ЭҲА
Дата публикации 17.11.2020
Ўз вақтида қоғоздаги ҳисоботларни ва бошқа ҳужжатларни топшириш учун елиб-югурганлар бухгалтер учун электрон ҳужжатлар айланиши – бу катта ютуқ эканлигини тасдиқлашлари аниқ. Бироқ, бундай ютуққа эришилганига қарамай, ушбу масала борасида бухгалтерларда мураккабликлар юзага келиб турибди. Buxgalter.uz илтимосига кўра амалиётчи бухгалтер Алия МУХАМЕДОВА электрон ҳужжат айланишида мавжуд муаммолар ва камчиликлар ҳақида сўзлаб берди: ... 

Дата публикации 04.11.2020
ЭҲФ тизимида техник носозлик юзага келган ҳолда ҳисобварақ-фактура қоғоз шаклида расмийлаштирилади. Бунда техник носозлик ЭҲФ тизими оператори томонидан расман тасдиқланган бўлиши лозим. Кейинчалик бундай ҳисобварақ-фактуралар носозликлар бартараф этилгандан сўнг 5 кун ичида ЭҲФ тизимига - қоғоз шаклида кўрсатилган сана билан киритилиши шарт. Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида низом талабларини бузмаган ҳолда ушбу норма билан қандай ишлаш мумкин? ... 

Дата публикации 04.11.2020
Баъзан ЭҲФлар ҳақиқатан йўқолади. Етказиб берувчи ҳаммасини жўнатганини таъкидлайди ва тасдиғи учун уларнинг скринларини йўллайди. Бироқ сотиб олувчи ушбу ҳужжатларни my.soliq да ҳам, у ЭҲА хизматлари учун шартнома тузган ЭҲФ операторида ҳам, унга ишончнома берилган жисмоний шахснинг шахсий кабинетида ҳам кўрмайди. ... 

Дата публикации 03.11.2020
Ўтган ҳафтанинг охирида айрим ЭҲФ операторлари 14.08.2020 йилдаги 489-сон ВМҚга мувофиқ ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10 санасига қадар электрон ҳисобварақ-фактураларни мажбурий расмийлаштириш тартиби жорий этилиши тўғрисидаги эслатмани жойлаштиришди. Бундай ифодалаш кўп бухгалтерларда адолатли эътирозларга сабаб бўлди. Энди улар қандай ишлашлари лозим? ... 

Дата публикации 29.10.2020
1 ноябрдан бошлаб электрон ҳисобварақ-фактуралар тизими барча қоидалар бўйича ишлашни бошлайди. Хусусан, сотиб олувчи томонидан ўз вақтида қабул қилинмаган ва рад этилмаган ҳисобварақ-фактураларни автотасдиқлаш функцияси ишга туширилади. ... 

Дата публикации 28.10.2020
ЭҲФ тизимида реализация қилинган товарлар (хизматлар) ҳажмини 100 дан ортиқ ўлчов бирликлари назарда тутилган. Бироқ ушбу рўйхатда дастурий маҳсулотлардан фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этиш тўғрисидаги битим учун мос келадиган атама мавжуд эмас эди. Вазият тузатилди! Бу ҳақда buxgalter.uz га «Янги технологиялар» ИАМда маълум қилишди. ... 

Дата публикации 23.10.2020
Контрагент – бюджет ташкилоти электрон ҳисобварақ-фактурани қабул қилмаяпти, буни ЭРИга(электрон рақамли имзога) эга эмаслиги билан асосламоқда. Бунда ҳамкор ҳужжатни қоғоз шаклда имзолашга рози. Бундай вазиятда тижорат ташкилоти – товарлар ва хизматларни етказиб берувчи қандай йўл тутиши лозим? Тижорат ташкилотида солиқларнинг ҳисоби ва уларни тўлаш учун асос – қоғоз шаклда ҳисобварақ-фактура ва тақдим этилган, бироқ имзоланмаган ЭҲФнинг мавжудлиги етарлими? ... 

