2020 йилда кичик корхоналар учун имтиёз ҳуқуқига эга эканлигингизни қандай аниқласа бўлади
Охирги икки ойда пандемия шароитларида бизнесни қўллаб-қувватлашга қаратилган Президентнинг тўртта фармони қабул қилинди . Ва давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг аксарият қисми кичик тадбиркорлик субъектларига мўлжалланган. Ўзингизнинг микро ва кичик корхонага тегишли эканлигингизни аниқлашда қандай қилиб хатога йўл қўймаслик борасида молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ гапириб берди:
- “Кичик корхонани аниқлаш учун ягона мезонлар унинг ИФУТи ва ўртача йиллик сони ҳисобланади . Бунда қуйидаги қоидалардан келиб чиқиш лозим:
1) ходимларнинг сони ҳисобот йили учун ходимларнинг ўртача йиллик сонидан келиб чиқиб аниқланади;
2) ходимларнинг ўртача йиллик сонини аниқлашда ўриндошлик, пудрат шартномалари ва фуқаролик-ҳуқуқий характердаги бошқа шартномалар бўйича ишга қабул қилинган ходимларнинг, шунингдек унитар корхоналарда, ваколатхоналар ва филиалларда ишлаётганларнинг сони ҳам ҳисобга олинади;
3) юридик шахсни микрофирмалар ва кичик корхоналар тоифасига киритишда ходимларнинг асосий (профил) фаолият турига тўғри келадиган сони мезони қабул қилинади.
Агар корхона 2019 йил якунлари бўйича асосий фаолият тури бўйича (ИФУТ) кичик корхона ёки микрофирма мезонига тўғри келадиган ходимлар сонига эга бўлса, у кичик бизнес учун белгиланган барча имтиёзларни қўллашга ҳақли.
Кичик бизнес субъектларига тегишлилик статистика органлари томонидан – олдинги йилдаги ходимларнинг ўртача йиллик сони ва ИФУТ коди асосида аниқланади. Ушбу маълумотларни сиз stat.uz сайтининг КТЯДР бўлимида кўришингиз мумкин.
Агар асосий фаолият тури бўйича ходимларнинг ўртача йиллик сони ошса ёки асосий фаолият соҳаси ўзгарса, 2020 йил якунлари бўйича корхона кичик корхона мақомини йўқотиши мумкин ва тегишинча, ходимларнинг ўртача йиллик сони мезонлари бошқа бўлади.
Бу ҳолатда сиз мол-мулк солиғи ва ер солиғи, шунингдек ижтимоий солиқ бўйича кўрсатилган давр учун 12% ставкани қўллаган ҳолда қайта ҳисоб-китобни топширишингиз керак бўлади . 2020 йилда амалда бўлган қолган барча преференциялардан ҳам корхона маҳрум бўлади ва тўлов муддатини ўтказиб юборганлик учун қўшимча солиқ ва пеняларни тўлашга тўғри келади.
Бундай вазиятда "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги Қонуннинг 5-моддаси қўлланилади:
- фаолиятнинг бир неча турини амалга оширувчи (кўп тармоқли) юридик ва жисмоний шахслар йиллик айланма ҳажмида улуши энг кўп бўлган фаолият тури мезонлари бўйича кичик тадбиркорлик субъектларига киради.
- микрофирма ва кичик корхона ходимларнинг белгиланган ўртача йиллик сонини ошириб юборган тақдирда, ходимлар сонини ошириб юборишга йўл қўйилган давр учун улар қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар, преференциялар, кафолатлар ва ҳуқуқлардан маҳрум этилади.
Ушбу қоида қуйидаги ҳолларда татбиқ этилмайди:
- Ўзбекистон касб-ҳунар коллежларининг, академик лицейларининг ҳамда олий таълим муассасаларининг битирувчилари билан меҳнат шартномалари тузган тақдирда, банд бўлган ходимларнинг белгиланган ўртача йиллик сони кўпи билан 50% ошадиган бўлса. Ходимлар сонининг оширилишига ўқув юртларида ўқишни тугаллаган кунидан бошлаб кўпи билан 3 йил ўтган бўлса, йўл қўйилади;
- касаначилар билан меҳнат шартномалари тузган тақдирда, банд бўлган ходимларнинг белгиланган ўртача йиллик сони кўпи билан 30% ошадиган бўлса.
Ҳар чоракда ходимларнинг ўртача ойлик сонини текширинг! Агар корхона жорий йил якунлари бўйича кичик бизнес субъекти мақомини йўқотса, у:
- шу йили амал қилган имтиёзлар ва преференцияларга бўлган ҳуқуқини йўқотади;
- барча тежалган суммалар ва пеняни бюджетга қўшимча тўлаб бериши керак бўлади.
Қандай қилиб ходимларнинг ўртача йиллик сонини хатосиз ҳисоблаш мумкин
Ходимларнинг ўртача йиллик сонини ҳисоблаш методикаси махсус Низомда белгиланган.
Шартли мисолларда асосий фаолият турини ҳисобга олган ҳолда ходимларнинг ўртача йиллик сонини қандай ҳисоблашни кўриб чиқамиз.
- 2020 йил якунлари бўйича кичик корхоналарга тегишли бўлмайди;
- 2020 йилда амал қилган имтиёзлар ва преференцияларга бўлган ҳуқуқини йўқотади;
- барча тежалган суммалар ва пеняни бюджетга қўшимча тўлаб бериши керак бўлади.
- ходимлар сонининг 26 кишига ошиши 30%дан кам;
- ходимларнинг сони касаначиларни ҳисобга олмаганда 88 кишини (126 – 38) ташкил этади, ходимларнинг ҳақиқий сонининг белгиланганига (100 киши) нисбатан ошиши касаначилар ҳисобига рўй берган.
- 2020 йил якунлари бўйича кичик корхоналарга тегишли бўлмайди;
- 2020 йилда амал қилган имтиёзлар ва преференцияларга бўлган ҳуқуқини йўқотади;
- барча тежалган суммалар ва пеняни бюджетга қўшимча тўлаб бериши керак бўлади.
- Солиқ бўйича кечиктиришга эга бўлган ҳолда имтиёзли ставкадан фойдаланиш мумкинми?
- Қачон умумий овқатланиш корхоналари ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтмасликлари мумкин
- Ким 2021 йил III чорак учун молиявий ҳисобот топшириши керак
- Кичик ва йирик бизнеснинг янги мезонлари кимга ва нима учун керак
- ПФ-5996-сон Фармонни инобатга олган ҳолда кичик бизнесга имтиёзлар