Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича янги тарифлар сеткаси 1 февралдан жорий этилади

preview

У бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2020 йил 9 январдаги буйруғи билан тасдиқланган, дейилади Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Телеграм-каналида.

Президентнинг 30.12.2019 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4555-сон қарори билан 1 февралдан бошлаб иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар миқдорини ошириш назарда тутилган. Шу муносабат билан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича янги сетка киритилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, шу санадан бошлаб республика ҳудудида:

  • меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲЭКМ) - ойига 679 330 сўм;
  • пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори - ойига 238 610 сўм;
  • энг кам ёшга доир пенсиялар - ойига 466 680 сўм;
  • болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа - ойига 466 680 сўм;
  • зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа - ойига 286 390 сўм.

Базавий ҳисоблаш миқдори (223 000 сўм)   ўзгаришсиз қолдирилади.