Агар айланма 1 млрд сўмдан ошган бўлса, ҳар ойлик ҚҚСга қандай қайтиш мумкин
2021 йил 1 январдан бошлаб СКнинг 259-моддаси солиқ даврини белгиловчи норма билан тўлдирилди, айланмаси ҳар ойда 1 млрд сўмдан ошмайдиган ташкилотлар учун - чорак. Бунда ушбу нормани қўллаш билан боғлиқ айрим масалалар тартибга солинмай қолган. Хусусан, чегара суммадан ошганда қандай тартибда ҳаракат қилиш ноаниқ.
Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА:
– Норма СКда ёзилгандан кейин, у доимий ва мажбурийга айланди. У унинг шартларига тўғри келадиган солиқ тўловчи 20 январга, 20 апрелга, 20 июлга ва 20 ноябрга қадар ҚҚС бўйича ҳисобот топшириши ва солиқни тўлашини назарда тутади.
Агар айланма 1 млрд сўмдан ошган ёки чорак мобайнида, айтайлик - ҳисобот даврининг боши ёки охирида 1 млрд сўмдан камайган бўлса нима қилиш лозим? Масалан, февралда ёки мартда? НҲҲда ушбу саволга жавоб йўқ, худди шундай ДСҚнинг расмий тушунтиришлари мавжуд эмас.
Қуйидагилар мумкин:
- Сиз белгиланган барьердан ошиб ўтган жорий чоракнинг бошидан ҚҚС ҳисоб-китобини қайта топшириш ва солиқни тўлаш.
- Жорий чоракдан кейинги чорак бошидан янги шартлардан келиб чиқиб ҚҚС тўлашни бошлаш.
Нима қилганда ҳам, бу масалада охирги сўзни регулятор айтади. Ягона фикрнинг мавжуд эмаслиги солиқ тўловчилар ва солиқ органлари ўртасида низоларга олиб келади. Келишмовчиликни олдини олиш учун, НҲҲда ўтиш тартибини баён этиш зарур. Шунингдек, масаланинг техник томони мавжуд: уни тезроқ ҳал қилиш ЭҲФ ва солиқ ҳисоботи тизимини тўғри созлаш имконини беради.
Иккинчи масала хабарномага тааллуқли. ДСҚ уни чораклик солиқ даврига ўтишда жўнатишни тавсия қилади, акс ҳолда қандай йўл тутиш лозим? Айланма камайганда ҳам уни жўнатиш мантиққа эга - солиқ маъмурчилигида хатоларни олдини олиш учун. Бироқ шунда бунинг учун ҚҚС ҳисоботини ҳар чоракда топшириш ва солиқни тўлашдан ҳар ойда топшириш ва тўлашга ўтаётганлар учун махсус электрон шаклни яратиш зарур.
Гарчи, фикримча, солиқ тўловчиларни қўшимча мажбуриятлардан ҳалос этган ва амалиётдан улар шунчаки сезмасдан ўтиш муддатини ўтказиб юборишлари ҳолларини истисно қилиш учун уларни бекор қилиш мумкин. Солиқ тўловчиларнинг барча айланмалари ЭҲФ тизимида кўринади.
Таҳририятдан:
Buxgalter.uz ушбу саволларни ДСҚнинг ахборот хизматига йўллади, жавобни кутаяпмиз.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади
- II чоракда жами даромад 1 млрд сўмдан ошган бўлса, ҳисобот қандай топширилади
- Айланмадан олинадиган солиқ тўловчи 1 млрд сўм дивиденд олди
- Даромади 1 млрд сўмдан кам бўлса, юридик шахс айланмадан олинадиган солиққа ўта оладими
- 2022 йил учун жами даромад 1 млрд сўмдан ошганда (ҳаракатлар режаси)
- ЯТТнинг даромади 100 млн сўмдан ошди. Кейин нима бўлади?