Баҳоловчи ташкилотларга қўйиладиган талабларда нима ўзгарди

preview

13 июль куни Президент томонидан Баҳоловчи ташкилотлар ва баҳоловчилар тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритилди . Тафсилотлар - buxgalter.uz шарҳида:

  1. Баҳоловчи ташкилот баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмаси аъзоси бўлиши керак (илгари “лицензияга эга бўлиш” шарти бўлган).
  2. Шартнома тузишдан олдин буюртмачи талабига кўра баҳоловчи ташкилот профессионал жамоат бирлашмасига аъзолиги тўғрисидаги маълумотни ва баҳоловчи (баҳоловчилар)нинг малака сертификатини кўрсатиши керак (илгари - фақат баҳоловчи ташкилот лицензиясини).
  3. Низомнинг 6-банди кучини йўқотди. Унда Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкил этилган ДУКларнинг баҳолаш фаолияти шартлари ҳақида айтилганди.
  4. Баҳоловчи ташкилотга қўйиладиган лицензия талаблари ва шартларини ўз ичига олган VI боб кучини йўқотди.
  5. 29-банддан баҳоловчи ташкилот лицензиясининг амал қилишини тўхтатиш тартибини тавсифловчи иккинчи хатбошиси  чиқариб ташланди.
  6. Баҳоловчи ташкилотлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш Давлат рақобат қўмитаси томонидан ҳар 3 йилда кўпи билан бир марта ўтказиш юклатилган X боб кучини йўқотди.

Эслатиб ўтамиз, 24.08.2020 йилдаги ПФ-6044-сон Фармонга мувофиқ 1 январдан баҳолаш ва риэлторлик фаолиятини лицензиялаш бекор қилинган. Баҳоловчининг малака аттестати энди жисмоний шахсга мол-мулкни баҳолашни амалга ошириш ҳуқуқини беради, башарти у баҳоловчи ташкилотнинг масъул ходими бўлса ёки баҳоловчи ташкилот у билан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузган бўлса. Бу ҳақда шарҳдан батафсил билиб олиш мумкин.

Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади