Маслаҳатлар
ЯММТ
Дата публикации 31.08.2021
Иш берувчида талабгорларнинг электрон меҳнат дафтарчаси билан танишиб чиқиш имконияти пайдо бўлди. Buxgalter.uz янги функционални синаб кўрди ва мавжуд йўриқномага аниқлик киритди. ... 

Дата публикации 06.07.2021
Ташкилотни қайта ташкил этиш, кенгайтириш ва бошқа ташкилий ўзгаришларда унинг бўлинмалари (бўлимлар)нинг номлари ўзгариши мумкин. Шу пайтгача ушбу вазифани ЯММТда ҳал қилиш учун ходимлар билан тузилган меҳнат шартномаларини тугатиш ва қайтадан расмийлаштириш керак эди. Ниҳоят ЯММТ дирекцияси тизим функционалидаги ўзгаришлар ҳақида эълон қилди. Энди ҳеч кимни ишдан бўшатиш керак бўлмайди! Buxgalter.uz вазиятга аниқлик киритди ... 

Дата публикации 01.06.2021
Қандай тарзда ЯММТга ихтиёрий равишда ижтимоий солиқ тўлаётган ўзини ўзи банд қилганлар тўғрисидаги маълумотлар келиб тушиши керак? Қандай қилиб ўзини ўзи банд қилган давр учун стаж кетаётганлигига мустақил равишда ишонч ҳосил қилиш мумкин? Buxgalter.uz вазиятни аиқлаштирди: ... 

Дата публикации 05.05.2021
ЯММТ дирекцияси қандай қилиб филиалларга эга йирик солиқ тўловчи ходимларнинг маълумотларини филиаллардан ягона СТИРга эга ташкилот таркибига олиб ўтишини тушунтирди. ... 

Дата публикации 28.04.2021
Апрель ойининг ўртасида ЯММТ тизими дирекцияси иш берувчилар уларнинг ходимлари яна қаерда ишлаётганликларини текширишлари мумкинлиги ҳақида хабар берганди. Амалиётда янгилик савол туғдирди: энди қандай қилиб ташқи ўриндошликни белгилаган ҳолда меҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказиш зарур? Buxgalter.uz вазиятни аниқлаштирди. ... 

Дата публикации 01.04.2021
ЯММТ дирекцияси ЯММТ ҳақида энг кўп бериладиган саволларга жавоб берди. Аввалги директорнинг электрон рақамли имзо (ЭРИ) калити ишлашга тўсқинлик қилса, нима қилиш лозим? Ходимнинг меҳнат ҳақига қандай ўзгартириш киритиш мумкин? Ходимнинг паспорт маълумотлари ва ЖШШИРни тизимга қандай қилиб тўғри киритиш лозим? Бу ҳақда батафсил – buxgalter.uz материалида: – Ташкилотнинг раҳбари ўзгарди. Янги раҳбар номига ЭРИ калити олиниб, кадрлар бўлими ходимининг компьютерида тўғри тартибда сақлаб қўйилди. Бироқ шартномани имзолаш пайтида аввалги раҳбарнинг ЭРИ калити чиқяпти. Бундай вазиятда нима қилиш керак? ... 

Дата публикации 29.03.2021
Ягона миллий меҳнат тизимида энди меҳнат дафтарчаларида фамилияси, исми, отасининг исми ва туғилган санаси ўзгарганлиги тўғрисидаги ёзувни акс эттириш мумкин. Шунингдек - паспорт алмашганда ходимнинг паспорт маълумотларини янгилаш ҳам акс эттирилади. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди: ... 

Дата публикации 24.03.2021
Агар ходимнинг лавозими ва ставкаси ўзгарса, қандай қилиб қўшимча келишув маълумотлари ЯММТ тизимига киритилади? “ЯММТ” ИДАК дирекцияси тавсия қилади: ... 

