1 февралдан иш ҳақи, пенсия ва стипендиялар оширилади

preview

Бу Президентнинг 2019 йил 30 декабрдаги қарорида назарда тутилган.

2020 йил 1 февралдан бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар, нафақалар, шунингдек кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам миқдорлари 1,07 бараварга оширилади.

Тегишинча кўрсатилган санадан бошлаб асосий ҳисоб-китоб кўрсаткичлари қуйидагиларни ташкил этади:

  • меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲЭКМ) – ойига 679 330 сўм;
  • пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори (ПҲБМ) – бир ойда 238 610 сўм;
  • ёшга доир энг кам пенсия – бир ойда 466 680 сўм;
  • болалигидан ногиронларга бериладиган нафақа – бир ойда 466 680 сўм;
  • зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ва меҳнатга қобилиятсиз фуқароларга бериладиган энг кам нафақа миқдори – бир ойда 286 390 сўм;
  • базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) ўзгартирилмасдан 223 000 сўм даражасида қолдирилди.

МҲЭКМ, БҲМ ва ПҲБМ нималарни ифодалаши, шунингдек уларнинг кўрсаткичлари қандай эканлиги ва қайси ҳолатларда қўлланилиши ҳақида бу ерда ўқиш мумкин. 

Ҳужжат «Халқ сўзи» газетасининг 31.12.2019 йилдаги 272 (7471)-сонида чоп этилган.