Маслаҳатлар
Онлайн-НКТ
Дата публикации 16.08.2021
Харидорнинг илтимосига биноан дорихона таблеткаларнинг тўлиқ бўлмаган қадоғини (60 дона) сотади, битта блистер эса - 10 дона таблетка. Бунда рақамли маркировка фақат дори воситаси қадоғига қўйилган (60 дона). Бундай сотиш онлайн-НКТ тизими ва “Asl belgisi” тизимида қандай акс эттирилади. Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни ДСҚ Стратегик режалаштириш департаменти мутахассиси Аҳмад ФАЙЗИЕВ тушунтирди: ... 

Дата публикации 10.08.2021
ДСҚ мутахассисларининг таъкидлашича, чакана харидорлардан қабул қилинган барча тўловлар онлайн-НКМ ёки виртуал касса орқали ўтиши керак. Шу жумладан бўлиб-бўлиб тўлашга, кредитга ёки бўнак билан сотилган товарлар бўйича биринчи ва кейинги тўловлар. Агар гап мажбурий рақамли маркировка қилиниши лозим бўлган товар хусусида борса, қандай қилиб кейинги тўловларни онлайн-НКМ орқали ўтказиш мумкин? Buxgalter.uz илтимосига биноан “CRPT TURON” МЧЖ менежери Фазлиддин САЙДУЛЛАЕВ бу ҳақда гапириб берди: ... 

Дата публикации 09.08.2021
Июнда дори воситалари ва тиббий буюмларни рақамли маркировкалаш бўйича тажриба лойиҳаси бошланди. Агар товар дорихона орқали сотилса, сотувчида онлайн-НКМ сканери ёрдамида маркировкани ўқиш ва товарни айланмадан чиқариш имконияти мавжуд. Агар дори воситаларини, масалан, касалхона, хусусий клиника ўз мижозларининг эҳтиёжлари учун пул ўтказиш йўли билан харид қилса, қандай йўл тутиш лозим? Ҳисобварақ-фактурада рақамли маркировкалаш назарда тутилмаган. Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни “CRPT TURON” МЧЖ менежери Фазлиддин САЙДУЛЛАЕВ тушунтирди: ... 

Дата публикации 04.08.2021
Дўкон промоакция ўтказмоқда, товарларни чегирма билан сотмоқда. Бундай сотувлар онлайн-НКМ ва виртуал кассалар тизимида қандай акс эттирилишини buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ ҳузуридаги “Yangi texnologiyalar” ИАМ бўлим бошлиғи Элнор ФОЗИЛОВ гапириб берди: ... 

Дата публикации 15.07.2021
Чораклик асосда айланмадан олинадиган солиқ ва ҚҚС ҳисоб-китобларини топширадиган баъзи тадбиркорлик субъектлари реал айланмаларнинг ҳисоб-китобларда автоматик тарзда акс эттирилган онлайн-НКТ маълумотлари билан тафовут бўлиши муаммосига дуч келишди. Қандай қилиб буни олдини олишни, buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ ҳузуридаги “Yangi texnologiyalar” ИАМ онлайн-НКМ ва виртуал кассалар бўлими бошлиғи Элнор ФОЗИЛОВ гапириб берди: ... 

Дата публикации 14.07.2021
Касса техникасини ўчириб қўйиш сиз учун энг ноқулай пайтга тўғри келмаслиги учун нимани билиш зарурлиги ҳақида, buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ ҳузуридаги “Yangi texnologiyalar” ИАМ онлайн-НКМ ва виртуал кассалар бўлими бошлиғи Элнор ФОЗИЛОВ гапириб берди: ... 

Помощь