Дата публикации 23.03.2021
Хўжалик юритувчи субъектлар ўз ташкилий тузилмасини қайта кўриб чиқиши мумкин. Бунда айрим бўлинмаларни тугатиш ёки қайта номлаш, янги бўлинмаларни тузиш мумкин бўлади. buxgalter.uz илтимосига биноан «ЯММТ» ИДАК бошқаруви Дирекцияси бўлими бошлиғи Зарнигор АБДУРАҲМОНОВА бундай ўзгартиришларни Ягона миллий меҳнат тизимида қандай акс эттиришни тушунтириб берди: ... 

Дата публикации 09.02.2021
ЯММТда меҳнат шартномасини бекор қилишни рўйхатдан ўтказишда баъзан хатога йўл қўйилади: меҳнат шартномасини бекор қилиш санаси, буйруқнинг рақами ёки санаси ва ҳ.к. нотўғри кўрсатилган бўлиши мумкин. Шундай ҳам бўладики, умуман ЯММТ тизимида меҳнат шартномасини бекор қилиш қандайдир сабаблар бўйича хато рўйхатдан ўтказилган бўлади, ходим эса ишлашда давом этади. Шунга ўхшаш вазиятларда йўл қўйилган хатоларни қандай тузатишни buxgalter.uz ЯММТга йўриқномаларда аниқлаштирди. ... 

Дата публикации 01.02.2021
Агар корхона қайта ташкил этилган - бошқаси билан қўшиб юборилган, бирлаштирилган, бўлиб юборилган, қайта тузилган (айтайлик, АЖдан МЧЖга) ёки бошқа корхона таркибидан ажратилган бўлса, ходимлар билан муносабатлар қандай расмийлаштирилади? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “ЯММТ" ИДАКни бошқариш дирекцияси бошлиғи Зарнигор АБДУРАҲМОНОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 25.01.2021
ЯММТ Дирекциясининг тушунтириш беришича, «ўз кучини йўқотади» тугмаси ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилинишини англатмайди, бошқа йўллар билан амалга оширишнинг имкони бўлмаганлиги сабабли ундан ЯММТда шартномага ўзгартиришлар киритиш учун фойдаланилади. Buxgalter.uz нинг ҳисоблашича, атама нотўғри талқин қилиниши туфайли амалиётда бу борада хатоликлар юзага келиши мумкин. ... 

Дата публикации 23.01.2021
Ходимни ишга ID-карта билан қабул қилиш ЯММТ тизимида қандай расмийлаштирилади? Агар ишлаётган ходим биометрик паспортини ID-картага алмаштирган бўлса, қандай йўл тутиш лозим? ЯММТ билан ишлашнинг ушбу ва бошқа долзарб масалаларини (шу жумладан энг тарқалган хатоларни) ЯММТ ИДАК дирекцияси мутахассислари тушунтиришди. Buxgalter.uz ушбу жавобларни ўзининг шарҳида умумлаштирди: ... 

Дата публикации 21.01.2021
“Фуқаролиги бўлмаган ходим Ўзбекистон фуқароси паспортини олди. Бундай ўзгартиришлар ЯММТга қандай киритилади? Фуқаролик олинган пайтдан эътиборан уч ой ўтди, ЯММТ тизимида у илгаригидек фуқаролиги бўлмаган шахс сифатида турибди. Бунда, қачон Ўзбекистон фуқароси паспортини алмаштирса, маълумотлар автоматик тарзда ўзгаради”. Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни “ЯММТ" ИДАКни бошқариш дирекцияси бўлим бошлиғи Зарнигор АБДУРАҲМОНОВА ва “Норма”нинг кадрлар масалалари бўйича эксперти Валерия ЛЯНДРЕС шарҳлаб беришди: ... 

Дата публикации 13.01.2021
Янги йилдан бошлаб ЯММТда “Штат жадвалини рўйхатга олиш” янги функцияси пайдо бўлди, у ҳақда ҳали “ЯММТ" ИДАКда меҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказиш, электрон меҳнат дафтарчаларини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низомда ҳеч нарса айтилмаган. Дастур ушбу тартиб-таомилни кечиктириш имконини беради, бироқ "Кейинроқ” тугмасига бир неча марта босгандан кейин - ишламай қолаяпти. Янгиликлар билан ишлашни қандай уддалашни buxgalter.uz илтимосига биноан “ЯММТ" ИДАКни бошқариш дирекцияси бўлим бошлиғи Зарнигор АБДУРАҲМОНОВА гапириб берди: ... 

