Молия вазирлиги молиявий ҳисобот шаклларига тузатиш киритади: энди ШЖБПҲ ва ижтимоий солиқ қаерда кўрсатилади?

preview

ҚҲТБТда молия вазирининг молиявий ҳисобот шаклларига ва уларни тўлдириш бўйича Қоидаларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги буйруғи лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. 1-сон шакл Бухгалтерия баланси, 2-сон шакл Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот ва Молиявий ҳисобот шаклларини тўлдириш бўйича қоидаларга ўзгартиришлар киритилади. Савол юзага келади: 45 ва 65-ҳисобварақлар чиқариб ташланган бўлса, энди ШЖБПҲга ажратмалар қаерда кўрсатилади? Ўзгартиришлар ҳақида батафсил – buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА шарҳида.


Бухгалтерия балансида (1-сон шакл):

1) айрим сатрларининг номи ўзгаради:

  • 270-сатр: «Бюджет тизимига солиқлар ва йиғимлар бўйича бўнак тўловлари (4400) / Авансовые платежи по налогам и сборам в бюджетную систему (4400)»;
  • 540-сатр: «Солиқ ва йиғимлар (турлари бўйича) бўйича узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятлар (7240) / Долгосрочные отсроченные обязательства по налогам и сборам (по видам) (7240)»;
  • 650-сатр: «Солиқ ва йиғимлар (турлари бўйича) бўйича кечиктирилган мажбуриятлар (6240) / Отсроченные обязательства по налогам и сборам (по видам) (6240)»;
  • 680-сатр: «Бюджет тизимига тўловлар бўйича қарз (6400) / Задолженность по платежам в бюджетную систему (6400)»;

2) 210-«Дебиторлар, жами (сатр. 220 + 240 + 250 + 260 + 270 + 280 + 290 + 300 + 310) / Дебиторы, всего (стр. 220 + 240 + 250 + 260 + 270 + 280 + 290 + 300 + 310)» сатри формуласидан «+ 280» рақами чиқариб ташланади.

280-«Мақсадли давлат жамғармалари ва суғурталар бўйича бўнак тўловлари (4500) / Авансовые платежи в государственные целевые фонды и по страхованию (4500)» сатри кўрсаткичи фуқароларнинг суғурта бадаллари бекор қилингани ва ЯИТ энди ижтимоий солиқ деб номлангани сабабли кераксиз бўлиб қолади. 280-сатр ҳам 1-сон шаклдан чиқариб ташланади.

3) худди шу сабабга кўра 600-«Жорий мажбуриятлар, жами (сатр. 610 + 630 + 640 + 650 + 660 + 670 + 680 + 690 + 700 + 710  + 720 + 730 + 740 + 750 + 760) / Текущие обязательства, всего (стр. 610 + 630 + 640 + 650 + 660 + 670 + 680 + 690 + 700  + 710 + 720 + 730 + 740 + 750 + 760)» сатри формуласидан «+ 690 + 700» рақамлари чиқариб ташланади.

690-«Суғурталар бўйича қарз (6510) / Задолженность по страхованию (6510)» ва 700-«Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар бўйича қарз (6520) / Задолженность по платежам в государственные целевые фонды (6520)» сатрлари ҳам 1-сон шаклдан чиқариб ташланади.


2. Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот ва Бюджетга тўловлар тўғрисида маълумотномада (
2-сон шакл):

1) қуйидаги сатрларининг номлари ўзгаради:

  • 260-сатр: «Фойдадан бошқа солиқлар / Прочие налоги от прибыли»;
  • 280-сатр: «Фойда солиғи / Налог на прибыль»;
  • 370-сатр: «Айланмадан олинадиган солиқ / Налог с оборота»;
  • 440-сатр: «Ижтимоий солиқ / Социальный налог»;

2) СКдан муайян солиқлар чиқариб ташлангани муносабати билан Маълумотномадан қуйидаги сатрлар чиқариб ташланади:

  • 380-сатр «Ягона ер солиғи / Единый земельный налог»;
  • 390-сатр «Қатъий белгиланган солиқ / Фиксированный налог».


3. Молиявий ҳисобот шаклларини тўлдириш бўйича
қоидаларда:

1) айрим бандларининг мазмуни ўзгаради:

  • 38-бандда: «Дебиторлар, жами» моддаси (210-сатр) бўйича харидорлар ва буюртмачилар қарзлари суммасининг якуни сифатида жами дебиторлик қарзи, шуъба ва тобе хўжалик жамиятларининг қарзи, мол етказиб берувчилар, пудратчилар, ходимларга берилган бўнаклар; бюджет тизимига бўнак тўловлари; муассисларнинг устав сармоясига улушлар бўйича қарзи ва турли дебиторларнинг 220, 240, 250, 260, 270, 290, 300, 310-сатрларда кўрсатилган қарзлари кўрсатилади.