Дата публикации 25.08.2020
Раҳбар ёки бош бухгалтер, юридик манзил ёки хизмат кўрсатувчи банк ўзгарганда ЭҲФ тизимидаги реквизитларни эскилари ҳужжатларда бошқа пайдо бўлмайдиган қилиб (амалиётда шундай ҳолатлар учраб туради) қандай алмаштириш мумкин? Ҳисобварақ-фактуралар ва бошқа электрон ҳужжатлар контрагентга етиб бормаса, нима қилиш керак? ДСҚ ҳузуридаги «Янги технологиялар» ИТМ ЭҲФни жорий этиш ва уларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Нозим ТЎРАЕВ buxgalter.uz илтимосига кўра электрон ҳужжат айланиши тизимида ишлашнинг нозик жиҳатлари ҳақида гапириб берди: ... 

Дата публикации 14.08.2020
Карантин шароитида товарлар, ишлар ва хизматлар олди-сотдисининг одатдаги усуллари доим қулай бўлмайди, ҳатто уларни амалга ошириб бўлмаслиги ҳам мумкин. Юридик масалалар бўйича «Норма» эксперти Олег ЗАМАНОВ электрон шартнома тузаётганда қандай муҳим жиҳатларни ҳисобга олиш лозимлиги ҳақида гапириб берди: ... 

Дата публикации 10.08.2020
Карантин даврида электрон ишончномалар ЭҲФни расмийлаштиришда жуда долзарб ва ўз вақтида кўрсатилган ёрдам бўлди. Энди янги таҳрирдаги 4-сон БҲМС уларни электрон шаклда расмийлаштириш учун тўлақонли қонуний замин яратди. Бироқ амалиётда бухгалтерларда уларни ЭҲФ операторлари тизимида расмийлаштириш билан боғлиқ техник муаммолар юзага келмоқда. Қандай қилиб барча босқичлардан муаммосиз ўтиш – бундай ишончномани тузиш, тўлдириш, жўнатиш ва ишончли шахсга имзолатиш мумкинлиги ҳақида buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтириш беради: ... 

Дата публикации 13.07.2020
Харидор етказиб берувчи томонидан тақдим этилган ЭҲФни имзолашни рад этиш ҳуқуқига эга. Бундай вазиятда қандай йўл тутиш лозим? ЭҲФни барибир имзолашмаса, оқибатлар қандай бўлади? Ахир у бу ҳолатда ҚҚС ҳисоб-китоби бўйича реализация кўрсаткичларига кирмайдику. Buxgalter.uz илтимосига биноан саволларга ДСҚнинг Солиқ солиш бўйича маслаҳат бошқармаси бошлиғи Азиз ҲОШИМОВ жавоб берди: ... 

Дата публикации 10.07.2020
Кўп бухгалтерлар корхона раҳбари алмашиши чоғида муаммога дуч келишади: электрон ҳужжатларда автоматик тарзда илгариги директорнинг номи чиқади. Баъзан бу барча ҳужжатларда содир бўлади, баъзида – уларнинг айримларида. ... 

Дата публикации 25.06.2020
2-сон картотекага “маҳкам” ўрнашиб олган корхонада юридик шахс ЭРИнинг амал қилиш муддати ўтди. Уни узайтириш учун ҳақ тўлаш керак, акс ҳолда ҳисоботларни қандай топшириш мумкин? Бироқ юридик шахс буни фақат пул ўтказиш йўли билан амалга ошириши мумкин. Бундай вазиятда бухгалтер қандай йўл тутиши лозимлигини buxgalter.uz илтимосига биноан МБнинг Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи департаменти бош мутахассиси Бахтиёр АБДУЛЛАЕВ тушунтирди: ... 

