ДСҚ давлат мулкини сотишда ҚҚС қандай ҳисоблаб чиқарилишини тушунтирди

preview

Ўзбекистонда давлат мол-мулки сотиб олинганда ҚҚС у қўллайдиган солиқ режимидан қатъи назар харидор томонидан тўланади. Идора бу ҳолда солиқ қандай ҳисоблаб чиқарилишини тушунтирди:


СКнинг 256-моддаси 2-қисмига мувофиқ Ўзбекистон ҳудудида давлат мол-мулки реализация қилинганда (берилганда) ҚҚС кўрсатилган мол-мулкнинг харидори (солиқ агенти) томонидан тўланади.  Солиқ базаси сотиб олинаётган (олинаётган) давлат мол-мулкининг ҚҚС ҳисобга олинмасдан шартномада белгиланган қиймати миқдорида аниқланади.

Солиқ суммаси қуйидаги формула асосида ҳисобланади: 

Шартнома бўйича нарх х 15%

Мисол учун, давлат мулкини аукционга қўйган ҳолда сотувчи унинг қийматини 500 млн сўм миқдорида белгилади.

ҚҚС = 500 млн сўм х 15 % =  75 млн сўм

Жами, харидор сотувчига 500 млн сўм ва бюджетга – 75 млн сўм ўтказиб бериши лозим.

Давлат мулкини сотиб олувчи ҚҚС суммасини ҚҚС ҳисоботи тақдим этилган ва солиқ тўлангандан сўнг ҳисобга олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Агар мол-мулк ҚҚС тўловчиси бўлмаган харидор томонидан сотиб олинган бўлса, ҚҚС суммаси сотиб олинган

мол-мулкнинг бошланғич қийматига киритилади.

ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлаш муддати, давлат мулки сотиб олинган ойдан кейинги ойнинг 20-санасига қадар белгиланган. 

Манбага қаранг.

Эътибор беринг!

Асосий воситанинг бошланғич қийматига нимани киритиш ҳақида МФ департаменти директори ўринбосари Иброҳим АҲМАДХОНОВ ва МҲХС бўйича эксперт Кирилл ПОПАДЮКнинг тавсияларида ўқинг.