Молия вазирлиги ПФ-5996-сон Фармон қандай қўлланилишини тушунтирди

preview

Молия вазирлиги Президентнинг 2020 йил 18 майдаги ПФ-5996-сон Фармони нормаларини  қандай қўллаш ва уларни солиқ ҳисоботида қандай тўғри акс эттиришни батафсил тушунтирди. Ҳужжат вазирликнинг Телеграм-каналида эълон қилинган. Эътиборингизга тушунтириш матнини ҳавола этамиз.

 

Ўзбекистон Республикаси

Давлат солиқ қўмитасига

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларига

Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармаларига

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 майдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-5996-сон коронавирус пандемияси даврида иқтисодий ўсиш ва инвестициявий фаолликни рағбатлантириш, ишлаб чиқариш суръатларини тиклаш, аҳоли бандлигини ошириш, даромадларини кўпайтириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида қабул қилинган Фармони юзасидан Молия вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади.

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 майдаги ПФ-5996-сон Фармонига асосан қуйидагилар 2020 йилнинг 1 июнидан 1 сентябригача бўлган даврда мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлашдан озод қилинди:

  • кичик тадбиркорлик субъектлари;
  • бозорлар ва савдо комплекслари, кинотеатрлар, умумий овқатланиш корхоналари, жамоат транспорти корхоналари, спорт- соғломлаштириш муассасалари, шунингдек, йўловчи ташиш, маиший хизматлар кўрсатиш, биноларни, шу жумладан банкетлар ўтказиш учун ижарага бериш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар.

Бундан ташқари, кичик тадбиркорлик субъектларига қуйидаги суммаларни ҳисобдан чиқариш кўринишида давлат томонидан қўшимча қўллаб-қувватлаш тақдим этилди:

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сон ва 2020 йил 3 апрелдаги ПФ-5978-сон Фармонларига асосан фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) берилган, 2020 йил апрель ва май ойлари учун тўланиши лозим бўлган мол-мулк солиғи ва ер солиғи суммалари;
  • 2020 йил 15 май ҳолатига ер солиғи ва мол-мулк солиғи бўйича 2020 йил 1 январдан бошлаб ҳосил бўлган пеня ва жарималар суммалари.

Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунига асосан микрофирма, кичик корхона ва якка тартибдага тадбиркорлик субъектлари кичик тадбиркорлик субъектлари ҳисобланади.

 

Микрофирма ва кичик корхоналар тоифасидаги юридик шахслар Кичик тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган ташкилотларнинг таснифлагичига мувофиқ кичик бизнес субъектларига мансублиги амалга оширилади.

 

Солиқ органлари якка тартибдаги тадбиркорларнинг мол-мулк ва ер участклари жойлашган жойи бўйича мустақил равишда, берилган солиқ имтиёзларини ҳисобга олган ҳолда бюджетга тўланадиган мол-мулк солиғи ва ер солиғи суммаларига тузатиш киритади.

а) юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи бўйича

 

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 417-моддасига асосан солиқ даври мобайнида мўлжалланаётган солиқ базаси ўзгарган тақдирда солиқ тўловчи солиқ суммаси тўғрисида аниқлаштирилган маълумотнома тақдим этишга ҳақли. Бунда солиқ даврининг қолган қисми учун бўнак тўловларга солиқнинг ўзгариш суммасига тенг улушларда тузатиш киритилади.

Юқорида қайд этилган тоифадаги солиқ тўловчиларга солиқ имтиёзлари берилиши муносабати билан солиқ тўловчилар солиқ объекти жойлашган жойдаги солиқ органларига 2020 йил учун мол-мулк солиғи бўнак тўловлари бўйича аниқлаштирилган маълумотнома тақдим этишлари шарт, бунда:

  • айланмадан солиқ тўловчилар маълумотноманинг 1402-сатрида 2020 йил апрель ва май ойлари учун, 1403-сатрида эса, сентябрь ойи учун солиқ суммаларини кўрсатадилар;
  • қолган солиқ тўловчилар маълумотноманинг 1406-1408-сатрларига “0” қўядилар.

 

Бунда, аниқлаштирилган маълумотноманинг 140-сатрида кўрсатилган мол мулк солиғи суммаси ўзгаришсиз қолдирилади.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969 сон ва 2020 йил 3 апрелдаги ПФ-5978 сон Фармонларига асосан мол мулк солиғи бўйича 2020 йил апрель ва май ойларида фоизсиз тўлов муддатини кечиктириш (бўлиб бўлиб тўлаш) қўллаган кичик тадбиркорлик субъектлари аниқлаштирилган маълумотноманинг 1402-сатрида (айланмадан солиқ тўловчилар) 2020 йил апрель ва май ойлари учун ҳисобланган солиқ суммасини кўрсатадилар  ва (қолган солиқ тўловчилар) 1404 ва 1405-сатрлари ўзгаришсиз қолдирилади.

