Имтиёзлар
Дата публикации 29.07.2022
Молия вазирлиги 26.07.2022 йилдаги ЎРҚ-785-сон Қонуни билан СКга киритилган янгиликларни тушунтиришни давом эттиради. Ушбу материалда - хизматлар соҳасидаги ташкилотлар учун ижтимоий солиқни пасайтириш ва тураржой биноларини хизматлар кўрсатиш мақсадида нотураржой биноларга ўтказишда мол-мулк ... 

Дата публикации 13.07.2022
Хусусий мактаб – ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси. 15.09.2017 йилдаги ПҚ-3276-сон қарорга асосан имтиёзлардан фойдаланади, улар 2025 йил 1 январгача узайтирилган (05.09.2018 йилдаги ПҚ-3931-сон қарор). Ёз мавсумида мактаб ўз ўқувчиларини соғломлаштириш ва дам олишлари учун кундузги оромгоҳни ташкил этди. Ёзги болалар оромгоҳидан олинган даромадларга ҚҚС ва фойда солиғи бўйича имтиёзни қўллаш мумкинми? Буни “Норма” эксперти Ирина АХМЕТОВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 17.06.2022
2022 йил 1 июндан бошлаб меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори оширилди (20.05.2022 йилдаги ПФ-138-сон Фармон 2-б.). Имтиёзли тўловлар бўлган тақдирда ЖШДСни ушлаб қолишда уни қандай ҳисобга олишни buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 15.06.2022
2022 йил 1 мартдан бошлаб ногиронлиги бўлган шахслар учун ЖШДС бўйича имтиёз МҲЭКМнинг 3 бараваригача оширилди. Шунингдек, болаликдан ногиронлиги бўлган шахсни тарбияловчи она-оналар учун ҳам имтиёз назарда тутилган. Агар ҳам ота-онаси ишласа, ҳам болаликдан ногиронлиги бўлган шахс, мисол учун, масофадан ишлаш режимида ишга жойлаштирилган бўлса, уларни бир вақтнинг ўзида қўллаш мумкинми? Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги департаменти директори ўринбосари Умид ҲАМРОЕВ тушунтирди: ... 

Дата публикации 14.06.2022
ҚҲТБТда Президентнинг “Ўзбекистон Республикасида тўсиқсиз туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва уни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди. Ҳужжат имконияти чекланган шахслар учун инфратузилмани ривожлантирувчи туроператорлар ва турагентлар, жойлаштириш воситалари ҳамда ташувчилар учун субсидия ва имтиёзларни назарда тутади. Батафсил - buxgalter.uz шарҳида. ... 

Дата публикации 06.06.2022
Темир йўл транспорти корхонаси 2021 йилда: 1) электровозлар ва вагонлар харид қилди; 2) давлат инвестиция лойиҳаси доирасида АВ объектини барпо этди ва ишга туширди; 3) ўз вагонларини капитал таъмирлади ва модернизация қилди. Корхона мазкур учта вазиятда СКнинг 308-моддасига асосан инвестициявий чегирмани қўллай олармиди? Буни Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА тушунтириб берди: ... 

Дата публикации 02.06.2022
Buxgalter.uz корхона ходимлари ва учинчи шахслар учун саёҳат йўлланмаларини харид қилишнинг солиқ оқибатлари ҳақида кўп маротаба ёзган эди. Мавзунинг давомида яна иккита вазиятни кўриб чиқамиз: 1) иш берувчи яхши ишлаганлиги учун айрим ходимларини Бухоро ва Самарқандга саёҳат билан рағбатлантирди. Бундай рағбат ушбу ходимлар учун моддий наф ҳисобланадими? Бу ҳол учун ЖШДС бўйича қандайдир имтиёзлар мавжудми? 2) Ходим мустақил равишда Хивага туристик йўлланма сотиб олди, у ЖШДС бўйича имтиёздан фойдаланиши мумкинми? ... 

Дата публикации 27.05.2022
2022 йил 1 февралдан бошлаб бўялган мато, бўялган газлама ва тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини экспорт қилувчилар ижтимоий солиқни 1% миқдордаги солиқ ставкаси бўйича тўлаш ҳуқуқига эга. Бу ҳолда уни ҳисоб-китоб қилиш тартиби қандай ва қайси давр учун экспорт улуши маҳсулотларнинг камида 80%ини ташкил қилиши керак - муайян ой учунми ёки йил бошидан? Буни Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директорининг биринчи ўринбосари Умид ҲАМРОЕВ тушунтирди: ... 