211-сатрда маълумот учун дебиторлик қарзининг муддати ўтказиб юборилган қисми кўрсатилади»;

  • 71-бандда: «Солиқ ва йиғимлар (турлари бўйича) бўйича узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятлар» моддаси (540-сатр) бўйича ташкилотларнинг солиқ ва йиғимлар бўйича узоқ муддатли мажбуриятлари суммаси кўрсатилиб, уларнинг ҳисоби 7240-«Солиқ ва йиғимлар (турлари бўйича) бўйича узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятлар» ҳисобварағида амалга оширилади»;
  • 82-бандда: «Солиқ ва йиғимлар (турлари бўйича) бўйича кечиктирилган мажбуриятлар» моддаси (650-сатр) бўйича ташкилотларнинг солиқ ва йиғимлар бўйича узоқ муддатли мажбуриятлари суммасининг жорий қисми кўрсатилиб, уларнинг ҳисоби 6240-«Солиқ ва йиғимлар (турлари бўйича) бўйича кечиктирилган мажбуриятлар» ҳисобварағида амалга оширилади»;
  • 122-бандда: «Бошқа солиқлар» моддаси (260-сатр) бўйича йил бошидан ҳисоблаб ёзилган, қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкилот фойдаси ҳисобидан тўланаётган солиқлар суммаси акс эттирилади. Улар учун қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ солишнинг алоҳида тартиби назарда тутилган корхоналар 260-сатр бўйича ҳисоблаб ёзилган айланмадан олинадиган солиқ суммасини акс эттирадилар»;
  • 124-бандда: «Бюджетга тўловлар бўйича маълумотнома»да (280–470-сатрлар) солиқ қонунчилигига мувофиқ ҳисоблаб ёзилган ва тўланадиган солиқлар ва тўловлар турлари бўйича бюджет тизимига тўловлар кўрсатилади. Мазкур маълумотноманинг 480-сатрида ҳисобот даври учун бюджет тизимига солиқлар ва тўловларнинг ҳисобланган ва тўланган жами суммаси кўрсатилади».

2) қуйидаги бандлари ўз кучини йўқотади:

  • 45-«Давлат мақсадли жамғармалари ва суғурталар бўйича бўнак тўловлари» моддаси бўйича» банди (280-сатр);
  • 86-«Суғурта бўйича қарз» моддаси бўйича» банди (690-сатр);
  • 87-«Давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича қарз» моддаси бўйича» банди (700-сатр);

3) Қоидаларнинг 77-бандида келтирилган формулалардан «690, 700,» рақамлари чиқариб ташланади.

 

ШЖБПҲ ва ижтимоий солиқ қандай акс эттирилади?

Вақт борида – 2020 йил 23 июнгача ҚҲТБТда ўз таклиф ва фикр-мулоҳазаларингизни қолдиришингиз мумкин. Хусусан, киритилаётган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда ШЖБПҲни Бухгалтерия балансида қандай қилиб тўғри акс эттириш мумкинлиги ҳозирча унча тушунарли эмас. 

Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 11-бандида белгиланишича, ШЖБПҲга мажбурий бадалларни ушлаб қолиш ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш чоғида юридик шахс – хўжалик юритувчи субъект қуйидаги бухгалтерия ёзувларини қайд этади: 

  • «қонунга биноан ҳисоблаб ёзилган ЖШДСдан ушбу суммани тегишинча чегирган ҳолда ходимнинг ҳисоблаб ёзилган иш ҳақидан ШЖБПҲга ушланган мажбурий бадаллар суммалари бухгалтерия ҳисобида очилаётган 6530-«Шахсий жамғариб бориладиган ҳисобварақларга тўловлар» ҳисобварағи кредити бўйича бюджетга тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олиш (турлари бўйича) ҳисобварағи (6400) билан корреспонденцияда акс эттирилади».

Энди ижтимоий солиқни Бухгалтерия балансининг қаерида акс эттириш мумкинлиги ҳам тушунарсиз, сабаби илгари ШЖБПҲ ва ижтимоий солиқ кўрсатилган 280, 690 ва 700-сатрлар Бухгалтерия балансидан чиқариб ташланади.

Энди ШЖБПҲ ва ижтимоий солиқни 6400-гуруҳ бухгалтерия ҳисобварақларида акс эттириш керак бўлса, барча бухгалтерия ҳисоби дастурларига (1С, 1Uz  ва б.) ўзгартиришлар киритишга тўғри келади, бу эса корхона учун қўшимча чиқимдир.