Имтиёзлар
Дата публикации 09.11.2022
«Ташкилот самолётни импорт қилмоқда. Импорт қилиш чоғида божхона божлари ва ҚҚС тўланадими? Балки имтиёзлар бордир?». «Норма» эксперти Миржалол МИРФАЁЗОВ махсус buxgalter.uz учун масалага ойдинлик киритди: ... 

Дата публикации 08.11.2022
«Корхона 2022 йилда СКга мувофиқ ҚҚСдан озод қилинган технологик жиҳозларни импорт қилди. Асосий восита фойдаланишга киритилиб, ишлатилмоқда. Жиҳозлар: 1) сотилса; 2) оператив ижарага берилса; 3) хизматларни кўрсатишда корхонанинг ўзи томонидан фойдаланилса, қандай солиқ оқибатлари юзага келади?». Ушбу саволларга «Норма» эксперти Миржалол МИРФАЁЗОВ жавоб берди: ... 

Дата публикации 04.11.2022
2022 йил 1 ноябрдан бошлаб экспорт қилувчи ташкилотлар фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш чоғида товарларни (хизматларни) экспорт қилишдан тушган даромадларга жами даромаддаги улушларидан қатъи назар ноль даражали ставкани қўллайдилар 30.09.2022 йилдаги ПФ-228-сон Фармоннинг 1-б. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА buxgalter.uz илтимосига кўра ушбу имтиёзни қандай қўллаш кераклиги ҳақида гапириб берди: ... 

Дата публикации 24.10.2022
Солиқ тўловчилар ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш мақсадида «26 ёшга тўлмаган» чекловини ОТМда таълим олувчиларнинг қайси бирига татбиқ этиш масаласини англашлари қийин бўлмоқда, сабаби СК 378-моддаси 16-бандида ўзбек ва рус тилидаги изоҳи ўзаро фарқланади. ДСҚ мутахассислари ушбу масалага ойдинлик киритдилар: ... 

Дата публикации 18.10.2022
«Фойда солиғи ва ҚҚС тўловчи корхона ходиманинг фарзанди учун болалар боғчаси пули – ойига 3 млн сўмни тўлайди. Ходиманинг иш ҳақи – ойига 1 млн сўм. СК 378-м. 16-бандига мувофиқ ЖШДС бўйича имтиёз болалар боғчаси ёки мактаб пулини тўлаш учун ҳар ой 3 млн сўмгача бўлган тўловларга нисбатан қўлланилади. Ходиманинг иш ҳақи бундан камроқ бўлиб, иш берувчи ушбу суммани тўлаб берса, ЖШДС бўйича имтиёзни бутун сумма – 3 млн сўмга нисбатан қўллаш мумкинми?». МВ Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаш департаменти директорининг биринчи ўринбосари Умид ҲАМРОЕВ махсус buxgalter.uz учун вазиятга ойдинлик киритди: ... 

Дата публикации 13.10.2022
«Хорижий компаниянинг доимий муассасаси халқаро молия ташкилотининг қарзи ҳисобидан молиялаштириладиган инвестиция лойиҳасини амалга оширишда қатнашмоқда. 16.07.2018 йилдаги ПҚ-3857-сон қарорга мувофиқ, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш доирасида харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) ҚҚС тўлашдан 2021 йил 1 июлгача озод этилган эди. Бунинг акси назарда тутилган қонуности ҳуқуқий ҳужжат бекор қилинмаган бўлса, ДМ ПҚ-3857-сон қарор ва 30.12.2019 йилдаги ЎРҚ-599-сон Қонуннинг 6-м. билан тақдим этилган имтиёзлардан фойдаланишга ҳақлими? ». Ушбу саволга buxgalter.uz илтимосига кўра ДСҚ Солиқ солиш услубияти департаментининг бош мутахассиси Раъно АЛИШАЕВА ва «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб бердилар: ... 

Дата публикации 12.10.2022
26.07.2022 йилдаги 785-сон ЎРҚ билан СКга киритилган қўшимчага мувофиқ, фарзандларига нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари (МТТ) ва (ёки) мактаблар кўрсатадиган таълимга оид хизматлар учун ҳақ тўлайдиган ота-оналар ЖШДСдан озод этилади. Имтиёз ҳар бир фарзанд учун тўланадиган ойига 3 млн сўмгача бўлган тўловларга нисбатан қўлланилади СК 378-м. 16-б. Ушбу имтиёзни қандай ҳисоблаш ҳамда 2022 йил сентябрь ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида акс эттириш юзасидан «Infinity Profit Solution» аутсорсинг компанияси мутахассислари Алёна ТРОНОВА ва Анастасия ЗАБОЛОТИНА махсус buxgalter.uz учун тушунтириш бердилар: ... 

Дата публикации 06.10.2022
30 сентябрь куни Президент «Тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-228-сон Фармонни имзолади. Ҳужжатда имтиёзларга эга бўладиган экспортчи корхоналарни саралаб олиш мезонлари, ушбу имтиёзлар рўйхати ва қўллаб-қувватлаш дастурини жорий этиш босқичлари белгиланган. ... 

Дата публикации 14.09.2022
“Хусусий уйда қуёш сув иситиш тизими ўрнатилган. Унинг учун субсидия олиш мумкими?” Қайта тикланувчи энергия манбаларини ўрнатганлар учун мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича қандай имтиёзлар назарда тутилганлигини buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларини прогнозлаштириш департаменти бош мутахассиси Муҳиддин ХОЛМУРОДОВ тушунтирди: ... 

Дата публикации 13.09.2022
30.08.2022 йилдаги ПҚ-366-сон қарор билан норасмий бандликни қисқартириш чоралари тасдиқланди. Ўзгартиришлар ЯТТ ходимлари учун ижтимоий солиқ, якка тартибдаги тадбиркорлар, ўзини ўзи банд қилган шахслар ва томорқа ер участкаси эгалари фаолиятига дахл қилди: ... 

Дата публикации 06.09.2022
“Корхона турфирма билан шартнома тузди ва ходимларининг тоғ ён бағрида дам олиши учун тўловни амалга оширди. Турфирма “меҳмон уйида яшаш ва дам олиш” формулировкаси билан ЭҲФ тақдим этди. Ходимларнинг бундай тарзда дам олиши учун тўловга ЖШДС ва ижтимоий солиқ солинадими? Буни “Норма” эксперти Азизахон ТОШХЎЖАЕВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 05.09.2022
СКнинг 483-моддаси ёки Президентнинг ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан мол-мулк ва ер солиқларини тўлашдан тўлиқ озод қилинган юридик шахслар – мол-мулк солиғи ва ер солиғи тўловчилар жорий йилнинг август ойидан бошлаб ушбу солиқларни ҳисобланган сумманинг 1%и миқдорида тўлайди. Бироқ ҳам Солиқ кодекси, ҳам бошқа НҲҲ бўйича имтиёзларга эга бўлган ташкилотлар мавжуд. Улар ушбу солиқларни тўлашлари зарур ёки зарур эмаслигини Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларини прогнозлаштириш департаменти ходимлари – ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғи методологияси бўлими бошлиғи Зарема МЕНАЛИЕВА ва бош мутахассис Муҳиддин ХОЛМУРОДОВ тушунтиришди: ... 

Дата публикации 23.08.2022
22 август куни тадбиркорлар билан очиқ мулоқот чоғида мамлакатимиз Президенти томонидан хусусий бизнес учун бешта йўналиш бўйича бир қатор имтиёз ва преференциялар эълон қилинди. Айнан нималар ваъда қилинди? ... 

Дата публикации 17.08.2022
“Савдо комплексига ажратилган ер участкаларида маъмурий бинолар, қозонхоналар ва комплекснинг меъёрда фаолият кўрсатиши ва уни бевосита белгиланган мақсадига кўра ижарага бериш учун зарур бўлган бошқа иншоотлар жойлашган. Ер участкасининг умумий майдони – 59,6 гектар, савдо объектлари остидаги майдон – 5 гектар. Биз хизматлар соҳаси учун мўлжалланган солиқ имтиёзларини қўллашимиз мумкинми?”. Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти бош мутахассиси Муҳиддин ХОЛМУРОДОВ жавоб берди: ... 

Дата публикации 10.08.2022
2022 йил 1 июлдан бошлаб ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобининг шакли (коди 11101_15) амалга киритилди. Унда 2022 йилда тадбиркорлик субъектларига тақдим этилган учта янги имтиёзни акс эттириш имконияти пайдо бўлди. Buxgalter.uz солиқ идорасида тафсилотларни аниқлаштирди. ... 

Дата публикации 10.08.2022
12.07.2022 йилдаги ЎРҚ-783-сон Қонуни билан СКга киритилган ўзгартиришлар юзасидан Молия вазирлигининг тушунтиришларини эълон қилишни давом эттирамиз. Ушбу материалда - МИЗ иштирокчилари учун янги имтиёзлар: 2022 йил июлга қадар имтиёзлар қандай қўлланилган? ... 

Дата публикации 08.08.2022
2022 йил августдан бошлаб СКнинг 483-моддасига ва Президентнинг ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига биноан мол-мулк солиғидан озод қилинган барча хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобланган солиқ суммасининг 1%ини бюджетга тўлайди (СК 75-м. 11-қ.). Солиқ ҳисоботини қайта топшириш зарур ёки зарур эмаслиги ва солиқларни қандай тўлашни аввал Молия вазирлиги ходимлари тушунтиришганди. Энди эса ушбу масалани солиқ идорасида аниқлаштиришди: ... 

Дата публикации 08.08.2022
26.07.2022 йилдаги ЎРҚ-785-сон Қонуни билан СКга киритилган янгиликлар юзасидан Молия вазирлигининг навбатдаги тушунтиришлари билан танишинг. Ушбу материалда - чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳалари учун, тиббиёт буюмларини олиб кириш бўйича, қишлоқ жойларда хотин-қизлар меҳнатига ҳақ тўлаш фондига ижтимоий солиқ бўйича, мобиль алоқа хизматлари учун акциз солиғи, қишлоқ жойларда антенна-мачта конструкциялари ва ХМИ маблағлари ҳисобидан олинган товарлар (хизматлар) бўйича имтиёзлар: ... 

Дата публикации 01.08.2022
Молия вазирлиги 26.07.2022 йилдаги ЎРҚ-785-сон Қонуни билан СКга киритилган янгиликларни тушунтиради. Ушбу материалда - савдо комплекслари ва меҳмонхоналар учун ер солиғи ва мол-мулк солиғи, туризм ҳудудларида солиқлар ҳақида: ... 

Дата публикации 01.08.2022
Молия вазирлигининг 26.07.2022 йилдаги ЎРҚ-785-сон Қонуни билан СКга киритилган янгиликлар юзасидан тушунтиришларини эълон қиламиз. Ушбу материалда - дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқлар, мусиқа чолғу асбоблари ва балиқчилик тармоғи ишлаб чиқарувчиларига солиқ солиш ҳақида.   ...