Экспортёрлар ва импортёрларга жарималарни ошириш режалаштирилмоқда

preview

ДСҚ ТИФ қатнашчилари томонидан юклаб жўнатилган товарлар ва кўрсатилган хизматлар учун тушумлар ўз вақтида ва тўлиқ келиб тушиши учун  санкцияларни қатъийлаштириш ташаббуси билан чиқди. Бу ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинаётган НҲҲ лойиҳасида назарда тутилган.

Тузатишлар ўзгаришсиз қабул қилинган тақдирда чет эллардан хорижий валютадаги тушумнинг келиб тушиши муддатларини кечиктиришга йўл қўйган экспортёрлар, шунингдек, товарларнинг республикага олиб кирилишини ва уларнинг “эркин муомалага чиқариш” режимида расмийлаштирилишини, ишлар ва хизматлар кўрсатиш 30 банк кунидан кўпроқ муддатда (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун - 60 банк кунида) бажарилишини таъминламаган импортёрлар белгиланган муддатлар тугагандан сўнг жарима тўлайдилар:

  • валюта тушуми туширилиши белгиланган муддатлардан 180 кун кечиктирилган ҳолларда - келиб тушмаган валюта маблағи суммасининг 40%и эквивалентида;
  • валюта тушуми туширилиши белгиланган муддатлардан 180 кундан ортиқ кечиктирилган ҳолларда - келиб тушмаган валюта маблағи суммасининг қўшимча 60%и эквивалентида.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда ушбу жарималар қуйидаги тартибда ҳисоблаб чиқарилмоқда (20.04.1994 йилдаги ПФ-837-сон Фармон):

  • валюта тушуми туширилиши белгиланган муддатлардан 180 кунгача кечиктирилган ҳолларда - келиб тушмаган валюта маблағи суммасининг 10 фоизи эквивалентида;
  • валюта тушуми туширилиши белгиланган муддатлардан 180 кундан 365 кунгача кечиктирилган ҳолларда - келиб тушмаган валюта маблағи суммасининг қўшимча 20 фоизи эквивалентида;
  • валюта тушуми туширилиши белгиланган муддатлардан 365 кундан ортиқ кечиктирилган ҳолларда - келиб тушмаган валюта маблағи суммасининг қўшимча 70 фоизи эквивалентида.

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.