Бепул олинган товарлар ва хизматлар бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш мумкинми

preview

Амалиётда корхона товарлар ёки хизматларни бепул олган вазиятлар учрайди. Бу ҳолда “кирувчи” ҚҚС билан қандай йўл тутиш лозим, уни ҳисобга олиш мумкинми?

Buxgalter.uz тушунишга ёрдам беради:

- Товарлар ёки хизматларни бепул олган ҳолда ҳадя қилувчи томонидан ҳисобланган ҚҚСни ҳисобга олманг, балки уни “совға” қийматига киритинг.

Эътибор беринг
Бепул бериш – бу реализация қилиш бўйича айланма, бундан шундай бериш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган ҳоллар мустасно . Шу боис, агар ҳадя қилувчи – ҚҚС тўловчи бўлса ва бепул бериш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган деб эътироф этилмаган бўлса, у солиқ солинадиган айланмалар бўйича ҚҚС ҳисоблаши шарт.
Эътибор беринг
Агар товарлар (хизматлар) текинга берилса (кўрсатилса), электрон ҳисобварақ-фактуранинг якунловчи сатрида "тўловсиз" деган ёзув киритилади .
Мисол
“Кирувчи” ҚҚСнинг бепул олинган материаллар бўйича ҳисоби
ҚҚС тўловчиси бўлган ишлаб чиқариш корхонаси бошқа корхонадан 690 минг сўмлик материалларни бепул олди, шу жумладан ҚҚС – 90 минг сўм.
Ҳадя қилувчи томонидан тақдим этилган ҳисобварақ-фактурадаги ҚҚС ҳисобга олинмайди, шу боис материаллар ҳисобга 690 минг сўм қиймати бўйича қабул қилинди.
Бухгалтерия ҳисобида бепул олинган материалларни бундай тарзда акс эттиринг:

Хўжалик операциясининг мазмуни

Сумма,

минг сўм

Счётлар корреспонденцияси

Дебет

Кредит

Бепул олинган материаллар акс эттирилди

690

1000

8530

ҚҚС бўйича ҳисоботда ҳисобварақ-фактура маълумотлари Харидлар реестрида (ҚҚС ҳисоб-китобига 4-илова) автоматик тарзда акс эттирилади. Бунда 6 ва 7-устунларда кўрсатилган суммаларни ҳисобга олинмайдиган сифатида 8 ва 9-устунларда такрорланг.

Агарда сиз Ўзбекистон реализация қилиш жойи деб эътироф этиладиган импорт бўйича товарларни ёки чет эллик шахсдан хизматларни бепул олсангиз, олиш чоғида ҚҚС тўлашингиз шарт. Бу ҳолларда тўланган солиқ суммасини ҳисобга олинг .

Мисол
Импорт бўйича бепул олинган товарлар бўйича ҚҚС ҳисоби
ҚҚС тўловчиси бўлган савдо корхонаси хорижий етказиб берувчидан 500 АҚШ доллари миқдорида товарларни бепул олди. БЮД расмийлаштирилган санага қайта ҳисоб-китоб қилинганда уларнинг қиймати 4 750 минг сўмни (МБ курси бўйича – 9 500 сўм) ташкил этди. Божхона расмийлаштируви чоғида корхона қуйидагиларни тўлади:
  • божхона божи – 475 минг сўм;
  • ҚҚС - 783,75 минг сўм;
  • божхона расмийлаштируви учун йиғим – 118,75 минг сўм.
Товарлар бепул олинганлигига қарамай, импорт қилишда тўланган ҚҚС (783,75 минг сўм) ҳисобга олиниши лозим.
Бухгалтерия ҳисобида импорт бўйича товарни бепул олишни бундай тарзда акс эттиринг:

Хўжалик операциясининг мазмуни

Сумма,

минг сўм

Счётлар корреспонденцияси

Дебет

Кредит

Бепул олинган товар акс эттирилди

4 750

2910

8530

Импорт қилишда тўланган божхона божи акс эттирилди

475

2910

6990

6990

5110

Товарнинг божхона расмийлаштируви бўйича харажатлар акс эттирилди

118,75

2910

6990

6990

5110

Товарни импорт қилишда тўланган ва ҳисобга олинган ҚҚС акс эттирилди

783,75

4410

6990

6410

6990

5110

4410

ҚҚС бўйича ҳисоботда БЮД маълумотлари, айнан – ундан келиб чиқиб “кирувчи” ҚҚС (4 750 + 475 = 5 225 минг сўм) ҳисобланган бепул олинган товар қиймати ва ҚҚС суммасининг ўзи (783,75 минг сўм), божхона органлари маълумотлар базасидан автоматик тарзда қуйидагиларда акс эттирилади:

Ирина АХМЕТОВА,

«Норма» эксперти