Маслаҳатлар
МҲХС
Дата публикации 26.04.2021
Молия вазирлиги томонидан МҲХС ҳужжатларини давлат тилига таржима қилиниши давом этмоқда. Ишчи гуруҳ барча манфаатдор шахсларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифларини кўриб чиқиш учун қабул қилади. Қайси стандартлар матнларининг таржимаси тайёр бўлган? ... 

Дата публикации 19.04.2021
Ташкилот йирик солиқ тўловчи ҳисобланади. Бироқ у солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали йўлланган, 2021 йил 1 январдан бошлаб МҲХС асосида ҳисоб юритиши шарт бўлган 470 та компаниядан иборат рўйхатда кўрсатилмаган. У МҲХСга ўтиши лозимми ёки БҲМС бўйича ҳисоб юритишда давом этиши зарурми? Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан МВ Департаменти директори ўринбосари Иброҳим АҲМАДХОНОВ жавоб берди: ... 

Дата публикации 05.04.2021
Курсдаги фарқлар МҲХС ҳисоби ва солиқ солишга қандай таъсир кўрсатади? БҲМС бўйича ҳисобни юритиш шарт эмас деган фикр мавжуд. Курсдаги фарқларни МҲХСда белгилангани каби ҳисобга олиш ва олинган маълумот асосида - “Солиқ кодексининг тўғри келадиган қисмида” солиқ ҳисоботини шакллантириш лозим. Мазкур фикрнинг маъносидан БҲМС бўйича курсдаги фарқлар ҳеч кимга керак эмаслиги, қўшимча ҳисоб-китобларни амалга оширмай, ҳаммасини МҲХС қоидалари бўйича ҳисоблаб чиқариш зарурлиги келиб чиқади. Бу шундайми? Аниқлаштиришга ҳаракат қиламиз. ... 

Дата публикации 27.03.2021
ДСҚ раиси Шерзод КУДБИЕВнинг бизнес вакиллари ва солиқ маслаҳатчилари билан электрон ҳисобварақ-фактуралар бўйича ўтказган учрашуви якунлари бўйича амалдаги НҲҲга ўзгартиришлар ва қўшимчалар лойиҳасини ишлаб чиқишга қарор қилинди. Шу вақтга қадар "ўтиш даври" жорий этилмоқда, унинг доирасида ҳали қонун ҳужжатларида аниқланмаган янги қоидаларни қўллаш механизмини ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда. Батафсил buxgalter.uz шарҳида: ... 

Дата публикации 25.03.2021
Президентнинг ПҚ-4611-сон қарори билан қатор субъектларга 2021 йил 1 январдан бошлаб, МҲХС асосида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тайёрлаш (2021 йил якунларидан бошлаб) буюрилган. Амалиётда бу талаб ҳар доим ҳам бажарилмаяпти ва ҳисоб БҲМС асосида юритилмоқда. Бундай корхоналар МҲХС бўйича ҳисоботни қандай шакллантирадилар? Эксперт Гўзал ИСЛОМОВА ушбу масала юзасидан ўз фикри билан ўртоқлашди: ... 

Дата публикации 18.03.2021
Молия вазирлиги ва buxgalter.uz молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича ахборот лойиҳасини амалга оширмоқда. IAS 20 “Давлат субсидиялари ҳисоби ва давлат томонидан ёрдам тўғрисидаги маълумотни ёритиб бериш” қоидаларини «Союзконсалт» халқаро тармоғи эксперти, солиқ маслаҳатчиси, «Profi Training» бизнес-мактаби асосчиси Татьяна ШАЛУНОВА (DipIFR, CIPA) тушунтирди: ... 

Дата публикации 12.03.2021
Молия вазирлигининг ташаббуси билан “Buxgalter.uz”да ёритилиб келаётган долзарб мавзулардан бири бу — молиявий ҳисоботни МҲХС талаблари асосида тузишга ёрдам берадиган эксперт шарҳларини ва амалий қўлланмаларни кўпайтиришдир. Шу муносабат билан, Ўзбекистонда ва халқаро миқёсда молиявий ҳисобот ва аудит бўйича 16 йилдан ортиқ тажрибага эга бўлган МҲХС Фонди экспертлар қўмитаси аъзоси, «FCS Experts» МЧЖ бош директори Даврон Якубов 8-сон БҲХС Ҳисоб сиёсати, ҳисоб баҳоларидаги ўзгаришлар ва хатолар бўйича ўз шарҳини берди. ... 

Дата публикации 04.03.2021
ElectEx компанияси ДСҚдан МҲХС бўйича бухгалтерия ҳисоби маълумотларини МҲХСга ўтаётган корхоналарга солиқ солиш мақсадлари учун қўллаш тўғрисидаги сўров юзасидан жавоб олди. Buxgalter.uz илтимосига биноан компаниянинг экспертлари ДСҚнинг жавобини шарҳлаб беришди. ... 

Дата публикации 19.02.2021
Ҳисоботларда пул маблағлари ва уларнинг ҳаракатлари, эквивалент таркибидаги ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотларни 7-сон Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти талабларига кўра қандай акс эттирилиши хусусида ACCA, FMVA (CFI), MBA, МҲХС Фонди экспертлар қўмитаси аъзоси Жавлон Умаров  buxgalter.uz ... 

Дата публикации 19.02.2021
Республикамизда молиявий ҳисоботларни МҲХС талаблари даражасида, барча қоидаларга асосан тайёрлаш бугунги куннинг долзарб масалаларидан саналади. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ташаббусига кўра солиқ тўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида мазкур соҳа мутахассислари томонидан МҲХС ... 