б) юридик шахсларнинг ер солиғи бўйича

 

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 431-моддасига асосан солиқ базаси (ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси) солиқ даври мобайнида ўзгариш бўлганда юридик шахслар бир ойлик муддат ичида солиқ органига аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этиши шарт.

Юқорида қайд этилган тоифадаги солиқ тўловчиларга солиқ имтиёзлари берилиши муносабати билан солиқ тўловчилар ер участкаси жойлашган жойдаги солиқ органларига 2020 йил учун Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун тўланадиган ер солиғи бўйича аниқлаштирилган ҳисоб-китобини тақдим этишлари шарт, бунда:

  • айланмадан солиқ тўловчилар ҳисоб китобнинг 0402-сатрида 2020 йил апрель ва май ойлари учун, 0403-сатрида эса, сентябрь ойи учун солиқ суммаларини кўрсатадилар;
  • қолган солиқ тўловчилар маълумотноманинг 0406-0408-сатрларига “0” қўядилар.

Бунда, аниқлаштирилган ҳисоб китобнинг 040-сатрида кўрсатилган ер солиғи суммаси ўзгаришсиз қолдирилади.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги ПФ 5969 сон ва 2020 йил 3 апрелдаги ПФ 5978 сон Фармонларига асосан ер солиғи бўйича 2020 йил апрель ва май ойларида фоизсиз тўлов муддатини кечиктириш (бўлиб бўлиб тўлаш) қўллаган кичик тадбиркорлик субъектлари аниқлаштирилган ҳисоб- китобнинг 0402-сатрида (айланмадан солиқ тўловчилар) 2020 йил апрель ва май ойлари учун ҳисобланган солиқ суммасини кўрсатадилар ва (қолган солиқ тўловчилар) 0404 ва 0405-сатрлари ўзгаришсиз қолдирилади.

в) мол мулк ва ер солиғи, шунингдек ушбу солиқ турлари бўйича пеня ва жарималарни ҳисобдан чиқариш бўйича

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 майдаги ПФ-5996 сон Фармонининг 2-бандига мувофиқ солиқ органлари кичик тадбиркорлик субъектларининг:

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969 сон ва 2020 йил 3 апрелдаги ПФ 5978 сон фармонларига асосан фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) берилган, 2020 йил апрель ва май ойлари учун тўланиши лозим бўлган мол-мулк солиғи ва ер солиғи суммалари;
  • 2020 йил 15 май ҳолатига ер солиғи ва мол-мулк солиғи бўйича 2020 йил 1 январдан бошлаб ҳосил бўлган пеня ва жарималар суммаларини ҳисобдан чиқаришлари лозим.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 майдаги ПФ-5996 сон Фармонининг 4-бандига мувофиқ 2020 йилнинг 1 майидан 1 июлигача бўлган даврда микрофирма ва кичик корхоналарга ижтимоий солиқ ставкаси 12 фоиздан 1 фоизгача камайтирилиши назарда тутилди.

Ушбу имтиёз акцизости товарлар ишлаб чиқарувчилар, давлат корхоналари ва устав жамғармасида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган юридик шахсларга татбиқ этилмайди.

Микрофирма ва кичик корхоналар юқорида кўрсатилган имтиёзни ҳисобга олиб 2020 йил май ва июнь ойлари учун ижтимоий солиқ суммаси Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ҳисоб китоби 6 устунида акс эттирилади.

Бунда, 2020 йил май ва июнь ойлари учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромад суммалари Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ҳисоб китоби 011-сатрида акс эттирилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 майдаги ПФ 5996 сон Фармонининг 5-бандига мувофиқ микрофирма ва кичик корхоналарда 2020 йил 15 май ҳолатига солиқлар, пенялар ва солиқ қонунчилигини бузганлик учун ҳисобланган жарималар бўйича мавжуд бўлган қарздорликни ундириш 2020 йил 1 сентябргача тўхтатилди.

Давлат солиқ хизмати органлари 2020 йил 15 май ҳолатига микрофирма ва кичик корхоналарнинг банкдаги ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш ва ўтказиш бўйича инкассо топшириқномаларини чақириб оладилар.

 

Солиқ тўловчиларга 2020 йил 15 май ҳолатига солиқ мажбуриятларини бажариш бўйича ижро этилмаган тўлов топшириқномаларини қайтариб олиш хуқуқи берилди.

 

Давлат солиқ қўмитасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 майдаги ПФ-5996-сон Фармонида назарда тутилган имтиёзларни солиқ ҳисоботларида акс эттириш учун дастурий маҳсулларга ўзгартириш киритиш  ва имтиёзларни қўллаш тартиби бўйича солиқ тўловчилар ўртасида 2020 йил 1 июнига қадар тушунтириш ишларини амалга ошириш сўралади.

 

Вазир ўринбосари                                                                        Д.Султанов