Фирма дўконида тайёр маҳсулот ва бошқа товарлар: ҳисобга олиш ва солиқлар

preview

Тайёр маҳсулот ва товарларни реализация қилишни ажратган ҳолда онлайн-НКМ ва/ёки виртуал касса, шунингдек терминалларни созлашни тавсия қиламиз. Соф ҳисоб мақсадларидан ташқари, бундай ажратиш сотиш нархини назорат қилишга ёрдам беради. Реализация қилиш нархини назорат қилиш ҚҚС ҳисоб-китобида зарур бўлади .Фойда солиғи ва чораклик ҚҚС  тўловчиси бўлган корхона бўёқ ишлаб чиқаради ва уни улгуржи сотиб олувчиларга ва фирма дўкони орқали чакана реализация қилади. Ўз бўёғидан ташқари, дўконда ташқи ташкилотлардан харид қилинадиган қурилиш материаллари ва бошқа товарлар сотилади. Бундай вазиятда ҳисобни қандай тўғри юритиш мумкин? Қачон ҚҚС ҳисобланади - маҳсулотни дўконга ўтказишдами ёки уни реализация қилишдами?

Саволларга buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди:

- Ўз маҳсулотини реализация қилиш - корхона томонидан ҳам ташкилотларга омбордан тайёр маҳсулотларни, ҳам ўз фирма дўкони орқали аҳолига чакана сотиш - бу савдо фаолияти эмас, балки ишлаб чиқариш фаолияти. Шу боис ҳам нақдсиз ҳисоб-китоб, ҳам дўкон орқали реализация қилинадиган ишлаб чиқарилган бўёқнинг таннархи 2810-счёт “Омбордаги тайёр маҳсулотлар”да ҳисобга олиниши керак.

Олиб сотиш учун ташқи ташкилотлардан харид қилинган товарларнинг (қурилиш материаллари ва ҳ.к.) ҳисоби учун 2920-счёт “Чакана савдодаги товарлар”дан фойдаланилади.

Шу тариқа, бир дўкон ичида ўз маҳсулотингизни реализация қилиш ва товарларни реализация қилишдан олинган тушумни алоҳида-алоҳида ҳисобини юритинг.


ҚҚСни дўконда ҳисоблаймиз

ҚҚС ҳисоблаш масаласи бўйича - товарга бўлган мулк ҳуқуқини пуллик асосда ўтказиш товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланади .

Маҳсулотни (бўёқни) тайёр маҳсулотлар омборидан ўз фирма дўконига (мустақил бўлмаган юридик шахс) ўтказишда ушбу маҳсулотга бўлган мулк ҳуқуқи бошқа юридик шахсга ўтмайди. Бинобарин, ушбу ўтказиш ҚҚСни ҳисоблаб чиқаришда реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланмайди.

Фирма дўконида ўз маҳсулоти ва товарларни, шунингдек омбордан тайёр маҳсулот реализация қилинганда ҚҚС ҳисобланади.

Мисол
Товарларни дўкон орқали пул ўтказиш йўли билан ва чакана сотиш

2021 йил I чоракда корхона қуйидаги кўрсаткичларга эга:

  • ўзи ишлаб чиқарган бўёқни реализация қилишдан олинган соф тушум (ҚҚСсиз):

- пул ўтказиш йўли билан - 18 500 000 сўм;

- фирма дўкони орқали - 14 500 000 сўм;

  • товарларни (қурилиш материаллари, гулқоғозлар ва бошқа товарлар) реализация қилишдан олинган соф тушум - 8 500 000 сўм;
  • реализация қилинган бўёқнинг таннархи - 27 350 000 сўм;
  • реализация қилинган товарларнинг таннархи - 7 200 000 сўм.

2021 йил I чорак учун ҳисобланган ҚҚС = 6 225 000 сум. [(18 500 000 + 14 500 000 + 8 500 000) х 15%].

Ҳисобот чорагида харид қилинган хом ашё ва олиб сотиш учун ташқи ташкилотлар товарлари бўйича ҚҚС бўйича ҳисобга олиш суммаси 4 516 000 сўмни ташкил этди.

Бухгалтерия ўтказмалари ва ҳисоб-китоблар:

Хўжалик муомаласининг мазмуни

Счётларнинг боғланиши

Сумма

Дебет

Кредит

Тайёр маҳсулотни реализация қилишдан олинган тушум акс эттирилди:

– пул ўтказиш йўли билан

 

 

4010

 

9010

18 500 000

– фирма дўкони орқали

5010 (5530)

14 500 000

ҚҚС ҳисобланди

4010

6410

2 775 000

5010 (5530)

6410

2 175 000

Реализация қилинган маҳсулотнинг таннархи ҳисобдан чиқарилди

9110

2810

27 350 000

Товарларни реализация қилишдан олинган тушум акс эттирилди

5010 (5530)

9020

8 500 000

ҚҚС ҳисобланди

5010 (5530)

6410

1 275 000

Кирувчи ҚҚС

4410

6010

4 516 000

Ҳисобга олинадиган ҚҚС (ҚҚС ҳисоб-китобига асосан)

6410

4410

4 516 000

Реализация қилинган товарларнинг таннархи ҳисобдан чиқарилди

9120

2920

7 200 000

Бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС (6 225 000 – 4 516 000)

х

х

1 709 000

Фойда солиғи умумий тартибда ҳисоблаб чиқарилади .

Эътибор беринг!
Тайёр маҳсулот ва товарларни реализация қилишни ажратган ҳолда онлайн-НКМ ва/ёки виртуал касса, шунингдек терминалларни созлашни тавсия қиламиз. Соф ҳисоб мақсадларидан ташқари, бундай ажратиш сотиш нархини назорат қилишга ёрдам беради. Реализация қилиш нархини назорат қилиш ҚҚС ҳисоб-китобида зарур бўлади .