Дата публикации 11.02.2021
МҲХСга ўтишда нимага шай бўлиш зарур? Buxgalter.uz илтимосига биноан МҲХС бўйича эксперт Гўзал ИСЛОМОВА ушбу масала юзасидан ўз фикри билан ўртоқлашди: ... 

Дата публикации 03.02.2021
24.02.2020 йилдаги ПҚ-4611-сон қарорга мувофиқ 2021 йилда тахминан 500 та компания МҲХС асосида ҳисоб ва ҳисобот юритишга ўтади. Ушбу жараённи қўллаб-қувватлаш учун Молия вазирлиги ҳужжатлар намуналари ва услубий тавсияларни ишлаб чиқади. Биринчи бундай услубий тавсия - Ҳисоб сиёсати намунаси - МҲХСга ўтувчилар учун очиқ бўлган Молия вазирлигининг каналида рус тилида эълон қилинди. У ўзбек тилида яқин вақтда пайдо бўлади. Ҳужжат биринчи марта МҲХСни қўллашга мажбур бўладиган ташкилотлар учун айниқса фойдали бўлиши мумкин. Buxgalter.uz МВ департаменти бошлиғи ўринбосари Иброҳим АҲМАДХОНОВдан ўз ўқувчилари учун Ҳисоб сиёсатини олди. Юклаб олинг, фойдаланинг: ... 

Дата публикации 29.01.2021
МҲХСга ўтишда бухгалтерия ҳисобини халқаро ва миллий стандартлар бўйича параллел тарзда юритиш зарурми? Buxgalter.uz илтимосига биноан «TRI-S-AUDIT» аудиторлик ташкилоти директори Светлана ГОЛОСОВА ушбу масала юзасидан профессионал фикри билан ўртоқлашди: ... 

Дата публикации 28.01.2021
2021 йилдан бошлаб 500 га яқин хўжалик юритувчи субъектлар молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида молиявий ҳисоб ва ҳисоботни юритадилар (24.02.2020 йилдаги ПҚ-4611-сон қарор). Молиявий ҳисобнинг маълумотлари, бундан айрим вазиятлар мустасно, солиқ ҳисобининг ҳам асосида ётиши керак. МҲХС асосида ҳисоб юритувчи солиқ тўловчилар дуч келиши мумкин бўлган мураккабликлар ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан МҲХС бўйича эксперт Гўзал ИСЛОМОВА сўзлаб берди: ... 

Дата публикации 27.01.2021
Молия вазирлиги МҲХСнинг давлат тилига таржимаси лойиҳаларини эълон қилишни давом эттирмоқда. Дастлабки учта ҳужжатнинг эълон қилиниши кенг муҳокамаларга сабаб бўлди, амалий таклифлар кўриб чиқишга қабул қилинди. Регулятор муҳокамада иштирок этишга ва яна учта стандартнинг таржималарини шарҳлашга чақирмоқда. ... 

Дата публикации 26.01.2021
Корхонада МҲХСни жорий этган ҳолда нимадан бошлаш лозим ва муқаррар нимага дуч келишга тўғри келади? Ушбу ва бошқа саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан Ўзбекистон бухгалтерлар Федерацияси бошқаруви раисининг ўринбосари, бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш соҳасида 20 йилдан ортиқ тажрибага эга амалиётчи Оксана ОГНЕВЧУК (CIPA, DipIFR) жавоб берди: ... 

Дата публикации 13.11.2020
Йил якунланмоқда, олдинда – йиллик инвентарлаш. Унга қандай тайёрланиш ва қандай ўтказиш борасидаги савол айниқса акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари, суғурта ташкилотлари ва йирик солиқ тўловчилар учун долзарбдир. Ахир улар 2021 йил 1 январдан бошлаб бухгалтерия ҳисобини МҲХС асосида юритишлари керак. ... 

Дата публикации 09.09.2020
ДСҚ ҚҲТБТ порталида «28.01.2020 йилдаги 2020-03-сон «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3221, 24.02.2020 йил) ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирди. Ҳужжат лойиҳасида МҲХСга ўтган юридик шахслар учун солиқ ҳисоботининг шакллари ҳам келтирилган. Таклиф этилган ўзгартиришлар йил якунига қадар тасдиқланиши ва 2021 йил 1 январдан кучга кириши режалаштирилмоқда. ... 

Дата публикации 08.08.2020
Ўзбекистонда халқаро молиявий ҳисобот стандартлари фаолроқ қўлланиладиган вақт яқинлашмоқда. Бухгалтерлар ҳозирданоқ ушбу мураккаб соҳа билан яқиндан танишишга ҳаракат қилмоқдалар. Ўқувчиларимизни қизиқтирадиган саволлардан бири – МҲХСни қўллаганда қарзларни қандай акс эттириш мумкин? «Норма» етакчи эксперти Наталья МЕМЕТОВА buxgalter.uz илтимосига кўра унга жавоб берди: ... 

Дата публикации 26.02.2020
24 февраль куни Президент томонидан МҲХСга ўтиш режаси ва “Йўл харитаси” тасдиқланди. Бинобарин, тадбиркорлар солиқ соҳасидаги янгиликларни ўзлаштираётган пайтда, бухгалтерия ҳисобида ҳам кенг кўламли ислоҳот бошланди. ... 

Помощь