Дата публикации 20.05.2022
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги янги низом тасдиқланди. Унга мувофиқ тадбиркорлар бизнес лойиҳалари учун қўшимча маблағлар олишлари мумкин. Қуйида санаб ўтилган субсидиялар тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси тавсиясига кўра ажратилади. ... 

Дата публикации 16.05.2022
«Корхона ИФУТ бўйича «Компьютер ва периферия ускуналари» 95110 кодига мувофиқ хизматлар кўрсатади. 27.01.2022 йилдаги ПҚ-104-сон қарорга асосан ижтимоий солиқнинг имтиёзли ставкасини қўллашимиз мумкинми?». Саволга МВ Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директорининг биринчи ўринбосари Умид ҲАМРОЕВ жавоб берди: ... 

Дата публикации 11.05.2022
ЎРҚ 767-сон Қонуни билан бир қатор озиқ-овқат товарларини ҚҚСдан озод этиш муддати 2022 йил 31 декабрга қадар узайтирилди (05.05.2022 йилдаги ЎРҚ-767-сон Қонун). Buxgalter.uz солиқ мажбуриятларини бажаришда ушбу имтиёзларни қандай қўллашни аниқлаштирди. ... 

Дата публикации 10.05.2022
Президент томонидан 5 май куни “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-767-сон Қонун имзоланди. СКга киритиладиган асосий ўзгартиришлар шарҳи - buxgalter.uz да. ... 

Дата публикации 07.05.2022
Апрель ойи учун айланмадан олинадиган солиқ ва ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботларини тайёрлашда айрим солиқ тўловчилар муаммоларга дуч келишди. Улар онлайн-НКМ ва виртуал кассалар орқали реализация қилинган товарларга солиқ имтиёзларини қўллай олишмади. Buxgalter.uz уларни қандай ҳал қилишни аниқлаштирди. ... 

Дата публикации 05.05.2022
Президент томонидан 2022 йил 30 апрель куни “Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор имзоланди. Туризм тармоғи корхоналари қўшимча имтиёзларга эга бўлишди, иш берувчилар ўз ходимларининг мамлакат ичидаги саёҳат харажатларининг бир қисмини қоплаб беради, фуқаролар бундай харажатлар бўйича кешбэк олишлари мумкин. ... 

Дата публикации 26.04.2022
Солиқ тўловчилар кўпинча у ёки бошқа имтиёзни қўллай олмаётганликлари юзасидан шикоят қилишади. Айниқса бундай вазият солиқ маъмуриятчилигининг глобал равишда автоматлаштирилиши муносабати билан юзага кела бошлади. Агар солиқ тўловчи мавжуд имтиёзни қўллай олмаса, нима қилиши керак? ... 

Дата публикации 25.04.2022
1 июлдан бошлаб касаначилик билан шуғулланадиган фуқаролар солиқ имтиёзларига эга бўлади. Шунингдек, ҳам касаначиларга, ҳам бундай меҳнат шаклини ташкил қиладиган тадбиркорларга субсидия ва имтиёзли кредитлар назарда тутилган (21.04.2022 йилдаги ПҚ-214-сон қарор). ... 

Дата публикации 20.04.2022
2022 йил 1 мартдан бошлаб ногиронлиги бўлган шахслар учун ЖШДС бўйича имтиёз МҲЭКМнинг 3 бараваригача оширилди. Бу болалигидан ногиронлиги бўлган шахсларни тарбия қилувчи шахсларга дахл қиладими? Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 05.04.2022
1 апрелдан бошлаб IT Park резидентлари қўшимча имтиёз ва преференцияларга эга бўлди. Идора ахборот хизмати вакилининг сўзларига кўра - “НҲҲ имзолаш босқичида, бироқ имтиёзлар амал қилмоқда”. Сўз нима ҳақида бормоқда? ... 

Дата публикации 25.03.2022
Хусусий мактаб ўз ўқувчиларини мактаб формаси билан таъминлайди. Ота-оналар эса тўловни амалга оширадилар. Бунда ўқув муассасасида қандай солиқ оқибатлари юзага келишини Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА тушунтириб берди: ... 

Дата публикации 24.03.2022
2022 йил 27 январь куни “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор қабул қилинди (ПҚ-104-сон қарор). Унинг бандларидан бири билан 2022 йил 1 январдан бошлаб 2027 йил 1 январга қадар меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш воситаларига (хостеллар, отеллар ва ҳ.к.) фойда солиғини ҳисоблаб чиқишда биноларнинг қийматини 2 йил давомида амортизация сифатида чегириладиган харажатлар жумласига киритиш ҳуқуқи берилди. Ушбу преференцияни қандай қўллашни buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА тушунтирди: ...