Дата публикации 15.12.2020
Корхоналар қайта ташкил этилиши ёки номи ўзгартирилиши мумкин. Ходимларнинг ЯММТда стажини аниқлашда бунинг салбий таъсири бўлмайдими? Ахир бугунги кунда ушбу тизимда компания реквизитларидаги ўзгартиришлар акс эттирилмаяпти. Buxgalter.uz «Норма» компаниясининг кадрлар масалалари бўйича эксперти Валерия ЛЯНДРЕС ҳамда «ЯММТ» ИДАК Дирекцияси бошқарув бўлимининг бошлиғи Зарнигор АБДУРАХМОНОВА шарҳларини олди. Валерия ЛЯНДРЕС: ... 

Дата публикации 24.11.2020
ЯММТга янги – «Интизомий жазо» бўлими киритилди. ЯММТда меҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказиш, электрон меҳнат дафтарчаларини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомда ҳам, бошқа НҲҲда ҳам интизомий жазо чоралари ҳақида ҳеч нарса дейилмаганлиги сабабли тажрибали кадрлар хизмати ходимларида саволлар туғилмоқда. buxgalter.uz илтимосига биноан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг «ЯММТ» ИДАКни жорий қилиш, мониторинг қилиш ва маълумотларни таҳлил қилиш бўлими бошлиғи Салоҳиддин БОЗОРОВ ҳамда «Норма» компаниясининг кадрлар масалалари бўйича эксперти Валерия ЛЯНДРЕС вазиятни тушунтириб бердилар: ... 

Дата публикации 14.11.2020
Агар охирги иш жойида инсон 2020 йил 1 январдан кейин қабул қилинган ва ишдан бўшатилган бўлса, унинг ҳеч қаерда ишламаслиги ҳолатини қандай тасдиқлаш мумкин? Яъни – қачонки меҳнат шартномалари тўғрисидаги маълумотлар фақат ЯММТда қайд қилинса ва иш берувчи жисмоний шахс билан шартномани бекор қилгандан кейин у тўғрисидаги ахборотга кириш имкониятига эга бўлмаганда. Хусусан, бундай тасдиқнома ишдан бўшатилгани учун МКнинг 67-моддасига асосан – штатлар қисқартирилганда ёки корхона тугатилганда ўртача иш ҳақини тўлаш учун зарур. ... 

Дата публикации 30.10.2020
Қандай ташкилотлар ЯММТга ходимларнинг қариндошлари тўғрисидаги маълумотларни киритиши шарт? – Ушбу саволга жавоб ҳозирча битта ҳам норматив ҳужжатда мавжуд эмас. Бунда ЯММТ тизимида тегишли маълумотлар шакллари назарда тутилган. Buxgalter.uz ушбу масала чуқур қайта ишлашни ва НҲҲга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилишини талаб этади, деб ҳисоблайди. ... 

Дата публикации 25.09.2020
Узоқ вақтлар ЯММТга фақат корхона раҳбари номига берилган юридик шахснинг ЭРИ орқали кириш ва унда ишлаш мумкин, деб ҳисобланган. Бу катта ҳужжат айланиши ва кўп сонли ходимларга эга корхоналар учун ноқулайдир. Бироқ ЯММТда иш берувчиларни идентификация қилиш тизими такомиллаштириб борилмоқда. Вақти билан ЯММТда унга маълумотлар киритишга ваколат берилган шахсни идентификация қилиш билан боғлиқ бошқа саволлар ҳам туғилди. Buxgalter.uz “ЯММТ” ИДАК директори в.б. Ҳусан ЁРҚУЛОВ ва етакчи мутахассис Отабек ЮНУСОВдан ишларнинг жорий ҳолатини шарҳлаб беришни илтимос қилди. ... 

Помощь