Дата публикации 25.06.2020
Электрон ҳисобварақ-фактуралар тизимида ЭҲФга тузатиш киритишни расмийлаштириш имконияти пайдо бўлди. Янги технологиянинг афзалликлари ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ ҳузуридаги «Янги технологиялар» ИАМ мутахассиси Нодир МУҲАММАДОВ гапириб берди: ... 

Дата публикации 18.06.2020
Бизнес учун мақбул ечимлар излашда тадбиркорлар битта электрон ҳужжат айланиши операторидан бошқасига ўтишлари мумкин. ДСҚ ҳузуридаги «Янги технологиялар» ИАМ мутахассиси Нодир МУҲАММАДОВ buxgalter.uz илтимосига кўра, қандай қилиб илгари шакллантирилган ҳужжатларнинг бутун массивини янги операторнинг майдонига ўтказишни тушунтирди: ... 

Дата публикации 17.06.2020
Электрон ҳужжат айланиши операторлари ўртасида роуминг тизими орқали фақат ҳисобварақ-фактура нормал тарзда синхронлаштирилган. Бошқа ҳужжатлар, масалан, далолатнома ёки товар-транспорт юкхатини контрагент, агар у бошқа ЭҲА оператори мижози бўлса, шунчаки олмаслиги мумкин. ДСҚ ҳузуридаги «Янги технологиялар» ИАМ мутахассиси Нодир МУҲАММАДОВ бу нима учун рўй бериши ва ҳамкорлар билан ишлашда қандай қилиб бундай вазиятни олдини олишни buxgalter.uz учун махсус тушунтирди. ... 

Дата публикации 16.06.2020
12 июнь куни ДСҚ яқин вақтда хизматлар импортида бир томонлама ЭҲФларни ҚҚС ҳисоб-китоби шаклига (10006_14) 4-иловага киритиш мумкинлигини маълум қилди. Бухгалтерлар бундай ЭҲФларни шакллантириш қоидалари билан қизиқа бошлашди. Buxgalter.uz маслаҳатлар юзасидан «Venkon Group» бош директори Асқар ИСМОИЛОВга мурожаат қилди. ... 

Дата публикации 15.06.2020
Нима учун контрагентингиз сиз томондан ёзилган электрон ишончномани кўрмайди ва вазиятни қандай тузатиш мумкин? Электрон ишончномадан фойдаланиш чоғида нимани унутмаслик лозим? Buxgalter.uz сўровига биноан вазиятни «Янги технологиялар» ИАМ ЭҲФни жорий этиш ва хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Нозим ТЎРАЕВ тушунтирди: ... 

Дата публикации 28.05.2020
Бугунги кунда барча бухгалтерлар электрон ҳисобварақ-фактуралар тизимидан қандай фойдаланишни яхши биладилар. Интернет, ЭРИ – буларнинг ҳаммаси уларда мавжуд. Электрон ҳужжат айланиши тизимининг кўпгина операторлари мижозларга қулай бўлиши учун мобил иловаларни ишлаб чиқдилар ва ишга туширдилар. Шундай экан, нима учун ўз вақтида тақдим этилмаган ва имзоланмаган ҳисобварақ-фактуралар муаммоси ҳамон ҳал этилмаяпти? Buxgalter.uz ўқувчилар ва экспертлар билан биргаликда ушбу масалага ечим топишга уриниб кўрди. ... 

Дата публикации 04.05.2020
Айрим ЭҲА операторлари «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги Қонунга амал қилиб, ишончномани электрон шаклда ёзиб беришни таклиф этмоқдалар. Бир қарашда бу қулайдек кўринади. Бироқ Товар-моддий бойликларни олишга ишончномалар бериш ва уларни ишончномалар бўйича бериш тартиби тўғрисида низом фақат қоғозда ёзилган ишончномалар муомаласини тартибга солади. Бухгалтер қандай йўл тутиши керак: ишончномани қоғозда ёзиб берсинми ёки электрон шаклда? ...