2026 йилгача хусусий секторга ўтказиладиган монополия соҳалари

preview

Президентнинг “Рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатадиган тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти йўналишларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жамотчилик муҳокамасига қўйилди. Қайси фаолият соҳалари 2022-2026 йилларда хусусий секторга ўтказилиши ҳақида - buxgalter.uz шарҳида ўқинг.

 

Лойиҳага асосан 2022 йил 1 июлдан бошлаб аэропортлар, йўл қурилиши, электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, иссиқлик таъминоти, нефть маҳсулотларини сотиш ва бошқа соҳалардаги корхоналарнинг давлат улушларини хусусий секторга сотиш бошланади. Бундан ташқари  рангли металларнинг парчалари ва чиқиндиларини сотиб олиш, қайта ишлаш, сотиш ва тайёрлаш фаолияти билан хусусий сектор шуғулланиши мумкин.

2022-2026 йилларда хусусий секторни кенг жалб қилиш ҳамда эксклюзив ҳуқуқларни бекор қилиш орқали мавжуд монополияларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар режаси қуйидагиларни ўз ичига олади:

Фаолият соҳаси

Амалга ошириш муддати

I. Хусусий секторга ўтказиладиган, шу жумладан, давлат хусусий-шериклик асосида бериладиган фаолият турлари

 1

Давлат бошқарувида сақлаб қолинадиган аэропортларда ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш, самолётда овқатлантириш, юкларни саралаш ва тайёрлаш ва ҳаво кемаларини ёқилғи билан таъминлаш хизматларини кўрсатишни ўз ичига оладиган аэровокзал ва вокзал олди комплексларини юритиш хизматлари

2022–2023 йиллар

 2

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ тизимидаги иссиқлик электр станцияларидаги давлат улушлари (босқичма-босқич сотиш ёки ДХШ асосида хусусий секторни жалб қилиш)

2023–2025 йиллар

 3

1. Иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти хизматларини марказлаштирилган тартибда кўрсатилишининг имконияти мавжуд бўлмаган ёки иқтисодий жиҳатдан самарасиз бўлган жойларда локал иситиш тизимларига ўтиш.

2. Марказлаштирилган иситиш ва иссиқ сув таъминоти тизимига ДХШ механизмларини жорий қилиш

2023–2025 йиллар

4

Электр таъминоти тизими:

1. Электр энергиясини ишлаб чиқарувчи корхоналарни хусусийлаштириш

2022–2025 йиллар

2. Электр энергиясининг тарифлари шаклланишининг янги бозор механизмларини жорий қилиш*

*Ҳужжатда гап харид қилиш ёки истеъмол тарифлари хусусида бораётганлиги тушунарсиз (таҳр. изоҳи)

2022–2023 йиллар

3. Электр энергиясини сотиш бўйича улгуржи бозор механизмини шакллантириш, бунда анъанавий ва муқобил манбалар ҳисобига ишлаб чиқариладиган электр энергиясини инобатга олиш

2024–2025 йиллар

 5

Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари:

1. Ичимлик сув таъминоти корхоналарни хусусийлаштириш ёки ДХШ асосида хусусий секторни жалб қилиш;

2. Ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари тарифлари шаклланишининг янги бозор механизмларига ўтиш

2022–2023 йиллар

 

 6

Аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига суюлтирилган газ етказиб бериш

2022 й.

 7

Рангли металл парчалари ва чиқиндиларини тайёрлаш

2022–2023 йиллар

 8

Нефть маҳсулотларини сақлаш

2022–2023 йиллар

 9

ДХШ сосида умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш

2022 й.

 10

Йўл белгилари, ахборот кўрсаткичлари ва бошқа техник воситаларни ишлаб чиқариш ва ўрнатиш

2022 й.

 11

Ишлатилган техник мойларни тўплаш ва қайта ишлаш

2022 й.

 12

Мобиль алоқа хизматлари:

1. Ривожланган мамлакатлар тажрибасидан келиб чиқиб, виртуал уяли алоқа операторидан фойдаланишга рухсат бериш.

2. База станциялари қурмасдан мавжуд алоқа операторларидан бирининг тармоғига кириш имконияти бериш.

3. Мобиль алоқа хизматларни кўрсатиш учун лицензия талабларини соддалаштириш, амалдаги тўлов ва солиқ миқдорларини қайта кўриб чиқиш

2022–2023 йиллар

 13

Интернет тармоғига уланиш хизматлари бозори иштирокчилари учун имкониятларни кенгайтириш

2022–2023 йиллар

 14

Қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш, ташиш ва утилизация қилиш ҳамда қайта ишлаш хизмати

2022–2023 йиллар

 15

Ҳайдовчиларни ва ҳайдовчиликка номзодларни тиббий кўрикдан ўтказиш

2022 й.

 16

Валюта айирбошлаш ва молиявий хизматлари

2022 й.

 17

Темир йўл транспортида ёрдамчи технология хизматларини кўрсатиш

2022–2023 йиллар

 18

Давлат экологик экспертизасини ташкил этиш ва ўтказиш (айрим атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг фаолият турлари)

2022 й.

II. Эксклюзив ҳуқуқлар бекор қилинадиган ва айрим давлат функциялари хусусий секторга бериладиган фаолият турлари

 19

Туризм соҳасидаги хизматларни сертификатлаштириш

2022 й.

 20

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ учун электр техника ускуналари ва қурилмаларини марказлаштирилган тартибда харид қилиш

2022 й.

 21

Сертификатлаштириш хизматлари

2022 й.

 22

Минерал ўғитларни экспорт қилиш

2022 й.

 23

Ўлчаш воситаларини қиёслаш

2022 й.

 24

Қурилишда шаҳарсозлик нормалари ва технологик талабларга риоя этиш устидан назорат

2023 й.

 25

Товарларнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификат бериш

2022 й.

 26

Дон ва дон маҳсулотларини, пахта маҳсулотларини, қишлоқ ҳўжалиги уруғларини сертификатлаштириш

2022 й.

 27

Қишлоқ жойларда қишлоқлар, овуллар ва шаҳар посёлкаларининг бош режаларини тузиш

2022 й.

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

 Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади