Хорижий ҳамкор билан тўғридан-тўғри шартнома мавжуд бўлса, юкни ташишга қайси ставкада ҚҚС солинади

preview

Ташувчи (юридик шахс, ҚҚС тўловчи, резидент) чет эл корхонаси - норезидент билан юк ташиш бўйича хизматлар кўрсатиш юзасидан шартнома тузди. Юк Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб олувчигача ташилади, юкнинг жўнатиш пункти ва белгиланган пункти Ўзбекистонда жойлашган. Юкни олувчи - юридик шахс, резидент. 

Бу ҳолда ҚҚС қандай ҳисоблаб чиқарилади ва ташувчи ноль даражали ставкани қўллаши мумкинми? Буни “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтирди:

 

– Қуйидагиларга ҚҚСнинг ноль даражали ставкаси бўйича солиқ солинади :

  • товарларни халқаро ташиш бўйича хизматлар. Товарларни халқаро ташиш деганда товарларнинг жўнатиш пункти ёки белгиланган пункти Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида жойлашган тақдирда товарларни ҳаво кемалари, темир йўл транспорти ва (ёки) автотранспорт воситалари орқали ташиш тушунилади;
  • чет элдан келтирилган товарларни ташиш чоғида божхона транзити божхона тартиб-таомилига жойлаштирилган товарларни Ўзбекистонга етиб келиш жойидаги божхона органидан то Ўзбекистондан чиқиб кетиш жойидаги божхона органигача ташиш ёки транспортда ташиш билан бевосита боғлиқ бўлган хизматлар;
  • Ўзбекистон ҳудудидан ташқарига экспорт қилинадиган товарларни ташиш ёки транспортда ташиш, шунингдек Ўзбекистон ҳудудидаги қайта ишлаш маҳсулотларини Ўзбекистон ҳудудидан олиб чиқиш бўйича Ўзбекистоннинг юридик шахслари бўлган ташувчилар томонидан кўрсатиладиган хизматлар. Нормалар, башарти ташиш ҳужжатларида божхона органларининг белгилари қўйилган бўлса, қўлланилади.

Кўриб чиқилаётган ҳолатда корхона-ташувчи (норезидент билан тўғридан-тўғри шартномаси мавжудлигига қарамай) Ўзбекистон ҳудуди бўйича юкни ташиш бўйича хизматлар кўрсатади.

Юкни олувчи - Ўзбекистоннинг резиденти эканлиги боис, юк транзит сифатида таснифланиши мумкин эмас. Шу тариқа, СКнинг 263-моддаси 2-банди талаблари мазкур ҳолда тўлиқ ҳажмда бажарилмайди.

Шунингдек, СКнинг 263-моддаси 1-банди ва 4-банди қоидаси қўлланилиши мумкин эмас, сабаби юкнинг жўнатиш пункти ва белгиланган пункти (ташувчи учун) Ўзбекистон ҳудудида жойлашган.

Шу боис, СКнинг 260-моддасида назарда тутилган ҚҚС бўйича ноль даражали ставка мазкур ҳолда қўлланилмайди. Корхона-ташувчи кўрсатилган хизматлар суммасидан 15% ставка бўйича ҚҚСни ҳисоблаб чиқаради ва тўлайди.