Ижарадан олинган даромадлардан ҚҚС бозор нархларини инобатга олган ҳолда ундирилади

preview

Buxgalter.uz молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВнинг ўқувчилар саволларига жавобларини эълон қилишни давом эттиради.

- Юридик шахсларнинг кўчмас мулкни ижарага беришдан олган даромадларига ҚҚС солиш чоғида давлат мулки бўйича ижара тўловининг энг кам ставкалари инобатга олинадими?

- Ижарага берувчи ҚҚС бўйича солиқ базасини тарафлар ижара шартномасида белгилаган солиқ киритилмаган ҳолда ижара тўлови суммаси сифатида белгилайди. Бунда ижара қиймати бозор нархларига тўғри келиши керак.

Давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари маҳаллий ҳокимиятлар белгилаган коэффициентларни инобатга олган ҳолда  кўчмас мулк бозоридаги нархлар индикаторларидан бири бўлиб хизмат қилиши мумкин.

2020 йилгача ушбу ставкалар энг кам солиқ солинадиган даромад ҳисоб-китоби учун олинарди. Энди эса улардан худди шундай кўчмас мулк учун бошқа ижарага берувчиларнинг нархлари билан бир қаторда бозор нархларини аниқлаш  учун фойдаланиш мумкин.

Агар битим нархи бозор нархларига тўғри келмаса, солиқ органлари ҚҚС  ва бошқа солиқлар бўйича солиқ базасини тузатишлари мумкин.