар қандай вақтда, қулай ва зарур пайтда пул ўтказиш йўли билан ўзаро ҳисоб-китобларни, шунингдек бюджетга тўловларни амалга оширишлари мумкин. Бу имкониятдан қандай фойдаланиш ҳақида, buxgalter.uz илтимосига биноан Марказий банк Тўлов тизимлари департаменти бошқарма бошлиғи Умид СОБИРОВ гапириб берди: ... 

Дата публикации 14.11.2020
2-3 ноябрь кунлари техник ишлар туфайли онлайн-НКМ ва виртуал кассалар чекларининг қайсидир қисми маълумотлари ФМО маълумотлар базасига тушмади. Кейинроқ идора носозликлар бартараф этилганлиги, чекларнинг етказилмаган маълумотлари такроран маълумотлар базасига етказилишини маълум қилди. Buxgalter.uz 2-3 ноябрь кунларидаги воқеаларга қадар ҳам ўқувчилардан онлайн-НКМ ва виртуал кассаларнинг йўқолган чеклари ҳақида хабарлар олган. Бундай вазиятда қандай хулосалар чиқариш мумкин? ... 

Дата публикации 09.11.2020
Ўтган ҳафтада солиқ тўловчининг шахсий кабинетида «Онлайн-НКМ ва виртуал касса чекларини рўйхатдан ўтказиш» хизмати ишга тушди. Бироқ дўконда бериладиган чекларни чалкаштириб юбормаслик учун нима қилиш керак? Бухгалтерлар орасида кўп учрайдиган бундай саволларга buxgalter.uz илтимосига кўра ДСҚ ҳузуридаги «Янги технологиялар» ИАМ бўлими бошлиғи Шерзод ТЕШЕБАЕВ жавоб берди: 1. Онлайн-НКМ ёки виртуал кассанинг чекини кассада бериладиган бошқа чеклардан қандай фарқлаш мумкин? ... 

Дата публикации 02.11.2020
Кўпинча ташкилот ходимлари учун тушликка сомса, палов, чой ва бошқа шунга ўхшаш нарсаларни харид қилади. Бундай харажатлар учун юридик шахснинг корпоратив банк картаси орқали ҳақ тўлаш мумкинми? Бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин? ... 

Дата публикации 30.10.2020
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар ўртасидаги корпоратив банк карталаридан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган ҳисоб-китоблар ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилган ҳолда амалга оширилиши керак. Агар контрагент ЭҲФ тақдим этишга шошилмаётган бўлса, нима қилиш керак? ... 

Дата публикации 09.10.2020
Корпоратив пластик карта – ҳужжатларни расмийлаштириш билан боғлиқ ортиқча муаммоларсиз ишлаб чиқариш ва маъмурий вазифаларни тезкор ҳал қилишга ёрдам берадиган универсал тўлов воситаси. ... 

Дата публикации 13.08.2020
Марказий банк Ўзбекистондаги электрон пуллар тизимининг операторига илк лицензияни берганига қарийб икки ой бўлди. Ушбу тўлов воситасини қўллаган ҳолда юз минглаб транзакциялар амалга оширилди. Вuxgalter.uz МБнинг тўлов тизимлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари Жаҳонгир ҚАЮМОВдан у қандай ишлаши, хусусий тадбиркорлар ва юридик шахслар бизнесида электрон пулларни қандай қўллаш мумкинлиги ҳақида маълумот олди: ... 

Дата публикации 11.08.2020
2020 йил мартдан бошлаб Ўзбекистонда савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналари айланмасидан 0,2% миқдорида воситачилик ҳақи киритилган. Натижада терминал орқали савдо қилувчи хўжалик юритувчи субъектлар ўз ҳисобварақларига ҳар бир урилган чек учун банк воситачилик ҳақи айирилган суммани олишни бошлашди. Бу янгиликлар бухгалтерия ва солиқ ҳисобига қандай таъсир кўрсатганлигини buxgalter.uz илтимосига биноан «Team University» МЧЖ молиявий директори, «Profi Training» бизнес-мураббийи Александра ТОЛМАЧЕВА (CAP, CIPA, DipIFR (ACCA), CIMA (P1,P2)) тушунтирди: ... 

Дата публикации 18.07.2020
Корпоратив пластик карта билан ҳисоб-китоблар тезкор ва қулай бўлиши учун мобиль тўлов иловалари – Click ёки PayMe дан фойдаланиш мақбулдир. Buxgalter.uz мавжуд чекловларнинг сабаби нимадалиги ва келгусида уларнинг бекор қилиш эҳтимоли қандай эканлигини тушунтириш беришга ҳаракат қилди. ... 

Дата публикации 29.06.2020
Бугунги кунда корхона банк ҳисоб-китобларини дам олиш куни ёки кечқурун амалга ошириши мумкинми? Бу жуда кўп тадбиркорлик субъектлари учун қулай бўлиши мумкин. Buxgalter.uz банкларнинг ушбу талабни қаноатлантиришга тайёргарлик даражасини аниқлаштирди. ... 

Дата публикации 04.03.2020
Марказий банк тижорат банклари билан биргаликда «QR-online» универсал стандартлаштирилган тўловлар сервисини ишга туширди. Бу қандай ишлаши хусусида Марказий банкнинг Тўлов тизимлари департаменти мутахассиси Санжар ОХУНЖОНОВ сўзлаб берди. ... 

Дата публикации 25.02.2020
Вuxgalter.uz HUMO тўлов тизимининг хусусиятларига бағишланган “HUMO хусусияти. Нима учун сотувчи ҳисобрақамига тўлов тўлиқ тушмаяпти” деб номланган материални эълон қилган. Миллий банклараро процессинг маркази материални шарҳлаб, қуйидагиларни таъкидлаб ўтди: “Банк хизмати кўрсатиш шартномаси шартлари икки тараф: банк ва мижоз томонидан белгиланади. Ҳеч ким учинчи тараф бўлиб бу жараёнга аралашмайди, айниқса ўзини банк ва карта сақловчиси ўртасида ўзаро ҳамкорлик дастаги сифатида намоён қиладиган процессинг маркази”: ... 

Дата публикации 12.02.2020
HUMO картасидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоб қилиш сотувчи учун муаммога айланиши мумкин. Бундай ҳисоб-китоблар бўйича банкнинг воситачилик ҳақи транзакция пайтида ушлаб қолинади. Натижада товарлар ва хизматлар сотувчиси ҳисобрақамига пул тушуми воситачилик ҳақи айирилган ҳолда келиб тушади. Харидор сизга, шартли равишда, 100 сўм тўлади ва унда терминалнинг тасдиқловчи чеки мавжуд. Сиз эса ҳисобрақамингизга, сизга хизмат кўрсатувчи банк қандайлигига боғлиқ ҳолда 99 сўм ёки шунга яқин суммани оласиз. ...