Агар норезидент ҳисобга қўйилмаган бўлса, хизматлар импортига ҚҚС чегириладиган харажат саналадими

preview

Агар норезидент СК бўйича Ўзбекистонда солиқ тўловчи сифатида ҳисобда туриши лозим бўлганлар тоифасига кирмаса, хизматлар импортига ҚҚС чегириладиган харажат ҳисобланадими? Саволга «Норма» эксперти Наталья МЕМЕТОВА жавоб беради:

- Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарларни (хизматларни) реализация қилувчи чет эл юридик шахслари, агар товарларни (хизматларни) реализация қилиш жойи деб Ўзбекистон Республикаси эътироф этилса, ҚҚС тўловчи ҳисобланади .

Ўзбекистон реализация қилиш жойи бўлган товарлар (хизматлар) солиқ тўловчилар сифатида солиқ органларида ҳисобда турмаган чет эллик шахслар томонидан реализация қилинган тақдирда, солиқ базаси солиқ агентлари томонидан аниқланади .

Агар норезидентнинг хизматлари сиз учун чегирилмайдиган ҳисобланса ёки унга асосан хизматлар импортидан ҚҚСни  ҳисобга олиш мумкин бўлмаган СК 267-моддасининг бошқа бандлари остига тушса, хизматларнинг қийматида ҚҚСни ҳисобга олинг . Тегишинча, хизматлар чегирилмайдиган бўлса – ҚҚС билан.

Агар ҳисобга олиш қоидаларига риоя қилинган бўлса, ҚҚС харажат ҳисобланмайди. Ҳисобга олинадиган ҚҚС реализация қилишдан ҚҚСни камайтиради.